-
Содиқ Сафоев: «ШҲТнинг мақсади – янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш»
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак. «ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари. ШҲТ / ШОС дан
-
«Беларусь юзасидан Самарқанд саммитида кутилаётган қарор бу мамлакатнинг дарҳол ШҲТ аъзога айланишини англатмайди» — Нуримбетов
«Беларусь юзасидан Самарқанд саммитида кутилаётган қарор бу мамлакатнинг дарҳол ШҲТ аъзога айланишини англатмайди» — Нуримбетов. Айрим хорижий нашрларда Беларусь Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида ташкилот аъзосига айланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ушбу хабарлар юзасидан изоҳ берди. Нуримбетовнинг айтишича, Беларусь июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган. Бироқ якуний тўхтамга келинмаган. «Ҳозирда ушбу масала 8 та аъзо давлатлар томонидан ўрганилмоқда, бироқ якуний тўхтамга келинмади. Мавзу ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг 10-14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган. Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд…
-
BESH TASHABBUS OLIMPIADASINING 2-MAVSUMI BO’YICHA MATBUOT ANJUMANI O’TKAZILDI
Viloyat Yoshlar markazida Yoshlar ishlari agentligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi boshlig’i Temurbek Poyonov ishtirokida Besh tashabbus olimpiadasining 2-mavsumiga bag’ishlangan matbuot anjumani o’tkazildi. Unda T.Poyonov Besh tashabbus olimpiadasining 1-mavsumida erishilgan natijalar, 2-mavsumidagi rejalar xususida axborot berdi. Shuningdek, viloyatda yoshlar siyosati yo’lida amalga oshirilayotgan keng ko’lamli islohotlar, xususan, «Yoshlar daftari», «Yoshlar dasturi» hamda «Yoshlar platformasi» to’g’risidagi amaliy ishlar to’g’risida ma’ruza qildi. — Besh tashabbus olimpiadasining 1-mavsumida erishilgan natijalarimiz yomon bo’lmadi, — deydi T.Poyonov. — Ikkinchi mavsumda esa yanada yuqori marralarni ko’zlayapmiz. Umuman olganda, biz har bir yo’nalishda yoshlar bilan ishlashga doim tayyormiz. Yakunda T.Poyonov ishtirok etgan jurnalist va blogerlarga «Jadidlar» kitobini sovg’a qildi. @Agentlik_Qashqadaryo dan
-
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов
Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади. «Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади. Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ. Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси,…
-
Рашид Алимов: ШҲТ ҳарбий-сиёсий иттифоқ эмас
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) янги халқаро муносабатларнинг шаклланиши шароитида ўз салоҳиятини оширмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси профессори, ШҲТнинг собиқ Бош котиби Рашид Алимов баёнот берди. Алимовнинг сўзларига кўра, ташкилотнинг дунёдаги аҳамияти ўсиб бормоқда. Унинг нуфузини Самарқанд саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари таркиби ҳам тасдиқлайди. «ШҲТ саммити нафақат Эронни ташкилотга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши, балки, катта эҳтимол билан, кейинги номзодни қабул қилиш тартибини бошлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда», — деди Алимов. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ташкилотга аъзо бўлишни истаган давлатларнинг 10 га яқин аризаси «иш столи”да. «ШҲТ на ҳарбий-сиёсий, на иқтисодий иттифоқдир. Унинг кучли жиҳати — иштирокчи давлатларнинг тенглиги ва бирлигидир»,- дея таъкидлади эксперт. Ташкилотнинг…
-
Рахматулла Нуримбетов: «Узаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи ШҲТ кун тартибида мавжуд эмас»
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов Россия фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти “ШҲТнинг ўзгарувчан дунёда тутган ўрни” мавзусидаги сессияси ўтказилган Шарқий иқтисодий форумда доллар ва евродан воз кечиш ҳамда миллий валюталар тўлов тизимларини яратиш ҳақида эълон қилинган хабарга изоҳ берди. «ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи муҳокама этилмайди. Концептуал, боз устига ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳужжат лойиҳаси ҳақида гап кетяпти. Йўл харитаси лойиҳаси ҳали охиригача мувофиқлаштирилмаган, уни ишлаб чиқишда ШҲТнинг айрим давлатлари иштирок этмаяпти», — деб айтди Раҳматулла Нуримбетов. https://t.me/times_officialuz dan
-
Қамашида 300 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади
Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимизда давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида ўнлаб корхоналар, юзлаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, ишга туширилаётган мазкур “Қамаши текстил” МЧЖ корхонасининг тикув трикотаж ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳасида 10 дан ортиқ турдаги тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этади. Корхонада йилига 3 млн. дона тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонада 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди. Улардан 60 нафари аёллар дафтарига киритилган хотин қизлардан иборат. Корхона томонидан йилига ўртача 65 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бу кўрсаткич туманнинг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ортади. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими…
-
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун кимларнинг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади?
Жамоат хавфсизлиги университети профессори Шерзод Зулфиқоров «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун ва унинг кимларга нисабатан тадбиқ қилиниши бўйича тушунтириш берди. Профессорнинг фикрича, давлат фуқаролик хизмати — давлат хизматининг бир тури бўлиб, Ўзбекистон фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини англатади. Қуйида мақоланинг тўлиқ шакли келтирилган: «Анчадан буён кенг жамоатчилик жорий йилнинг 8 августида қабул қилинган ‘Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида’ги қонунни кутаётган эди, сабаби мазкур қонунда жамиятимиз ва давлатимизни давлат хизмати соҳасида тартибга солиниш керак бўлган, анчадан бери қийнаб келаётган масалалар атрофлича тартибга солинди десак, хато қилмаган бўламиз. 2019 йил 3 октябрда Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати…
-
Конституцион ислоҳотлар: суд-ҳуқуқ тизимини яхшилаш йўлида
Суд ҳар қандай ҳолатда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, адолатли ҳукм чиқарувчи тизим даражасига етгандагина мамлакат тараққиёти ёки демократик жамият қуриш ҳақида гапириш ўринли бўлади. Охирги беш йил ичида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мана шу ҳақиқат ётибди. Улар қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принципларга асосланган. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бунга мисол тариқасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини келтириш мумкин. Маълумки, мустақил…
-
“Давлат иши ўйинчоқми сенга?”. Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз.
“Давлат иши ўйинчоқми сенга?” Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз. Олдин ҳар бир давлат ташкилоти оддий одамлар уддалай олмайдиган қанақадир супер қобилиятларни талаб қиладигандек тасаввур уйғотарди. Эндиликда давлат хизматчиларининг фаолияти шаффофликка асосланади. Айниқса “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги кўп ноаниқликларга барҳам беради. Бу қонун, аввало, давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади. Барча учун бир хил бўлган қоидалар асосида давлат хизматига тайинлаш ва ундан бўшатиш турли раҳбарларнинг ўзбошимчалиги, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, коррупция каби иллатларга берилиб кетишидан сақлайди. Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадлари устидан қатъий назорат ўрнатилади. Шу билан биргаликда уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояга олинади.