Mahalliy

ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТАР ЎЗБЕКЛАР

Мамлакатимизда мустақиллик боис миллий анъаналаримиз қайта қадр топмоқда. Аммо, қай бир юрт, қай бир миллат бўлмасин аввало ўз она тили тараққиётига эътибор қилмас экан, у ерда ҳеч қандай юксалиш ҳам, тараққиёт ҳам бўлмаслиги барчага аён оддий ҳақиқат.

Касбим тақазоси билан ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс бераман. Бир неча йиллик тажрибаларимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда, уларнинг миллий ғурур туйғуларини тараққий эттиришда она тилимизнинг алоҳида ўрни бор. Бугун болаларда хорижий тилларни ўрганишга бўлган ҳаракат кучли, аммо ўз тилини мукаммал билмасдан туриб ўзга тилни ўрганиш, унга меҳр бериш осон иш эмас.

Мамлакатимизда ўзбек тили тарққиётига кенг эътибор қаратилаётган бугунги кунда юрт истиқболи ва ривожини айнан  шу соҳа тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 4 октябрда имзолаган “Давлат тили ҳақида»ги (1989 йил 21 октябрь) қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни нафақат биз зиёлиларнинг, балким халқимизнинг дилидаги умидларни амалга ошириш учун хизмат қилиши шубҳасиз.

«Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир», — дейилади ҳужжатда.

Қарорда қайд этилишича, мазкур тарихий ҳужжатга биноан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Ҳозиргикундаўзбек тили ҳаётимизнингбарчажабҳаларида — давлатва жамиятбошқаруви, давлатлараромуносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданиятва санъатсоҳаларидафаолқўлланилмоқда, халқароминбарларданбараллаянграмоқда.

Ёш авлоднинг ўз маънавий меросига, асрий қадриятлари ва она тилимизга бўлган меҳрини янада яқиндан ўрганиш мақсадида ўқувчилардан “Она тилим — фахрим менинг” мавзусида иншо олдим.  Аксарият ўқувчилар ўз фикрларини ёрқин ва равон ифода этишган.

Ўқувчиларимдан бири: “Дунёда гўзал тиллар кўп. Кимдир фаранглар тилини, яна биров инглизларни, бошқа бир одам немис лисонини мақтайди. Уларнинг ҳеч бирини камситмаган ҳолда мен бир оддий ҳақиқатни айтмоқчиман. Инсон учун Ватан ва она ягона бўлганидек, у ҳар доим қадрланганидек она тили ҳам муқаддасдир. Мен учун ўз она тилимдан жозибали, жарангли тил йўқ. Қолаверса ўзбек эканлигимдан, Қошғарий, Юсуф хос Ҳожиб, Навоий сингари боболарим борлигидан фахрланаман. Вақти келиб дунё минбарларидан туриб ўз она тилимда мен ўзбекман, менинг шоним – ғурурим ҳеч қачон йўқолмайди, — деб баралла айтаман” – деб ёзган бўлса, иккинчиси ўз фикрини шундай баён этган:

“Пушкин эртакларини, Гёте ва Лермонтовни, Данте ва Сервантис ижодини мен ўз она тилимда ўрганганман. Шундай экан мен учун ўзбек тили ҳар неданда қадрли…”

Бу қадар эркин фикр ҳамда фахр ва ифтихорга тўла сатрларни ўқиганимда беихтиёр кўзларимга ёш келади. Демакки, устоз сифатида ёш авлод қалбига ўз тили, ўз Ватани, ўз миллатига меҳр туйғуларни сингдира олган бўлсам менданда бахтли одам йўқ.

 

Зулайҳо  АННАЕВА

                                           Нишон туманидаги 2 – умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *