Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш борасида 2021 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида амалга оширилган ишлар ва йил давомида режалаштирилган асосий вазифалар тўғрисида ҳисобот
Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш борасида 2021 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида амалга оширилган ишлар ва йил давомида режалаштирилган асосий вазифалар тўғрисида ҳисобот
Жорий йил бошидан, Ўзбекистон Республикасининг бандлик соҳасида чиқарилган қарорлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 15 августдаги НО-714/08-сонли қарорининг ижроси таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти бўйича жорий йилнинг 2020 йил якунигача ва 2021 йил 9 ойи давомида бандлик соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Тасдиқланган қарорнинг 1- иловасига асосан Қарши саноат касб-ҳунар коллежи ўрнига “Ишга марҳамат мономаркази”ни ташкил этиш белгиланган. 2021 йилнинг 29 июль санасидан 30 та касб ва 4 та хорижий тиллар бўйича курсларни очиш режалаштирилган ҳолда “Ишга марҳамат” мономаркази ўз фаолиятини бошлади ва 2021 йил 6 июлдан 22 та йўналиш бўйича 415 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ўқишларга жалб этилди.
ПҚ-4804-сонли қарорнинг 2-иловасига асосан Деҳқонобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Шаҳрисабз ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Қарши шаҳридаги 2-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги ва 10-сон жазони ижро этиш колонияси қошида Ўқув марказлар ташкил этиш белгиланган.
Деҳқонобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиб 16 та йўналишга 2020 йил якунигача 111 нафар ва 2021 йилнинг 9 ойида 636 нафар жами 747 нафар ишсиз ва кам таъминланган оилалар фарзандлари йўлланма асосида ва тўлов контракт асосида ўқитишга йўлланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 мартдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг Грантини жалб қилган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқтиш мараказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 135-сонли Қарорига асосан Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази 2018 йил 23 майда №-610243 Гувоҳномага асосан давлат рўйхатидан ўтказилган ва штамп, муҳрлари тайёрланган, Устави тасдиқланган. Марказда тикув жараёнлари технологиялари, йигирув ишлаб-чиқариш технологиялари, ахборот технологиялари, металларга ишлов бериш ва чилангарлик, электр монтажчи ва электрончи йўналишлари, жами 5 та йўналишда 480 нафар ишсиз фуқаролар ўқитилмоқда (бир йиллик қуввати 480 нафар)
ИИБ 2-сонли жазони ижро этиш колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 318-сон Қарорига асосан ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик, дурадгорлик, чилангарлик , электрик йўналишларидаги 11та гуруҳда, жами 308 нафар ва 10-сонли жазони ижро этиш колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электрик, тикувчилик йўналишларидаги 10 та гуруҳда, жами 310 нафар маҳкумлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
ПҚ-4804-сонли қарорнинг 4-иловасига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда Республика бўйича 136 та Қашқадарё вилоятида 14 та Маҳалла масканлари ташкил этиш белгиланган.
Жумладан, Қарши туманида Талликурон МФЙ, Ғузор туманида Совлиғар МФЙ, Деҳқонобод туманида Белибойли МФЙ, Қамаши туманида Қамай МФЙ, Қарши шаҳрида Маҳаллот МФЙ, Касби туманида Юксалиш МФЙ, Китоб туманида Қўшдарё МФЙ, Миришкор туманида Айзабод МФЙ, Нишон туманида Янгиобод МФЙ, Чироқчи туманида Уйшун МФЙ, Шаҳрисабз шаҳрида Хабарлик ва Ипак йўли МФЙлари, Шаҳрисабз туманида Дукчи МФЙ ва Яккабоғ туманида Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинларида касб-ҳунарга ўқитиш масканлари учун бинолар кўриб чиқилиб, 12 та туманда маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида ва Деҳқонобод туманида Белибойли МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносидан жой ажратилди ҳамда ҳар бир ҳудудда камида иккитадан йўналиш(тикувчилик, компъютер саводхонлиги) лар очилиб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Республика қисмидан тўлиқ жиҳозланиб ўқишлар бошланди, 2021 йилнинг 9 ойида 576 нафар ишсиз фуқаролар ўқувларга жалб қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 июлдаги 338-4-0-Q/21-сонли қарори, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 9 июн 2021 йилдгаи № 235-И/Ч сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ва тасарруфий туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бўйича жорий йилнинг 9 ойида бандлик соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140 сонли қарорининг 1- иловасига асосан Республика бўйича 28 та шундан вилоятда 2 та Қамаши туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва Касби ахборот технологияси коллежи бино ва иншоатлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига касб-ҳунар марказларини ташкил этиш учун берилган
Қарорнинг 1-иловасига асосан Қамаши туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 28 июндаги 19-2121 Қ/Қ ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 июндаги 44-Қ/Қ сонли Қўшма қарорларига асосан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 05 июлдаги 1-Қ/Қ ва Қарши Давлат Университетининг 2021 йил 6 июлдаги 408-Х сонли Қўшма буйруқлари ишлаб чиқилди, Касби ахборот технология коллежи бўйича Ўзбекистон Республикаси Банндлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 22-2021 Қ/Қ сонли ва Транспорт вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 11-сон Қўшма қарорига асосан барча бино иншоатлари ва товар моддий қайматликлари балансдан балансга ўтказиш бўйича белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш ишлари ташкил этилди ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жаҳон банки ва коллежнинг ўз балансидаги жиҳозлари билан жиҳозланиб бошланғич хужжатлаштириш ишлари амалга оширилди.
Касби КҲЎМ 6 та йўналишда 217 нафар ишсиз фуқаролар ўқишга жалб қилинди.
Қамаши КҲЎМ маркази 8 та йўналишга 86 нафар ишсиз фуқаролар ўқишга жалб қилинди
ПҚ-5140 сонли қарорнинг 2-иловасига асосан Республика бўйича 864 та шундан вилоятда 78 та касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш белгиланган. Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бош бошқарма маъсул ходимлари ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари ҳар бир туманнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқган ҳолда ва Маҳалла фуқаролар йиғинлари маъсуллари билан биргаликда туманларнинг чекка ҳуддудларида аҳоли талаб ва таклифларига асосан 78 та касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиладиган ҳудудларни ўрганиб чиқиб бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 12 июлдаги 338-4-0- Q/21-сонли қарорининг 2-иловаси тасдиқланди (рўйхатлар илова қилинади).
Меҳнат бозоридаги ҳолат. (2021 йил 1 октябрь ҳолатига)
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида аҳоли сони 3 350,0 минг кишини ташкил қилади
Қашқадарё вилоятида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурсалари) — 1817,1 минг кишини ташкил этиб, шундан 74,2 фоизи ёки 1 348,2 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.
Иқтисодий фаол аҳолининг 1 208,6 минг нафари банд ҳисобланиб шундан, иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 439,6 минг, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 646,9 минг, Қашқадарё вилоятидан ташқарига ишлашга кетганлар 122,1 минг кишини ташкил этади.
Шунингдек, 139,6 минг яқин аҳоли иш ўринларига муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси 10,4 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу кўрсаткич 2020 йил охирида 11,4 фоизни ташкил этмоқда эди.
- Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали кўрсатилган хизматлар.
2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича 63 461 та хизматлар кўрсатилиши белгиланган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларга 63,5 минг бандлик соҳасида хизматлар кўрсатилди. Шундан, аёлларга 36,2 минг, ёшларга 24,0 минг хизматлар кўрсатилди. Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 20,8 млрд.сўм, Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 13,8 млрд.сўм жами 34,6 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Жумладан:
16,9 минг нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди;
15,6 минг нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларга иш ҳақи сифатида 13,8 млрд.сўм маблағ молиялаштириб берилди;
8,3 минг нафар фуқаролар касбга ўқитиш курсларига йўналтирилди ҳамда уларга стипендия тўлови учун 6,4 млрд.сўм, ўқитиш харажатлари учун 1,1 млрд.сўм маблағ сарфланди;
3,4 минг нафар фуқароларга 5,2 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Жумладан:
-ишсиз фуқароларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, суғурта полиси ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадларида 2,5 минг фуқаролар учун 577,7 млн.сўм;
-3,5 минг томорқа ер эгаларига шахсий томорқани ривожлантириш учун 3,3 млрд.сўм;
-ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 6 нафар фуқароларга “Ҳунарманд уюшмаси”га аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 3,2 млн.сўм;
-касбга ўқитиш харажатларини қоплаш мақсадида 11 та иш берувчиларга 80 нафар фуқаролар учун 62,7 млн.сўм;
17 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни квотадан ортиқ ишга қабул қилган 14 та иш берувчиларга 34,2 млн.сўм;
-9 та кооперативларга 468 нафар фуқароларни аъзо сифатида киритиш мақсадида 1,2 млрд.сўм субсидиялар ажратилди.
ишга жойлаштириш имкони бўлмаган 11,9 минг нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилди ва уларга 8,1 млрд.сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11-августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 183-сонли Қарорларига асосан, собиқ Қарши саноат касб-ҳунар коллежи биносида “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилди.
Мономарказда 34 та йўналишда касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил этилди. Йиллик ўқитиш қуввати 2 790 нафарни ташкил этади. Жумладан:
Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 9 та касб тикувчи, аёллар сартароши, эркаклар сартароши, косметолог, нейл-стилист, ошпаз, қандолатчи, официант-батлер, уқаловчи;
Техник соҳа бўйича 5 та касб сантехника ва чилангарлик ишлари, электрик, маиший техника қурилмаларини таъмирлаш, автосервис хизмат кўрсатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш “В” ёки “ВС” тоифа учун;
Умумқурилиш соҳаси бўйича 6 та касб гипсакартонга ишлов бериш устаси, сувоқчи-бўёқчи, мебел жиҳозларини ясаш ва таъмирлаш, альюминий ва пластик профиллар билан ишлаш, пайвандлаш ишлари устаси, юк кўтариш машиналари оператори;
Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 2 та касб иссиқхона бўйича мутахассис ва гидропоника технологияси;
Ҳунармандчилик соҳаси бўйича 5 та касб заргарлик, оддий металлдан миллий услубда тақинчоқлар ясаш, каштачилик ва қўлда гилам тўқиш;
Рақамли технологияларни ўргатиш махсус курси бўйича 2 та йўналиш компьютер дизайн дастурлари архитектура проект дастурлари ва 1С Бухгалтерия оператори;
Хорижий тил курслари 4 та инглиз, рус, корейс ва япон тили;
Тадбиркорлик асослари курси.
Мономарказ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Бугунги кунда 339 нафар тингловчилар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Шундан, 1-сменада 14 та касб бўйича 168 нафар, 2-сменада 14 та касб бўйича 171 нафар тингловчи ўқимоқда.
2021 йил 27 октябрь ҳолатига 21 та касб бўйича 339 нафар тингловчилар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Шундан, 1-сменада 14 та касб бўйича 168 нафар, 2-сменада 14 та касб бўйича 171 нафар тингловчи ўқимоқда. Жумладан:
Тикувчилик касби бўйича 57 нафар, аёллар сартароши 33 нафар, эркаклар сартароши 13 нафар, нейл-стилист 11 нафар, ошпаз 11 нафар, қандолатчи 28 нафар, официант-батлер 5 нафар, уқаловчи 9 нафар, сантехника 10 нафар, электрик 8 нафар, маиший уй рўзғор буюмларини таъмирлаш устаси 5 нафар, пайвандловчи 9 нафар, юк кўтарувчи кран оператори 9 нафар, автосервис хизмат кўрсатиш 13 нафар, гипсакартонга ишлов бериш 7 нафар, альюмин ва пластик профиллар билан ишлаш устаси 7 нафар, иссиқхона бўйича мутахассис 6 нафар, оддий металлардан миллий услубда тақинчоқлар ясаш 13 нафар, тўқувчилик 16 нафар ҳамда компьютер дизайн дастурлари 69 нафар тингловчилар касбга ўқитилмоқда.
Шундан, 27 нафари аёллар дафтари ва 43 нафари ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ва иш қидираётган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирги кунда 16 нафар фуқаролар пуллик шартнома асосида мономарказда касб ўрганмоқда.
Ҳозирги кунда, 574 нафар ишсиз фуқаролар мономарказда ташкил этилган касбга тайёрлаш ва ўқув курсларига касб-ҳунар ўрганиш учун мурожаат қилган.
2021 йил 27 октябрь ҳолатига 15 та касб бўйича 178 нафар мономарказни битирган ишсиз ва иш қидираётган фуқаролардан, 2 нафари темир дафтар, 21 нафари аёллар дафтари ва 40 нафари ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ва иш қидираётган шахслар ҳисобланади.
Мономарказда таҳсил олаётган тингловчиларга ўрганаётган касблари бўйича қўшимча дарслик сифатида хорижий тил ва тадбиркорлик курслари ҳам ўргатиб борилмоқда.
Жорий йилда иш қидирувчи фуқаролар, ташкиллаштирилган тартибда хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида 10 та ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш маркази ташкил этилмоқда.
Касбий малакани баҳолаш марказида ишчиларга малака разрядини ва мутахассисларга малака тоифасини бериш бўйича ўтказилган имтиҳонларни муваффақиятли топширилганларга диплом ёки сертификат билан бирга Worldskills малака паспорти берилади.
Мономарказда Россия Халқлар Дўстлиги Университети (РУДН), “Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)” иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитилишини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил
11 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда нефт-газ корхоналарида талаб юқори бўлган 3 та касб (таъмирловчи-чилангар, назорат ўлчов ускуналари созловчиси ва бурғуловчи ёрдамчи) бўйича мутахассислар тайёрлаш режалаштирилган.