Mahalliy

«Кўнгил кўзи 2» лойиҳаси Қашқадарёда

Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида совғалар карвонининг иккинчи босқичи етиб келди. Лойиҳа доирасидаги китоблар карвонидан Брайль ёзувида чоп этилган ўн турдаги эллик саккиз дона ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари болаларга тантанали равишда топширилди.
Таълим муассасаси раҳбари кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди.
Мазкур таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўқувчилар ўзларига кўрсатилган бу каби ғамхўрликдан миннатдор эканликларини изҳор этдилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *