• Normativ hujjatlar

    Конституцион ислоҳотлар: суд-ҳуқуқ тизимини яхшилаш йўлида

    Суд ҳар қандай ҳолатда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, адолатли ҳукм чиқарувчи тизим даражасига етгандагина мамлакат тараққиёти ёки демократик жамият қуриш ҳақида гапириш ўринли бўлади. Охирги беш йил ичида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мана шу ҳақиқат ётибди. Улар қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принципларга асосланган. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бунга мисол тариқасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йў­налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини келтириш мумкин. Маълумки, мустақил…