-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади. Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан: 1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди. 2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди. 3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди. 4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди. 5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди). 6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва…
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди. Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди. Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган. Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада. Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм…
-
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Davlatimiz raqbari bu yili tourism uchun pandemiyadan keyin qayta tiklanish davrini takidladi. Jumladan: — sentambergacha bulgan davrda yurtimizga kelgan horizhi turistlar sony 2021 yilga nisbatan 3 baravarga kupaydi va 3,1 million nafarni tashkil qildi; — yil boshidan turizm eksport kazhi 926 million dollar bouldi (2019 yil davomid 951 million dollar bulgan); — yurtimizga kelgan mexmonlarning sayohati o’rtacha 4-5 kungach, sarflagan mablag’i 305 dollargacha ko’paydi (bu 2019 yilda o’rtacha 3 kunni tashkil etib, ular 195 dollar sarflagan); Ichki sayohatchilar soni ham utgan yilga nisbatan 3,5 baravarga o’sib, 7,5 million nafarni tashkil qildi. Tourismda topilgan daromadning 30 foiz odamlarning qo’liga ish haqiqati bo’lib borishi, sanoatda va boshka…
-
«Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди», деди Президент Шавкат Мирзиёев.
«Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди», деди Президент Шавкат Мирзиёев. Транспорт вазирлигига: — барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш; — хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш; — водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди. Умуман, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича…
-
«ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди», – Содиқ Сафоев
Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барқарорликни таъминловчи куч сифатида тан олинган. Кузатилаётган таҳдидлар фонида айнан Самарқанд саммитидан бутун дунё аҳолиси кўп нарса кутмоқда. Халқлар бугун рўй бераётган можаролар, қуролли тўқнашувлар, мамлакатларни зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беришига умид қилишмоқда. Дарҳақиқат, дунё ўзгарди. Аммо охирги йилларда Ўзбекистон ҳам ўзгарди. Бугунги Ватанимизни беш йил олдингиси билан таққослаб бўлмайди. Мамлакатнинг мавқеи ҳам, унинг таъсир кучи ҳам ортиб боряпти. Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб,…
-
Содиқ Сафоев: «ШҲТнинг мақсади – янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш»
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак. «ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари. ШҲТ / ШОС дан
-
«Беларусь юзасидан Самарқанд саммитида кутилаётган қарор бу мамлакатнинг дарҳол ШҲТ аъзога айланишини англатмайди» — Нуримбетов
«Беларусь юзасидан Самарқанд саммитида кутилаётган қарор бу мамлакатнинг дарҳол ШҲТ аъзога айланишини англатмайди» — Нуримбетов. Айрим хорижий нашрларда Беларусь Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида ташкилот аъзосига айланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ушбу хабарлар юзасидан изоҳ берди. Нуримбетовнинг айтишича, Беларусь июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган. Бироқ якуний тўхтамга келинмаган. «Ҳозирда ушбу масала 8 та аъзо давлатлар томонидан ўрганилмоқда, бироқ якуний тўхтамга келинмади. Мавзу ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг 10-14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган. Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд…
-
BESH TASHABBUS OLIMPIADASINING 2-MAVSUMI BO’YICHA MATBUOT ANJUMANI O’TKAZILDI
Viloyat Yoshlar markazida Yoshlar ishlari agentligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi boshlig’i Temurbek Poyonov ishtirokida Besh tashabbus olimpiadasining 2-mavsumiga bag’ishlangan matbuot anjumani o’tkazildi. Unda T.Poyonov Besh tashabbus olimpiadasining 1-mavsumida erishilgan natijalar, 2-mavsumidagi rejalar xususida axborot berdi. Shuningdek, viloyatda yoshlar siyosati yo’lida amalga oshirilayotgan keng ko’lamli islohotlar, xususan, «Yoshlar daftari», «Yoshlar dasturi» hamda «Yoshlar platformasi» to’g’risidagi amaliy ishlar to’g’risida ma’ruza qildi. — Besh tashabbus olimpiadasining 1-mavsumida erishilgan natijalarimiz yomon bo’lmadi, — deydi T.Poyonov. — Ikkinchi mavsumda esa yanada yuqori marralarni ko’zlayapmiz. Umuman olganda, biz har bir yo’nalishda yoshlar bilan ishlashga doim tayyormiz. Yakunda T.Poyonov ishtirok etgan jurnalist va blogerlarga «Jadidlar» kitobini sovg’a qildi. @Agentlik_Qashqadaryo dan
-
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов
Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади. «Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади. Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ. Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси,…
-
Қамашида 300 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади
Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимизда давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида ўнлаб корхоналар, юзлаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, ишга туширилаётган мазкур “Қамаши текстил” МЧЖ корхонасининг тикув трикотаж ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳасида 10 дан ортиқ турдаги тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этади. Корхонада йилига 3 млн. дона тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонада 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди. Улардан 60 нафари аёллар дафтарига киритилган хотин қизлардан иборат. Корхона томонидан йилига ўртача 65 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бу кўрсаткич туманнинг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ортади. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими…