Mahalliy

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

25 ноябр куни, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Сулаймонов Акром Исомиддинович Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

А.Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *