Mahalliy

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устивор йўналишлари тўғрисида Шаҳар аҳолисига мурожаат этди.

Қарши шаҳри вилоятнинг маркази сифатида 1926 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий майдони 0,076 минг кв. километрни ташкил этади. Шаҳар аҳолиси 277 мингдан ортиқ. Қарши шаҳрида жорий йилда 220 млрд. 508 млн. сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилиб, натижада 371 та янги иш ўринлари яратилди. 4 та МФЙдаги 17 гектар майдонда янги кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Қарши шаҳрида фаолият юритаетган тадбиркорлар сони 10 089 тани ташкил этади. 2020 йилнинг ўтган даврида 853 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Бу ҳақда нотиқ ўз маърузасида тўхталиб ўтди.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятимиз ва  республика миқёсида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *