Mahalliy

“Давлат иши ўйинчоқми сенга?”. Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз.

“Давлат иши ўйинчоқми сенга?”

Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз. Олдин ҳар бир давлат ташкилоти оддий одамлар уддалай олмайдиган қанақадир супер қобилиятларни талаб қиладигандек тасаввур уйғотарди. Эндиликда давлат хизматчиларининг фаолияти шаффофликка асосланади. Айниқса “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги кўп ноаниқликларга барҳам беради.

Бу қонун, аввало, давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

Барча учун бир хил бўлган қоидалар асосида давлат хизматига тайинлаш ва ундан бўшатиш турли раҳбарларнинг ўзбошимчалиги, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, коррупция каби иллатларга берилиб кетишидан сақлайди.

Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадлари устидан қатъий назорат ўрнатилади. Шу билан биргаликда уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояга олинади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *