-
Шўртан газ кимё мажмуасида…….
Шўртан газ кимё мажмуасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 июнь куни муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ, «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш, соҳада бўладиган янгиланишлар моҳияти ҳақида кенг оммага етказиш учун матбуот анжуманини ўтказилди.
-
Bugun (22-may 2024-yil) AQSH Davlat kotibi oʻrinbosari Uzra Zeya boshchiligidagi AQSh delegatsiyasi bilan uchrashuv oʻtkazdik.
Amerika tomoni xotin-qizlar huquqlarini himoya qilish, OAV va so‘z erkinligini ta’minlash, shuningdek, fuqarolik jamiyati hamda NNT faoliyati samaradorligini oshirish borasida mamlakatimizda olib borilayotgan saʼy-harakatlarni to‘liq qo‘llab-quvvatlashga tayyorligini bildirdi.
-
Shahrisabzda joriy yilning 25-27-aprel kunlari Xalqaro turizm festivali bo‘lib o‘tmoqda
Muazzam Amir Temur xiyoboni mahalliy va xorijiy sayyohlar bilan gavjum. Bugun bu yerda Xalqaro turizm festivali boshlandi. Ma’lumki, Shahrisabz shahri 2024-yilda Iqtisodiy hamkorlik tashkilotining turizm poytaxti deb e’lon qilingan. Shu munosabat bilan tashkil etilayotgan festivalda viloyatimizning barcha tumanlari qatorida Shahrisabz tumani ham ko‘tarinki kayfiyatda ishtirok etmoqda. Bu festival vohamiz turizm salohiyatini namoyish etishda muhim rol o‘ynaydi. Qolaversa, o‘zining betakror tabiatiga, purviqor tog‘lariyu, sersuv daryolariga ega Shahrisabz tumanida ham yangi turizm loyihalarining ishga tushishiga, sohada investitsiyalar jalb etishda festivalning ahamiyati katta. Eslatib o‘tamiz, festival doirasida Shahrisabz tumanidaga “Miraki” mahallasiga TURIZM QIShLOGʻI maqomi beriladi.
-
Президент қарори билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади
Президент қарори билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ ва Корхоналарга танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади. Бунда ушбу шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан ҳужжатлар тақдим этилган санадан 10 кун муддатда экспертизадан ўтказилади; қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган темир-бетон маҳсулотлари ҳамда қўшимча қурилмалар Лойиҳада белгиланган корхоналар томонидан харид қилинади.
-
Рахматулла Нуримбетов: «Узаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи ШҲТ кун тартибида мавжуд эмас»
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов Россия фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти “ШҲТнинг ўзгарувчан дунёда тутган ўрни” мавзусидаги сессияси ўтказилган Шарқий иқтисодий форумда доллар ва евродан воз кечиш ҳамда миллий валюталар тўлов тизимларини яратиш ҳақида эълон қилинган хабарга изоҳ берди. «ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи муҳокама этилмайди. Концептуал, боз устига ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳужжат лойиҳаси ҳақида гап кетяпти. Йўл харитаси лойиҳаси ҳали охиригача мувофиқлаштирилмаган, уни ишлаб чиқишда ШҲТнинг айрим давлатлари иштирок этмаяпти», — деб айтди Раҳматулла Нуримбетов. https://t.me/times_officialuz dan
-
«Иқтисодиётни жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилмоқда» — эксперт
«Иқтисодиётни жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилмоқда» — эксперт Хабарингиз бор, Конституциявий ислоҳотлар жараёнида иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича кўплаб таклифлар ва муҳокамалар қизғин давом этмоқда. Хусусан, Конституциянинг 53-моддаси анча кенгайтирилиб, унга иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги нормалар қўшилмоқда. Жумладан: -Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли; -Ўзбекистон Республикасида товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади; -Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди; -Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди. Шунингдек, Конституцияга янги 53-модда ҳам киритилмоқда. Унга кўра, ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни…