Mahalliy

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида юздан ортиқ матбуот котиблари Британия тажрибасини ўрганишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия ҳукумати вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида коммуникацияларни режалаштириш ва ОАВ билан ишлаш бўйича навбатдаги иккинчи семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг бир қатор идоралари: Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар матбуот котиблари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, Буюк Британия мутахассислари 2019 йил октябрь ойидан буён идоралараро ва стратегик коммуникациялар соҳасида Британия тажрибасини ўрганиш, турли ахборот кампаниялари ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ҳамда Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини амалга оширини қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишга қаратилган медиа-режа тузиш бўйича қатор семинарлар ўтказиб келмоқда.

Семинарда 100дан ортиқ матбуот котиблари иштирок этди. Амалий семинар шаклида ўтказилган тадбирда мутахассислар идоранинг имижини ишлаб чиқиш, ахборот кампанияларини режалаштириш ва амалга ошириш юзасидан зарур кўникмаларга эга бўлдилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *