Qarorlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 

ҚАРОРИ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда…………
Ходимларнинг жами штат бирлиги (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 4-5 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 60 нафар.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)

Қарор лойиҳаси (батафсил. . . )

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5653-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ;…………………………………
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон; 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)

Қарор лойиҳаси (батафсил. . . )

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА АХБОРОТ-КУТУБХОНА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.
Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.
Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида:……………..
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 07/19/4354/3275-сон)
Қарор лойиҳаси (батафсил. . . )