Mahalliy

Қарши тумани ҳокимининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режалари юзасидан мурожаати

Бугун Қарши тумани ҳокимлигида Қарши туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар юзасидан туман аҳолиси ва депутатларга мурожаати бўлиб ўтди.

Ҳаммамизга маълумки, яқинда 12-13 ноябрь кунлари Давлатимиз раҳбари муҳтарам Ш.М.Мирзиёев вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш, Қарши тумани бўйича оғриқли нуқталарини халқ дарди ва менинг дардим деб билиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз кераклиги бизнинг муҳим вазифамиздир.

Маълумки, пандемиянинг туман иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини юмшатиш бўйича самарали чоралар кўриш иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қуввватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таьсирини юмшатиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони билан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда Қарши туманда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритиши ва энг асосийси тадбиркорлик ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.

Қарши туманида Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
2019 йил 739.5 млрд сўм ёки 104.5 фоиз, 2020 йил 3 чоракда 441.0 млрд сўм ёки 74.2 фоизга бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунида 579.6 млрд сўм ёки 102.5 фоизга ва 2021 йил 931.3 млрд сўм ёки 105.0 фоизга бажарилиши режалаштирилган.

Қашлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йил 1857.1 млрд сўм ёки 101.9 фоиз, 2020 йил 3 чоракда 1420.4 млрд сўм ёки 103.3 фоизга бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунида 1951.6 млрд сўм ёки
102.1 фоизга ва 2021 йил 2009.0 млрд сўм ёки 102.1 фоизга бажарилиши режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш ҳажми 2019 йил 356.3 млрд сўм ёки 105.4 фоиз, 2020 йил 3 чоракда 383.7 млрд сўм ёки 100.5 фоизга бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунида 344.7 млрд сўм ёки 100.8 фоизга ва 2021 йил 408.8 млрд сўм ёки 101.2 фоизга бажарилиши режалаштирилган.

Чакана савдо айланмаси хажми 2019 йил 375.6 млрд сўм ёки
103.1 фоиз, 2020 йил 3 чоракда 554.7 млрд сўм ёки 100.8 фоизга бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунида 703.9 млрд сўм ёки 101.0 фоизга ва 2021 йил 727.3 млрд сўм ёки 101.4 фоизга бажарилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишларини амалга ошириш хажми 2019 йил 415.5 млрд сўм ёки 106.5 фоиз, 2020 йил 3 чоракда 371.6 млрд сўм ёки 102.3 фоизга бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йил якунида 405.3 млрд сўм ёки 102.1 фоизга ва 2021 йил 424.5 млрд сўм ёки 100.2 фоизга бажарилишини таъминлаш режалаштирилди.

 

            Ҳудудий инвестиция лойиҳалари Қарши туманида 2020-2021 йиллар давомида умумий қиймати 1 трлн. 498 млрд. 257 млн.сўм бўлган 93 та устувор лойиҳалар амалга оширилиши ва 1347 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан,

саноат йўналишида 22 та лойиҳага 1 трлн. 53 млрд 231 млн сўм, 624 та янги иш ўринлари,

хизмат кўрсатиш йўналишида 31 та лойиҳа бўйича 85 млрд 364 млн сўм, 230 та янги иш ўринлари,

қишлоқ хўжалиги йўналишида 40 та лойиҳа доирасида 359 млрд 662 млн сўмлик, 493 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланди.

Жорий йилда 39 та умумий қиймати 49 млрд. 313 млн. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 208 та янги иш ўринлари яратилиб, тўлиқ ишга тушурилди.

Шунингдек, 2021 йилда 48 та умумий қиймати 1 трлн 416 млрд.123 млн. сўмликлойиҳалар амалга оширилиши  натижасида
1098 та
янги иш ўринлари яратилиши кузда тутилмоқда.

Соҳалар кесимида кўриб чиқилганда

— саноат соҳасида 10 та лойиҳа (жами қиймати
1 трлн 29 млрд.101 млн. сўм, 542 та янги иш ўрни);

— хизмат кўрсатиш соҳасида 20та лойиҳа, (жами қиймати
38 млрд. 108 млн. сўм, 108 та иш ўрни);

— қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 28та лойиҳа (лойиҳа қиймати
348 млрд. 914 млн. сўм, 448 та янги иш ўрни)лар амалга оширилиши режалаштирилган.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *