Mahalliy

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев бошчилигидаги сектор раҳбарларининг туман аҳолиси ва депутатларга мурожаатномаси

Хабарларингиз бор, Муҳтарам  Президентимизнинг бевосита ташаббуслари ва кўрсатмалари билан бугунги кунда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларида муҳокама этиш тамойили кенг тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида кейинги йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юқори суръатларда ошиб бормоқда ва мос равишда қўшимча имкониятларни шакллантиришга эришилмоқда.

Туманимиз 1970 йил 15 октябрда ташкил қилинган бўлиб, ҳудудий ер майдони 0,73 минг км 2 ни ташкил қилади. Чегара узунлиги 28 километрни ташкил қилади. (Миришкор тумани билан 28 км, Қарши тумани билан 45 км, Муборак тумани билан 35 км ва Косон тумани билан 20 км). 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатида 198,7 минг кишини ташкил қилади. Аҳоли пунктлари 49 тани, маҳалла фуқаролар йиғинлари 41 тани, хонадонлар сони 44895 тани ташкил қилади.

Касби тумани географик жойлашуви жиҳатидан  қишлоқ хўжалиги (пахта 60 минг тонна, ғалла 100 минг тонна) маҳсулотлари етиштириш соҳаси ривожланган туман ҳисобланади. Шунингдек, туманда йиллига 220 тонна пилла хом-ашёси етиштирилади.

100 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот, гўшт, сут етиштириш ва қайта ишлаш учун қулай табиий шароит мавжуд.

Ёзи иссиқ, шамол, гармсел эсиши, сув ресурсларини тақчиллиги сабабли картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги бошқа туманларга нисбатан бир мунча паст.

Туманда темир йўл тизими мавжуд эмаслиги, етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш (пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот) ва саноат корхоналарини ташкил қилишда хорижий ва махаллий инвестициялар иштироки сустлиги сабаб, вилоятнинг саноати секин ривожланаётган туманларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда туманимизнинг ўртача аҳоли сони  198,7 минг нафарни ташкил этиб, шундан; меҳнатга лаёқатли фуқаролар 112,0 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли 80,2 минг кишини, банд аҳоли сони 70,9 минг кишини, иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 22,5 минг кишини, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 48,4 минг  кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 31,8 минг кишини ташкил этмоқда.

Ишсизлар 9,2 минг (ишсизлик даражаси 13,6%) кишини ташкил этиб, шундан аёллар 3,6 минг нафар (39фоиз)ни, ёшлар 3,1 минг нафар (34фоиз)ни ташкил этади.

2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга оширган ишларимиз, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда туманни 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳисобот даврида туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 314.6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128.7 фоизга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 106.2 млрд сўмни ташкил қилиб, олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 103.3 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1 трилион 203 млрд сўмни ташқил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107.1 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 181.7 млрд сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 105.0 фоизга ўсиши таъминланди.

Таъкидлаш жоизки пандемия шароитида ҳам туманимизда иқтисодий  ўсиш сақланиб қолди.

Хусусан, амалга оширилган ишларимиз натижасида 2020 йил 11 ой якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига 1 миллион 595.0 минг сўмга тўғри келди. (2019 йилда аҳоли жон бошига 903.0 минг сўмга тўғри келган).

халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига 538.0 минг сўмга (2019 йилда 484.0 минг сўм);

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига  6 миллион 97 минг сўмга (2019 йилда 5032.0 минг сўм);

Бозор хизматлари аҳоли жон бошига 921.0 минг сўмга. (2019 йилда 709.0 минг) тўғри келди.

Пандемия даврида карантин таъсирида фаолиятни вақтинча тўхтатган 157 та тадбиркорлик субъектлари бўйича аниқ йўл хариталари ишлаб чиқилиб, уларнинг фаолияти тикланиши натижасида бюджетга 994,8 млн. сўмлик солиқ тушумлари туширилишига эришилди.

857 та тадбиркорлик лойиҳаларига 27.9 млрд.сўм (шундан хотин-қизлар 353 та 8.5 млрд сўм) кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик субъектларида ҳамда оилавий тадбиркорликда иқтисодий фаоллик оширилди.

Барча лойиҳалар доирасида 233 та янги иш ўринлари яратиш ҳисобига лойиҳа қиймати 64.0 млрд сўм бўлган 58 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда қиймати 47.3 млрд. сўм бўлган 56 та лойиҳа амалга оширилиб, 225 та янги иш ўринлари яратилди ва давлат бюджетига 586.8 млн. сўм маблағ жалб этилди.

Давлат бюджети даромадлари бўйича йиллик прогноз кўрсаткичларимиз 92,3 млрд сўм, шундан қўшимча манбаалар билан 101,7 млрд сўм маблағ тушириш белгиланиб, январь-ноябрь ойларида 88.0 млрд сўм (95.3%) маблағ туширилди. Йил якунига кўра қўшимча манбаалар билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаймиз.

2020 йил 1 январь ҳолатида туманда кичик бизнес субъектлари сони 836 тани ташкил этган бўлиб, 2020 йил январ-октябрь ойларида янгидан 268 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Статистик маълумотлар бўйича бугунги кунда кичик бизнес субъектлари сони 1104 тани ташкил қилиб, шундан 96 та (8.6%) кичик бизнес корхонаси фаолият кўрсатмаяпти.

Фаолият кўрстмаётган корхоналарни фаолият кўрсатмаслик сабабларини ўрганиб чиқиш бўйича секторлар кесимида, маҳалла фуқаролар кесимида аниқлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар томонида жойларда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича, фаолият кўрсатиш имконияти мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларини кўрамиз.

2019 йилда 6 та экспортёр корхона томонидан 1 млн 641.0 минг  АҚШ доллар миқдорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти амалга оширилган бўлса, жорий йилда янгидан экспорт фаолиятини бошлаган 9 та экспортёр корхоналар томонидан 4 млн.548 минг АҚШ доллар миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, йиллик экспорт прогноз кўрсаткичи (режа 3 млн. 426 минг АҚШ долл) 133,0 фоизга бажарилди.

Туманнинг экспорт географиясини кенгайтириш ва янги ташқи бозорларда маҳсулот чиқаришни ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Туркия давлатларига саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Туманнинг 2020 йилги  бандлик дастурига асосан 2020 йил январ-ноябр ойида 1481 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан,

-инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига134 та

-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1347 та иш ўринлари яратилди.

Аҳолининг шахсий томорқаларига 367,2 млн.сўм субсидия ажратиш орқали 136 нафар нафар ишсиз шахслар ва камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

975 нафар ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб этиш орқали, уларга иш ҳақи тўлови учун 2,6 млрд.сўм тўлаб берилди.

202 нафар ишсиз фуқароларни кооператив аъзолигига бириктириш учун 451,3 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Иш берувчиларни ишсиз фуқароларни ишга олишга рағбатлантириш мақсадида ходимларни малакасини ошириш, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квотадан ортиқ ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш орқали 127 нафар ишсизлар банд қилиниб, 246,3 млн.сўм субсидия ажратилди.

Меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган 134 нафар фуқароларга 160,0 млн.сўмлик ишсизлик нафақалари тўлаб берилди.

Норасмий бандлар сонини камайтириш мақсадида республика бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 40 нафар ишсиз фуқарога 9,3 млн.сўм субсидия берилди.

Туман ҳудудидан чет давлатларга чиқиб кетган фуқаролар сони  11040 нафарни, шундан меҳнат мигрантлари 7477 нафарни ташкил қилиб, ҳозирги кунда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари 1295 нафарни ташкил қилади. Қайтиб келганларнинг 717 нафарини турли соҳаларда бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб хунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан туманда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосида уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида туман хокимининг 2020 йил 29 сентябрдаги 954/09- сонли қарори қабул қилиниб, тумандаги “Юксалиш” махалла фуқаролар йиғини биносидан алоҳида хона ажратилиб, шароит яратилди. Мазкур бинода тикувчилик йўналишида ўқув курси ташкил этилди. Айни пайтда ўқув курси давом этмоқда.Тикувчилик йуналиши бўйича 2 нафар ўқитувчига ойлик маош тайинланиб, “темир дафтар”да турган 15 нафар хотин-қизларга таълим олмоқда. Ўқув курси иштирокчиларига туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-хунарга ўқитиш учун 239124 сўм миқдорда стипендиялар жорий этилган.

Мазкур тизимни кенгайтириш мақсадида келгусида компьютер саводхонлиги, аёллар ва эркаклар сартароши йўналишларида ўқув курслари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа қиймати 1 млрд 300,0 млн сўм бўлган туман ҳокимлиги биноси жорий таъмирланиб, қўшимча бинолар қурилди.

Тумандаги М.Улуғбек МФЙ худудида, лойиҳа қиймати  474,0 млн сўм бўлган, 29-мактабнинг эски биноси таъмирланиб 13 та уй-жойга мухтож фуқарога бепул уй-жой қилиб берилди.

Тинчлик МФЙ худудида, лойиҳа қиймати 500,0 млн сўм бўлган туман тиббиёт бирлашмасининг Тез ёрдам бўлими жорий таъмирланди.

Туман марказида, аҳолига қулайлик яратиш мақадида ҳашар йўли билан 0,8 км пиёдалар бетон йўлаги қурилди.

Лойиҳа қиймати 228,0 млн сўм бўлган, баландлиги 22 метрли “Янги йил” арчаси ўрнатилди. (Шу сўз керакми)

Тинчлик МФЙ ҳудудида, лойиҳа қиймати 200,0 млн сўм бўлган, бўш турган бино жорий таъмирланиб, сил касалликлари бўлими учун ажратиш режалаштирилди.

Ғалаба МФЙ худудидаги кўп квартирали уйлар ёнида, лойиҳа қиймати 46,9 млн сўм бўлган ҳамда Оққамиш МФЙ худудидаги кўп квартирали уйлар ёнида лойиҳа қиймати 46,9 млн сўм бўлган, ҳар бири 6 очколик 2 та хожатхона қурилди.

Ғалаба МФЙ худудидаги кўп квартирали уйлар ёнида лойиҳа қиймати 46,0 млн сўм бўлган тандирхона қурилди.

Аҳолига хизмат кўрсатишда янада қулайлик яратиш мақсадида лойиҳа қиймати 174,0 млн сўм бўлган 6 дона кўчма контейнерлар харид қилинди.

Касби МФЙ худудида, лойиҳа қиймати 280,0 млн сўм бўлган, 1974 йилда қурилган, 4 қаватли, 32 хонадонли уйнинг том қисми мукаммал таъмирланди.

Бюджет маблағлари очиқлигини таъминлаш доирасида лойиҳа қиймати 302,0 млн сўм бўлган, 3 та (Оққамиш, Хўжа Касби ва Жизза) МФЙ худудидаги 0,7 км ички йўллар асфальт қопламаси билан қопланди.

Шу жумладан лойиҳа қиймати 551,0 млн сўм бўлган, 11 та қишлоқ ички йўлларининг 3,2 км қисми тупроқ йўлдан тошли йўлга ўтказилди.

500,0 млн сўм бўлган, туман халқ таълими бўлимига қарашли 4 та мактабдаги буржейка печлар ўрнига, замонавий тежамкор котёллар ўрнатилди. Шу билан бирга Халқ таълими бўлимига қўшимча бино сотиб олиш учун 200.0 млн сўм маблағ ажратилди.

Ҳудудда аниқланган лойиҳалар бўйича ташабускорлар томонидан  қиймати 19,4 млн. сўм  бўлган 14 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, лойиха ташаббускори «Етти Пир аждодлари» МЧЖ   томонидан 50 та янги иш ўринлари яратиш ҳисобига лойиҳа қиймати 15.0 млрд сўм бўлган ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси,  «Элдорбек Элбек» ХК томонидан 15 та янги иш ўринлари яратиш ҳисобига  лойиҳа қиймати 1.6 млрд сўм бўлган қурилиш материаллари (том ёпиш плитаси, бетон блок, газо блок, пенаблок) ишлаб чиқариш лойиҳалари ва шу каби бир нечта қурилиш, ёғочга ишлов бериш, озиқ-овқат маҳсулолари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.

Шу билан бирга туманнинг Майманоқ МФЙ ҳудудида ҳам 2 га майдонда Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Шунингдек, Аҳолини шахсий томорқаларига2257,2 млн.сўм субсидия ажратиш орқали 513 нафарнафар ишсиз шахслар ва камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланади.

2062 нафар ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб этиш орқали, уларга иш ҳақи тўлови учун 1642 млн.сўм тўлаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги, тикувчилик, ҳунармандчилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларида кооперативларини ташкил этиш истагини билдирган1та талабгорга 100 нафаришсиз фуқаролар кооператив аъзолигига бириктириш учун 223,0 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилади.

Иш берувчиларни ишсиз фуқароларни ишга олишга рағбатлантириш мақсадида ходимларни малакасини ошириш, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квотадан ортиқ ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш орқали 480 нафаришсизлар банд қилиниб, 278,8 млн.сўм субсидия ажратилади.

Меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган 577 нафарфуқароларга 495,1млн.сўмлик ишсизлик нафақалари тўлаб берилади.

Норасмий бандлар сонини камайтириш мақсадида республика бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 495 нафар ишсиз фуқарога1434,2млн.сўм субсидия берилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган 2,2 минг нафари ишсизларни доимий иш жойларига жойлаштирилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *