-
«Олий Даражали Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 30 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган 1-модда. «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этилсин. 2-модда. «Олий Даражали Дўстлик» ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади). 3-модда. «Олий Даражали Дўстлик» орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади). 4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 221-модда; 2019 йил, № 9, 589-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 1) 8-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: «Ўзбекистон Республикасининг орденлари таркибига «Олий Даражали Дўстлик» ордени ҳам киради»; 2) 15-модда қуйидаги…
-
“Татар” қишлоғи аҳолисига кўчма кутубхона совға этилди.
Яккабоғ туманиниг олис “Татар” қишлоғи аҳолисига кўчма кутубхона совға этилганлиги ёшу -қарини бирдек хурсанд қилди, десам хато бўлмайди. Вилоят ҳокими томонидан тақдим этилган жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир дурдоналарини қўлга олар экан, бу китобни уйга олиб кетсам бўладими, — деб сўраган онахоннинг сўзи хаёлимни ўзига тортди. — Албатта бўлади? Узр неча ёшдасиз? — Олтмиш еттига кирдим. — Ҳали ҳам китоб ўқийсизми? — Ибей, бу нима деганингиз ўғлим? Китобсиз яшаб бўларканми? Фақат битта муаммо қишлоғимизда кутубхонанинг йўқлиги эди. Шундай бўлсада мактабдаги кутубхоначидан сўраб китоб олиб турардик, невараларимизни номига ёздириб бўлса ҳам. Бир куни денг “Ўтган кунлар”ни сўрасам кутубхоначи бермади. Нимага, -десам сизни ёшизга тўғри келмайди, — дейди. Ибей ёшимга нима қилибди,…
-
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди
Ҳар бир корхона фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, энергия сарфини камайтириш ҳисобига таннархни пасайтириш бўйича топшириқлар берилди. Кичик тоннажли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ушбу тармоқда таълим ва илм-фанни такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
-
Янги қонун лойиҳаси халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
Бугун Тошкентдаги «Пойтахт» бизнес-марказида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда халқаро экспертлар, сенатор ва депутатлар, соҳа мутахассислари, мамлакатимиздаги ОАВ раҳбарлари, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Муҳокамада қонунга таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Қайд этилишича, амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга 2018 йилда ҳам зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган эди. Бугунги кунга келиб, ўтган икки йил вақт оралиғида соҳада ўзига хос янги давр бошланди. Ахборот макони иштирокчилари талаб ва эҳтиёжлари анчайин ўсди, давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабатлар ҳам ошкоралик принципи асосида шаклланмоқда. Муҳокама қилинган қонун лойиҳасида муассисларнинг ОАВ олдидаги масъулиятини…
-
“Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” ва “Нефть-газ кооперация форуми”
20-21-22 февраль кунлари Қарши шаҳридаги «Олимпия заҳиралари мактаб интернати» ёпиқ манежида “Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” ва “Нефть-газ кооперация форуми” очилиши маросими бўлиб ўтади. Тадбир 20 февраль соат 10-00 да старт олади. Очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерларни таклиф қиламиз.
-
«Кўнгил кўзи 2» лойиҳаси Қашқадарёда
Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида совғалар карвонининг иккинчи босқичи етиб келди. Лойиҳа доирасидаги китоблар карвонидан Брайль ёзувида чоп этилган ўн турдаги эллик саккиз дона ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари болаларга тантанали равишда топширилди. Таълим муассасаси раҳбари кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди. Мазкур таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўқувчилар ўзларига кўрсатилган бу каби…
-
2019 йил Москвада меҳнат патентларининг ярми Ўзбекистон фуқароларига берилган
Патентларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларига, 38 фоизи Тожикистон фуқароларига, 6 фоизи Украина фуқароларига, 3 фоизи Озарбойжон ва Молдова фуқароларига берилган 2019 йил якунларига кўра, Москва бюджетининг меҳнат патентлари бўйича ишлаётган чет эл фуқароларидан даромади 18,3 миллиард рублни ташкил этди, бу 2018 йил даражасидан 5,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Москва шаҳар мэриясининг иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти матбуот хизмати хабарида айтилган. «Москвада меҳнат патентлари бўйича ишлаётган чет эл фуқаролари 2019 йил учун Москва бюджетига 18,3 миллиард рубль ўтказдилар, бу 2018 йилга нисбатан 5,2 фоизга кўп», — дея департамент раҳбари Денис Тихоновнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати. 2019 йилда Москвада 463,7 минг меҳнат патентлари берилди, бу 2018 йилга нисбатан 2,7 фоизга кўпдир. Тихоновнинг сўзларига…
-
Toshkentda qurilayotgan uch pog‘onali yo‘l o‘tkazgich tez orada foydalanishga topshiriladi
Toshkent shahrining eng katta chorrahalaridan biri bo‘lgan Ohangaron va Parkent hamda Maxtumquli va Sharqiy aeroport ko‘chalarini bog‘lovchi yangi transport yechimi qurilishi davom ettirilmoqda Qurilishi 2018-yilning may oyida boshlangan mazkur loyiha mamlakatdagi dastlabki uch pog‘onalik transport yechimi hisoblanadi. Qayd etilishicha, uning atrofida birorta ham svetofor bo‘lmaydi. Avtomobillar barcha yo‘nalishda to‘xtovsiz harakatni davom ettirishi tufayli tirbandliklarning oldi olinadi. Ushbu transport yechimi “Ko‘prikqurilishloyiha” UK hamda “Boshtransloyiha” AJ mutaxassislari tomonidan ishlab chiqilgan bo‘lib, unga ko‘ra Ohangaron va Parkent ko‘chalari umumiy uzunligi 502 metr bo‘lgan tunnel uslubidagi yo‘l o‘tkazgich bilan bog‘lanadi. Tunnelning kengligi 26,7 metr, ko‘prik osti balandligi esa 5,5 metrni tashkil etadi. Loyihaning ikkinchi pog‘onasida 2 ta yo‘l o‘tkazgich barpo etilishi bilan umumiy diametri…
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ХИТОЙДАН ОЛИБ КЕЛИНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН МУАССАСАЛАРДА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН (ФОТОРЕПОРТАЖ)
Аввал хабар қилганимиздек, Хитойдан учта чартер рейс орқали юртимизга олиб келинган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра,14 кун давоми (касалликнинг яширин даври)да тиббий кузатувга олиш мақсадида махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди. Ушбу муассасаларга жойлашган фуқаролар бу ердаги яратилган шарт-шароитлардан мамнун. Мисол учун “Бўстон” санаторийсига жорий йил 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳридан олиб келинган 250 нафар фуқаро жойлаштирилди. Мазкур тадбирларга тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтказилган соҳанинг етакчи ва тажрибали мутахассислари жалб этилди. Маълумки, “Бўстон” санаторийси мамлакатимиздаги дам олувчилар учун барча қулайликка эга ва етарли шарт-шароитлар билан таъминланган сиҳатгоҳлардан бири ҳисобланади. – Хитойдаги нуфузли университетда ўқийман. Коронавирус эпидемияси туфайли, очиғи, бошида жудаям хавотирландим. Шундай қийин пайтда Президентимиз ташаббуси билан чартер рейси…
-
«Сарчашма»да янги кутубхона
Тоғлик аҳолининг илмга, аниқроғи китобга меҳри бу қадар баланд эканлигини тасаввур этмаган эдим. Шаҳрисабз туманининг қўшни Тожикистон Республикасига туташ бўлган чекка ҳудудларидан бири “Сарчашма” қишлоғида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан кўчма кутубхонанинг етказиб берилиши қишлоқ аҳли учун катта бир байрамга айланиб кетди. Бу ерга ўзбек, рус ва тожик адабиётининг нодир намуналари, жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат мингга яқин бадиий адабиётлар ва ўқув хонаси сифатида жиҳозланган мазкур жамланма ёшу-қарини бирдек хурсанд этди, деб айтишга ҳақлиман.Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанада сўз олган қишлоқ аҳлининг фикрларидан буни англаш қийин эмас. Қолаверса воҳанинг чекка ҳудуди бўлишига қарамасдан мазкур қишлоқдаги мавжуд мактабда таҳсил бераётган ўқитувчиларнинг барчаси олий маълумотга эга эканликларининг ўзиёқ бу ерда илм-маърифатга бўлган катта…