Рахматулла Нуримбетов: «Узаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи ШҲТ кун тартибида мавжуд эмас»
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов Россия фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти “ШҲТнинг ўзгарувчан дунёда тутган ўрни” мавзусидаги сессияси ўтказилган Шарқий иқтисодий форумда доллар ва евродан воз кечиш ҳамда миллий валюталар тўлов тизимларини яратиш ҳақида эълон қилинган хабарга изоҳ берди.
«ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи муҳокама этилмайди. Концептуал, боз устига ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳужжат лойиҳаси ҳақида гап кетяпти. Йўл харитаси лойиҳаси ҳали охиригача мувофиқлаштирилмаган, уни ишлаб чиқишда ШҲТнинг айрим давлатлари иштирок этмаяпти», — деб айтди Раҳматулла Нуримбетов.
https://t.me/times_officialuz dan