Mahalliy

Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистоннинг инновацион тизимини модернизация қилиш, глобал бозорда миллий рақобатбардошлилиги ва иқтисодиёт диверсификацияси самарадорлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсад қилинган.

Президентнинг “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маълум қилинишича:

  • “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини молиялаштириш учун Жаҳон банки директорлар кенгаши томонидан 2020 йил 28 октябрдаги Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 5 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги кредит ажратилиши маъқулланган;
  • лойиҳани тайёрлаш учун Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида алоҳида имзоланадиган бўнак келишуви доирасида 1,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги кредит сифатида ажратилиши маъқулланган;
  • лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга этиб белгиланган (2021-2026 йиллар).

Белгилаб қўйилишича:

  • лойиҳани ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳалар доирасида ХТУ кредит маблағларини мақсадли сарф этилишига масъул ижрочи орган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобланади;
  • лойиҳани амалга ошириш доирасидаги Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловлари билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
  • лойиҳани амалга ошириш доирасида берилган грантлар солиққа тортилмайди;
  • Молия вазирига Ўзбекистон билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги кредит шартномасини Ўзбекистон номидан имзолаш ваколати берилади.

“Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида алоҳида юридик мақомга эга бўлган Халқаро инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш маркази ташкил этилади.

Марказ томонидан лойиҳани амалга ошириш даври учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

  • юридик шахслар — Ўзбекистон норезидентларининг даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
  • лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган жисмоний шахслар — Ўзбекистон норезидентларининг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *