Қамашида 300 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади
Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимизда давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида ўнлаб корхоналар, юзлаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Жумладан, ишга туширилаётган мазкур “Қамаши текстил” МЧЖ корхонасининг тикув трикотаж ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳасида 10 дан ортиқ турдаги тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этади. Корхонада йилига 3 млн. дона тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонада 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди. Улардан 60 нафари аёллар дафтарига киритилган хотин қизлардан иборат.
Корхона томонидан йилига ўртача 65 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бу кўрсаткич туманнинг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ортади.
Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.