-
«Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2022 йилнинг 9 ойлик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2022 йилнинг 9 ойлик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Инспекция вилоят бошқармаси бошлиғи Файзулло Ғуломов томонидан йиғилганларга жорий йилнинг шу даврига қадар аниқланган ҳуқуқбузарликлар, Вилоятда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишга ажратилган субсидия маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан олиб борилган назорат тадбирлари ва аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ва «Арбитраж» гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кенг маълумот берилди.
-
Qarshi shahridagi Jurnalistlar uyida Qashqadaryo viloyati Davlat aktivlari boshqarmasi masʼullari ishtirokida matbuot anjumani bo’lib o’tdi.
Qarshi shahridagi Jurnalistlar uyida Qashqadaryo viloyati Davlat aktivlari boshqarmasi masʼullari ishtirokida matbuot anjumani bo’lib o’tdi. Matbuot anjumanida Prezidentning 2019 yil 19 fevraldagi “Davlat mulki ob’yektlaridan samarali foydalanish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” gi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qashqadaryo viloyat hududiy boshqarmasi tomonidan 2022-yilning o‘tgan davri mobaynida “E-AUKSION” elektron savdo maydonchasiga chiqarilgan va sotilgan davlat aktivlari bo‘yicha ma’lumot berildi.
-
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. ❗️Айрим кўчаларда траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чекланади. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради. https://t.me/hudud_inform dan
-
Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti rahbariyati va mas’ullari ishtirokida matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.
2022-yil 6-oktabr kuni Qarshi shahridagi Jurnalistlar uyida Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti rahbariyati va mas’ullari ishtirokida matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi. Matbuot anjumanida Qarshi muhandislik-iqtisodiyot institutida korrupsiyaga qarshi kurash borasida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan ma’lumot berildi.
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган яна 6 та катта масала ечими бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб бермоқда. «Ўтган ҳафта Самарқандда янги барпо этилган Туристик марказда йирик халқаро тарихий тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини юқори савияда ўтказдик. Бунда халқимиз, давлатимиз юксак маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислиги ва Самарқанд саммити доирасидаги кенг кўламли ишларимиз ва ташаббусларимизга халқаро ташкилотлар, иштирокчи давлатлар раҳбарлари юқори баҳо бергани барчамизга ғурур бағишлайди. Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида янги туризм дарвозаси ва Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланишига аминман», деди Президент.…
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади. Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан: 1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди. 2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди. 3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди. 4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди. 5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди). 6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва…
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди. Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди. Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган. Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада. Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм…
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Davlatimiz raqbari bu yili tourism uchun pandemiyadan keyin qayta tiklanish davrini takidladi. Jumladan: — sentambergacha bulgan davrda yurtimizga kelgan horizhi turistlar sony 2021 yilga nisbatan 3 baravarga kupaydi va 3,1 million nafarni tashkil qildi; — yil boshidan turizm eksport kazhi 926 million dollar bouldi (2019 yil davomid 951 million dollar bulgan); — yurtimizga kelgan mexmonlarning sayohati o’rtacha 4-5 kungach, sarflagan mablag’i 305 dollargacha ko’paydi (bu 2019 yilda o’rtacha 3 kunni tashkil etib, ular 195 dollar sarflagan); Ichki sayohatchilar soni ham utgan yilga nisbatan 3,5 baravarga o’sib, 7,5 million nafarni tashkil qildi. Tourismda topilgan daromadning 30 foiz odamlarning qo’liga ish haqiqati bo’lib borishi, sanoatda va boshka…
-
«Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди», деди Президент Шавкат Мирзиёев.
«Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди», деди Президент Шавкат Мирзиёев. Транспорт вазирлигига: — барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш; — хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш; — водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди. Умуман, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича…
-
«ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди», – Содиқ Сафоев
Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барқарорликни таъминловчи куч сифатида тан олинган. Кузатилаётган таҳдидлар фонида айнан Самарқанд саммитидан бутун дунё аҳолиси кўп нарса кутмоқда. Халқлар бугун рўй бераётган можаролар, қуролли тўқнашувлар, мамлакатларни зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беришига умид қилишмоқда. Дарҳақиқат, дунё ўзгарди. Аммо охирги йилларда Ўзбекистон ҳам ўзгарди. Бугунги Ватанимизни беш йил олдингиси билан таққослаб бўлмайди. Мамлакатнинг мавқеи ҳам, унинг таъсир кучи ҳам ортиб боряпти. Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб,…