Mahalliy

“Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали раҳбари Муродов Ғолиб Неъматовичнинг 2020 йилда эришилган ютуқ ва камчиликлар, 2021 йилга режалаштирилган лойиҳа, режалар ва аниқ белгиланган тадбирлар тўғрисида ахбороти

“Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали томонидан 2020 йилда эришилган ютуқ ва камчиликлар, шунингдек 2021 йилга режалаштирилган лойиҳа, режалар ва аниқ белгиланган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 “Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали томонидан 2020 йил давомида вилоятдаги 153 787 та (150 809 та аҳоли ва 2 978 та улгуржи) истеъмолчини табиий газ ҳамда 615 581 та истеъмолчини суюлтирилган газ билан бир маромда таъминлаш учун муайян ишлар амалга оширилди.

Табиий газ таъминоти бўйича:

Қашқадарё вилояти бўйича фойдаланиш муддати 20-30 йил ва ундан ортиқ бўлган жами узунлиги 123,6 км газ қувурлари ҳисобидан 2020 йил давомида маънан эскирган 4,8 км газ қувурлари мукаммал таъмирланди ва 3,2 км газ қувурлари реконструкция қилинди, натижада 8 200 та хонадонларда табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилди.

Жумладан, 2021 йилда 3,7 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва 2,6 км газ қувурларини реконструкция қилиш орқали 12 392 та ахоли истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

Шунингдек, 2020 йил давомида суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган ҳудудлардаги газ тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиб, таъмирлаган ҳолда 19 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди, 5423 дона газ тақсимлаш қурилмалари (ревизия) тафтиш қилинди, 355,9 км газ қувурлари босим остида зичликка синалди, 355,9 км ер ости газ қувурлари махсус приборлар ёрдамида текширилди ва текшириш натижасида аниқланган газ сизиб жойлари пайвандлаш йўли билан бартараф этилди ҳамда 91,3 км ҳар хил ўлчамдаги ер усти газ қувурларида буёқлаш ишлари амалга оширилди.

Қўшимча тариқасида манзилий дастурдан ташқари 2020 йилда Қарши шаҳрида шаҳарсозлик кўринишига таъсир кўрсатишини олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан 3,3 км узунликдаги  6 қатор қилиб, яъни 19,8 км тортилиши режалаштирилган газ қувурлари тортилмасдан, қўш қатор газ қувурлари тортилишининг олди олинди ҳамда тадбиркорлар томонидан улгуржи истеъмолчилар учун алоҳида саноат коллектори қурилиб, “Қаршишаҳаргаз” газ таъминоти бўлими балансига беғараз топширилди.

Вилоят бўйича 2020 йил давомида аҳоли истеъмолчиларидаги маънан эскирган, ностандарт газ горелкалари 14 990 дона замонавий, тежамкор газ горелкаларига алмаштирилди, натижада 5,4 млн м3 табиий газ иқтисод қилинишига ҳамда улгуржи истеъмолчиларидаги маънан эскирган, ностандарт газ горелкалари 514 дона замонавий, тежамкор газ горелкаларига алмаштирилди, натижада 370 минг м3 табиий газ иқтисод қилинишига эришилди.

2021 йилда барча аҳоли ва улгуржи истъмолчиларига замонавий, тежамкор газ горелкаларининг фойдали хусусиятлари тўғрисида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот олиб бориш ишлари режалаштирилган.

”Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали ҳисобида жами 82 дона электрокимёвий химоя ускуналари мавжуд бўлиб, шундан 56 донаси, яъни 66 фоизи ишчи  ҳолатда, қолган 26 донаси носоз ҳолатда бўлиб, ушбу 26 дона электрокимёвий ҳимоя ускуналарини босқичма-босқич таъмирлаш, жумладан 2021 йилда 7 дона электрокимёвий ҳимоя ускуналарини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

2020 йил давомида вилоят бўйича табиий газ йўқотилишини олдини олиш мақсадида аҳоли хонадонларининг истеъмолига қараб, қилинган таҳлиллар натижасида зарурияти мавжуд бўлмаган жами 77 дона  ҳаракатдаги газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилинди ва натижада 172 минг м3 табиий газ йўқотилишининг олди олинди.

2021 йилда Қарши шаҳар “Ҳарамжуй” махалласида мавжуд 80 дона ҳаракатдаги ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилиниб, икки босқичли тизимга ўтказилиб, табиий газ йўқотилиши олди олинади ва натижада 937 та аҳоли хонадонлари, 1 дона мактаб ҳамда 3 дона мактабгача таълим ташкилотида табиий газ таъминоти  яхшиланиши кўзда тутилган.

“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) жорий этиш” лойиҳаси бўйича;

Вилоятда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) жорий этиш” лойиҳаси бўйича аҳоли хонадонларига жами 150 809 дона замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда жами 27 339 та ақлли электрон газ ҳисоблагичлар, 10 072 та ҳимоя қутилари ва 4 225 та табиий газ босимини созловчи қурилмалар етказиб берилган бўлиб, ҳозирга қадар 26 350 та электрон газ ҳисоблагичлари, 6 472 та ҳимоя қутилари ўрнатилди.

Ўрнатилган 26 350 та электрон газ ҳисоблагичларнинг 25 744 тасининг CSV форматдаги маълумотлари тақдим қилинган бўлиб, шундан 24 908 таси дастурда интеграция қилинган.

Суюлтирилган газ таъминоти бўйича:

Вилоятда суюлтирилган газдан фойдаланувчи ахоли истеъмолчилар сони 615 581 та бўлиб, 2020 йил учун ажратилган суюлтирилган газ фонди 96 125,3 тоннани ташкил этади.

Филиал балансида аҳолига маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб берувчи жами 148 та автотранспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда.

Жами фойдаланишда бўлган маиший газ баллонлар сони 779 232 дона бўлиб,  2020 йил давомида истеъмолчиларга 6 720 дона янги маиший газ баллонлар етказиб берилди.

Ишлаб чиқариш заводларидан жорий йил январ-декабрь ойларида 95 736,8 тонна суюлтирилган газ олиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 88 361,1 тонна етказиб берилди.

Вилоятда ойлик қуввати 14 277 тонна бўлган жами 17 та (5 таси филиал балансида 12 таси хусусий) суюлтирилган газ тўлдирувчи шаҳобчалар фаолият кўрсатмоқда.

2020 йилда филиал балансидаги Чироқчи, Шаҳрисабз, Дехқонобод газ тўлдириш шаҳобчаларида иш ҳажмини ошириш мақсадида шаҳобчаларда қайта реконструкция ишлари амалга оширилиб, қўшимча бир донадан компрессор ва насос ускуналари ўрнатилди ҳамда “Шаҳрисабз” ГТШда қўшимча 25 м3 лик 2 дона сиғимлар ўрнатилди.

Чироқчи, Шаҳрисабз, Касби ва Миришкор газ тўлдириш шаҳобчаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 3 донадан жами 12 дона кузатув камералари ўрнатилиб, филиал томонидан доимий равишда онлайн тарзда кузатиб боришга эришилди.

Вилоят аҳоли истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашда автотранспорт воситалари орқали маиший газ баллонларни айланма усулда тарқатилиши йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда вилоятнинг 89 фоиз аҳоли хонадонлари айланма маиший газ баллонлар орқали суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Ҳозирги кунда истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича вилоятда жами – 676 та МФЙдаги — 610 538 та истеъмолчиларга ID-карталар тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда. 134 та МФЙда ишлар якунланиб, жами 330 474 та истеъмолчиларга ID-карталари етказиб берилди ва шартномалар тузилди.

Жумладан, вилоятдаги  тугатилган 134 та МФЙда 6 924 нафар  суюлтирилган газ истеъмолчиларининг 561 нафари кўчиб кетганлиги, 137 нафари вақтинча ижарада яшаб хозирда ушбу манзилда яшамаслиги, 1 078 нафари вафот этганлиги, 317 нафари табиий газ таъминотига қайта мослаштирилганлиги, 715 нафари рўйхатда икки марта шаклланганлиги, 1 010 нафари бир хонадонда иккита истеъмолчининг бир нафарига ажратилганлиги, 1 511 нафари манзилий рўйхатда мавжуд, аммо вақтинча оилавий кўчиб кетганлиги ҳамда 1 595 нафар истеъмолчилар МФЙларда мавжуд эмаслиги аниқланган.

Вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчилари билан суюлтирилган газ етказиб бериш ва ID-карталарни фойдаланишга тақдим этиш шартномасини тузишда жами 1 706 нафар қўшимча истеъмолчилар аниқланди. Жумладан, 94 нафари рўйхатда йўқлиги, 218 нафари янги газлашганлиги ва 1 394 нафари янги истеъмолчи бўлганлиги сабабли суюлтирилган газ билан газлаштирилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда вилоятда жами 8 та газ баллонларини синовдан ўтказиш цехлари фаолият кўрсатмоқда. Касби, Шаҳрисабз, Чироқчи, Дехқонобод синов цехлари кунлик — 80 та, ойлик — 1 760 та маиший газ баллонларини циновдан ўтказиш қувватига эга.

Жорий йилда Косон, Қарши, Яккабоғ, Қамаши туманларида маиший газ баллонларни таъмирлаш ва даврий синовдан ўтказиш цехлари қурилиб ишга туширилди ҳамда мавжуд синов цехларининг кунлик қуввати — 200 тага, ойлик қуввати — 4 400 тага оширилди.

Ушбу синов цехлари орқали 2020 йил январ–декабрь ойларида  жами — 11 599 дона маиший газ баллонлар синовдан ўтказилиб, аҳоли истеъмолчилари фойдаланишига топширилди.

2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар:

  • 2021 йилда истеъмолчиларга суюлтирилган газ ҳажмларини айланма маиший газ баллонлар орқали етказиб берилишида филиал балансида маънан эскирган 33 дона Газ ва Зил автотранспорт воситаларини замонавий турдаги автотранспорт воситаларига алмаштириш;
  • аҳоли истеъмолчилари фойдаланишида мавжуд 207 071 дона маиший газ баллонларини таъмирлаш ва даврий синовдан ўтказиш;
  • Касби ва Миришкор газ тўлдириш шаҳобчаларида иш унумдорлигини ошириш мақсадида қўшимча бир донадан компрессор ва насос ускуналари ўрнатиш;
  • Шаҳрисабз, Чироқчи ва Деҳқонобод газ тўлдириш шаҳобчаларини куз-қиш мавсумида электр энергияси узилишларини олдини олиш мақсадида бир донадан жами 3 дона қуввати 45 кВтлик электр двигатель(движок) ускунаси билан таъминлаш режалаштирилган.

 Иқтисодий кўрсаткичлар ва хизмат кўрсатиш бўйича:

“Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти  филиали томонидан 2020 йил якуни бўйича 315 млрд 947 млн 22 минг сўмлик табиий, суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилиб берилди ва қўшимча хизматлар кўрсатилди. Шундан табиий газ 210 млрд 21 млн 249 минг сўм, суюлтирилган газ 96 млрд 932 млн 306 минг сўм, қўшимча хизматлар 8 млрд 993 млн 466 минг сўмни ташкил этди.

Ишлаб чиқариш таннархи умумий 229 млрд 609 млн 438 минг сўмни ташкил этган, шундан табиий газ таъминоти бўйича 148 млрд 560 млн 338 минг сўм, суюлтирилган газ таъминоти бўйича 72 млрд 650 млн 650 минг сўм, қўшимча хизматлар бўйича 8 млрд 398 млн 450 минг сўм. Сотишдан олинган умумий ялпи даромад 6 млрд 805 млн 528 минг сўм, соф фойда эса 5 млрд 784 млн 699 минг сўмни ташкил этади.

(2020 йилда аҳолига 1 кг суюлтирилган газ етказиб бериш таннархи 803 сўмни ташкил этди)

Сервис хизматларни кўрсатишдан тушумлар 2019 йилга (7 112 637 минг сўм) нисбатан 2020 йилга 1 млрд 880 млн 829 минг сўмга кўп туширилди. Ушбу йуналиш бўйича 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 4 млрд 952 млн сўмга оширилиши кутилмоқда. (Қўшимча даромадлар лойиҳа хизматлари ҳисобидан 1 млрд 400 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда)

2021 йилга 542 508,7 млн. сўмлик табиий газ ва 114 753 млн. сўмлик суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилиши ҳамда 13 945,5 млн. сумлик қўшимча хизматлар кўрсатилиши, шунингдек соф фойда 8 млрд 124 млн 518 минг сўмни ташкил этилиши режалаштирилган.

2019 йил иш ҳақи фонди 64 млрд 261 млн 754 минг сўмни, 2020 йил иш ҳақи фонди 73 млрд 102 млн 8 минг сўмни ташкил этиб, иш ҳақи фонди 2019 йилга нисбатан 8 млрд 840 млн 254 минг сўмга ошди.

2019 йилда ўртача иш ҳақи 2 421,6 минг.сўмни, 2020 йилда ўртача иш ҳақи 3 148,1 минг.сўмни (ўтган йилга нисбатан 30%га ошган) ташкил этди.

2020 йилда 724 645 та аҳоли хонадонларига профилактик хизмат кўрсатилди. Ушбу аҳоли хонадонларининг уй ички газ жихозларини техник кўрик ва тафтишдан ўтказиш мақсадида филиал томонидан 185 та ижаравий шартнома асосида штат бирлиги ажратилган бўлиб, белгиланган нархнома (прескурант) асосида ишларни амалга оширмоқда.

Жорий йил бошидан ҳозирги кунга қадар аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга сервис хизмат кўрсатиш орқали  9 665 млн сўм режа топшириғи белгилаб берилган бўлиб, жорий йил давомида 8 250 млн сўм ёки (85,4%) га бажарилиб, ўртача ҳар-бир чилангарга иш ҳақи 3 716 минг сўмга тўғри келади.

Бундан ташқари ўтган йилнинг ноябр ойи билан жорий йилнинг ноябр ойини таққослайдиган бўлсак 2019 йил ноябр ойида аҳоли хонадонларининг ҳамда улгуржи истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан 796,9 млн сўм режа топшириғи белгилаб берилган бўлиб, амалда 334,8 млн сўм ёки (42%) га бажарилган. Жорий йилда ноябр ойи учун  1 162 млн сўм режа топшириғи белгилаб берилган бўлиб, 1 199 млн сўм ёки (103,2%) бажарилди. Бу ўз навбатида ўтган йилнинг ноябр ойига нисбатан 3 (уч) баробарга кўп ҳисобланади.

Табиий газдан оқилона фойдаланиш йўналиши бўйича:

Қашқадарё вилояти бўйича жорий йилнинг август ойидан ҳозирга қадар 188 та ҳолатда, шундан 62 та ҳолатда аҳоли истеъмолчилари томонидан, 126 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва қоидабузарлик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга умумий қиймати 6 524,0 млн.сўмлик 7 183,2 минг.м3, шундан аҳоли истеъмолчилари бўйича умумий қиймати 54,7 млн.сўмлик 144,0 минг.м3, улгуржи истеъмолчилари бўйича умумий қиймати 6 469,3 млн.сўмлик 7 039,2 минг.м3 газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ундиришга қаратилган. Келгуси йилда ҳам мазкур йўналишда ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган.

Қурилиш йўналиши бўйича:

Қашқадарё вилоятида 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-5886-сонли қарорларига асосан Қашқадарё вилоятида қурилган намунавий лойиҳадаги кўп қаватли уй-жойларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 78-сон видеоселектор йиғилиш баёнларига асосан жами 11,845 км газ қувурлари янгидан монтаж қилиниши эвазига 5 966 та хонадонлар табиий газ таъминоти билан таъминланди.

Филиалнинг янги ташкил этилган лойиҳа хизмати томонидан 2020 йилда аҳоли, улгуржи ва юридик истеъмолчиларнинг лойиҳа смета хужжатларини бажариш эвазига “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ҳисобига 550,0 млн.сўм пул маблағлари туширилган, шунингдек 2019 йилда филиал томонидан бажарилган лойиҳа смета ишлари учун 450,0 млн.сўмлик турли лойиҳа ташкилотлари билан шартномалар имзоланган. Лойиҳа хизмати ташкил этилиши эвазига 450,0 млн.сўмга яқин пул маблағлари тежаб қолинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ, Косон ва Қарши туманларида истеъмолчиларга сервис хизматларини кўрсатиш ва уларнинг хавфсизлигини олдини олиш мақсадида жами 4 дона маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш марказлари филиал қурилиш бригадаси орқали 4 та объектда қурилиш монтаж ишлари, ускуна ва жиҳозлар билан ташкил қилиниш ишлари жами 400,0 млн.сўмга якунланди бу эса ўтган йилги 3 та объектда пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишларга нисбатан 500,0 млн.сўмга тежалди. Ўтган йилги объектларда пудратчи ташкилот томонидан барпо этилган маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш биттасининг кунлик қуввати 21 дона бўлса, амалда 2020 йилда қурилиш бригадаси орқали ташкил қилинган синов марказининг биттасининг кунлик қуввати 100 дона маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш имкониятига эга.

2021 йилда амалга ошириладиган ишлар:

Қашқадарё вилоятида 2021 йилда маънан эскирган газ қувурларини 3,7 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва 2,6 км газ қувурларини реконструкция қилиш орқали 12 392 та ахоли истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни 86-бандига асосан 2020-2022 йиллар давомида қўшимча 6 455 дона маиший газ баллонлари харид қилиниш ҳамда суюлтирилган газни сақлаш, баллонларга тўлдириш  ва аҳолига етказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш, 2021 йил 1 августга қадар табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)ни жорий этиш лойиҳаси доирасида истеъмолчиларга 150,8 минг дона электрон газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатишни, 2021-2022 йиллар давомида вилоят газ таъминоти филиалининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 27 дона (шу жумладан, 2021 йилда – 15 дона, 2022 йилда – 12 дона) газ баллонлари ташувчи “ISUZU” русумли юк машиналари, 1 дона “ISUZU” русумли юк тушувчи “самосвал” ва 1 дона экскаватор харид қилиш режалаштирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш йўналиши бўйича:

Жорий йил вилоят истеъмолчиларига қулайлик яратиш мақсадида филиал тезкор диспетчерлик хизмати замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Диспетчерлик хизмати марказлашган “Call centre” хизматига уланган ҳолда фаолият юритмоқда ҳамда кунига 120 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Шунингдек, жорий йилда филиалга Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 5 299 та мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 2 161 таси (41 %) маиший газ баллон, 1 304 таси (25 %) суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 891 таси (77 %) ижобий ҳал этилди. Бош вазирнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича виртуал қабулхонаси орқали келган 57 та мурожаат келиб тушди ва 23 та (келиб тушган мурожаатларнинг 44 %) тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *