Косон тумани ҳокими Бойқараев Асрол Рўзиевичнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2021 йил режалари юзасидан аҳолига МУРОЖААТИ
Юртимизда ўтган йиллар давомида янгиланиш, модернизация қилиш, эркин иқтисодиётга асосланган очиқ ҳуқуқий демократик давлат қуриш, биз қўлга киритаётган ва дунё тан олаётган ютуқ ва марралар ҳеч шубхасиз, барчамизга фахр-ғурур бағишлаши табиийдир.
Ҳаммамизга маълумки, жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқларида туманни ижтимоий — иқтисодий ривожлантириш, мақсадли параметрларни бажариш, қўшимча резервларини ишга солиш, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олиш, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати каби тармоқларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таьсирини юмшатиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони билан иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритиши ва энг асосийси тадбиркорлик ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб белгилаб берилди.
Мухтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган Фармонлар, Қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқларнинг барчаси халкимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва мамлакатимизни иктисодиётини кўтаришга қаратилган.
Шунга кўра туманимизда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.;
- Макроиқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши;
Туманимизда 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши ва амалга оширилган ишлар, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағларни барчаси аҳоли реал даромадларини ошиши билан изоҳланади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг
11 ойида 527 млрд сўм (ўсиш суръати 104.9 фоиз)ни, бунда аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн 838 сўмни ташкил этди. Жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 685 млрд.сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан ҳисобланганда, 2 млн 372 минг сўмга етказилиши кўзда тутилган.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган 11 ой давомида 311 млрд.сўмни (ўсиш суръати 101,2 фоиз) ташкил этиб, аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн 84 минг сўмдан тўғри келди. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 400 млрд.сўмга ёки аҳоли жон бошига 1 млн 400 минг сўмга етказиш кўзда тутилган.
Хизмат кўрсатиш ҳажми 2020 йил 11 ой давомида 446 млрд сўм (ўсиш суръати 102,8 фоиз)ни, аҳоли жон бошига эса 1 млн 557 минг сўмни ташкил этди. Жорий йил якунига қадар
960,млрд. 400 млн сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан 3 млн
325 минг сўмга етказиш кўзда тутилган.
Чакана товар айланмаси ҳажми 2020 йил 11 ойликда
868 млрд.сўм (ўсиш суръати 94,6 фоиз)ни ташкил этиб, аҳоли жон бошига нисбатан 3 млн 28 минг сўмни ташкил этди. Жорий йил якунига қадар 979 млрд сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан
3 млн 391 минг сўмга етказиш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил 11 ойликда 1 триллион 582 млрд.сўм (ўсиш суръати
100,8 фоиз)ни, аҳоли жон бошига нисбатан эса 5 млн 517 минг сўмни ташкил этди. Жорий йил янунига қадар 2 триллион
116 млрд.сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан 7 млн 327 минг сўмга етказилиши кўзда тутилган.
Пудрат ишлари ҳажми 2020 йил 11 ойликда 387,3 млрд.сўмни, (ўсиш суръати 100,3 фоиз)ни аҳоли жон бошига эса 1 млн 351 минг сўмни ташкил этди. Жорий йил янунига қадар
472,5 млрд.сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн 636 минг сўмга етказиш кўзда тутилган.
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида;
Пиллачилик соҳасида жорий йилда 1 минг 250 та фермер хўжалиги томонидан, 3 минг 887 қути пилла қурти парваришланиб, (режа 201 тонна) давлатга 202,5 тонна пилла хом-ашёси етиштирилиб, белгиланган режа 100,6 фоизга бажарилди.
Ғаллачилик соҳасида жорий йилда 563 та фермер хўжаликлари томонидан 18 минг гектар майдонга бошоқли дон экилиб (режа 53,7 минг тонна) давлатга 61 минг тонна ғалла сотилиб, белгиланган режа 113,5% га бажарилди.
Пахтачилик соҳасида жорий йилда 1 минг 117 та фермер хўжаликлари томонидан 21 минг 700 гектар майдонга чигит экилиб, (режа 63 минг 680 тонна) пахта етиштириш бўйича “Бунёдкор” МЧЖ ва “Косон Бахт текистил” МЧЖ кластер корхоналари билан шартномалар имзоланиб, давлатга 66 минг 573 тонна пахта хом ашёси топширилиб, белгиланган режа 104,5 % га бажарилди.
Чорвачилик соҳасида жами йирик шохли чорва моллари сони 170 минг 554 бошни, майда шохли чорва моллари сони
540 минг 703 бошни, йилқилар сони 2 минг 216 бошни, паррандалар сони 516 минг 627 тани ташкил этади.
2020 йилда туманда жами 14 та лойиха ташаббускорлари томонидан қиймати 24 млрд. 470 млн сўмлик 618 бош йирик шохли, (308 бош сут йўналишида, 310 бош бўрдоқичилик йўналишида) олиб келиниб, парваришланмокда, шунингдек
417 бош майда шохли, 13 мингта парранда ва 27 бош йилқилар олиб келиниб, 40 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Хусусан, “Шеромат Саидов” фермер хўжалиги томонидан 947 минг АҚШ доллари банк кредити ҳисобига Германия давлатидан 284 бош сут йўналишидаги (Сментал ва Швет) зотли наслли чорва моллари келтирилиб, 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича, Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш мақсадида жорий йилда 13 та фермер хўжаликлари томонидан 257 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.
Оборотдан чиққан ер майдонларини фойдаланишга киритиш;
— Туманда Жарқум худудидаги Р-26 каналини 10 км реконструкция қилиш эвазига 2 минг 700 га, Чироқчи худудида 4 км янги канал ва лоток тармоқларини таъмирлаш-тиклаш орқали
510 га, Гувалак ва Пистали худудларида ер ости сувларидан
35 та қудуқ қазиб сув чиқариш эвазига 520 га, Турон худудида
43 та қудуқ қазиб, 1000 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди.
3.Экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича;
Туманда 2020 йилда экспорт режаси 13 млн
281 минг.АҚШ доллари миқдорида, шундан саноатда 5 млн.АҚШ доллари, мева-сабзавотчиликда 8,3 млн.АҚШ доллари микдорида режа белгиланган.
Амалда 13,3 млн. Доллари миқдорида шундан саноатда
6,7 млн.доллар, мева-сабзавотчиликда 6,6 млн.долларлик маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Туркия, Дубай, Покистон, Хитой, Полша давлатларига экспорт қилинди.
Хусусан, саноатда “Бунёдкор” МЧЖ томонидан Россияга
3,4 млн.АҚШ долларлик ип-калава, “Косон ёғ экстраксия” АЖ томонидан Афғонистон ва Тожикистон давлатларига
1,8 млн.АҚШ долларлик пахта ёғи, “Косон цилк” МЧЖ томонидан Хитойга 515 минг АҚШ доллар пилла, “Косон дон махсулотлари қабул қилиш” МЧЖ томонидан Тожикистонга
800 минг долларлик буғдой махсулотлари экспорт қилинди.
Мева-сабзавочиликда “Санний Ленд Экспорт” МЧЖ томонидан Россия давлатига 3,8 млн 812 минг долларлик, “Косон замин экспорт” МЧЖ томонидан Россия ва Қозоғистон республикаларига 590 минг долларлик, “Абдуллаев Шохрух” фермер хўжалиги томонидан Россия ва Қозоғистон давлатларига 1 млн.АҚШ долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт килиниб, туман режаси 100 % га бажарилди.
- Ҳудудий инвестиция дастури бўйича;
Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2020 йилда
140,3 млрд.сўмлик 87 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобидан 548 нафар иш ўринлари яратилди.
Саноат сохасида: 12 та, қиймати 26.6 млрд сўмлик лойихалар ишга туширилиб, 119 нафар иш ўринлари яратилди. Хизмат кўрсатиш сохасида 27 та, қиймати 40.1 млрд.сўмлик лойихалар ишга туширилиб, 307 нафар иш ўринлари яратилди. Қишлоқ хўжалиги сохасида 48 та, қиймати 73,5 млрд сўмлик лойихалар ишга туширилиб, 125 нафар иш ўринлари яратилди.
5.Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
9-январдаги ПҚ-4563-сонли қарорига мувофиқ туманимизда
2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режаси
1 млн 100 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 1 млн 300 минг АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан 1 млн 240 минг АҚШ доллари ускуналарга, 60 минг АҚШ доллари валюта кўринишида ўзлаштирилди.
Хусусан, қиймати 1 млн. АҚШ долларга тенг бўлган газа-блок ишлаб чиқаришга ихтисослашган Лонг Хуий Хитой хорижий корхонаси билан хамкорликда лойиха тасдиқланиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 95 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Лойиҳа 2021 йилда давом эттирилиб, қолган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилади.
Шунингдек, замонавий керамик ғишт ишлаб чиқариш бўйича “Империал Эл Стериал” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси томонидан 1 млн АҚШ долларлик лойиҳа тасдиқланиб, жорий йилда 15 минг АҚШ доллари ўзлаштирилди. ( ушбу лойиҳа хам 2021 йилда давом этттирилиб, қолган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилади.)
Бундан ташқари, “Косон замин экспорт” МЧЖ томонидан дуккакли дон маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш, қайта ишлаш бўйича 1 млн 200 минг долларлик лойиҳа ишга туширилиб, Туркиядан хорижий кредит ҳисобига ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Бунинг хисобига 40 нафар мавсумий ва 20 нафар доимий иш ўринлари яратилди.
- Кичик саноат зоналарни ташкил этиш бўйича;
Туманда 2 та Янгиобод ва Нурафшон МФЙлар ҳудудларида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, жами 7 гектар ер майдони ажратилди. Бунда жорий йилнинг сентябр ойида “Инқирозга қарши кураш жамғармаси”дан берилган 3 млрд. 815 млн. сўмлик пул маблағлари эвазига инфраструктура қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Янгиобод кичик саноат зонаси учун 6 гектар ер майдони ажратилиб, 36 та лотларга тақсимланди. Шундан 11 лотларда ташаббускорлар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳудудда 36 та янги кичик саноат корхоналарида 380 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда худуда инфраструктура ишлари бошлаб юборилган ва 600 метр автойўл таъмирланиши режалаштирилган.
Пўлати кичик саноат зонасига 1 гектар ер майдони ажратилиб, 15 та лотларга тақсимланди, бугунги кунда электрлаштириш ишлари якунланган, артизан кудуғи қазилиб, сув насослари ўрнатилди. Ушбу худудда 15 та янги саноат корхонаси барпо этилиши натижасида 80 та иш ўринлари яратилади.
- Капитал қурилиш соҳаси бўйича;
Туманда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида қурилиш ишлари хажми жами 345 млрд. сўмни(100,7 фоизни) ёки аҳоли жон бошига нисбатан эса 1 млн 211 минг сўмни ташкил этади. Йил якунига қадар қурилиш ишлари хажми 560 млрд.сўмга ёки аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн 962 минг сўмга етказилади.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши: Давлат инвестиция дастурига киритилган 6 та ижтимоий соҳа объектларига жами
19 млрд.330 млн.сўм маблағи, шундан 3 та мактаб биноси курилишига 8 млрд. 500 млн.сўм, 2 та соғликни сақлаш муасасаларига 5,5 млн.сўм, 1 та мактабгача таълим муасасаларига 3 млрд 500 млн.сўмлик маблағ сарфланган шунингдек, 67-сонли мактабда 210 ўринли қўшимча бино қурилди 23-сонли мактабда капитал таъмирлаш ҳамда 300 ўринли кўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди, 120-ўринли 41-сонли мактабгача таълим биносини реконстурукция қилиш ишлари 100 фоизга,
97-сонли мактабда қўшимча 300 ўринли бино қуриш ишлари,
100 фоизга, юқумли касалликлар бўлимини реконструкция қилиш ва 95 ўринли мавжуд иншооти реконстуркция қилиниб, 30 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари 100 фоизга бажарилди.
Санитария-Эпидимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими қошида 230 млн сўм маблағ сарфланиб, вакцина сақлаш учун омборхона қурилди.
Йўл қурилиши бўйича; 2020 йилда жами 6 км ички йўллар таъмирланди. Шундан 2 км асфалт йўл, 4 км шағал йўл ётқизилиб фойдаланишга топширилди.
Сув таминоти бўйича: Туманда сув тизимининг узунлиги 520,1 км ни ташкил қилиб, 2020 йилда Гувалак мфйда Республика маблағи ҳисобидан 800 млн сўм маблағ ажратилди. 6 км янги тармоқлар тортилди, 1 та артизан қудуқлари қазилиб, ишга тушурилди ҳамда 4 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланишига эришилди.
Обод кишлок дастури доирасида Ушоктепа мфйда
16 кмлик 0,4 кабеллари янгиланди, 198 та столбалар ўрнатилди,
4 дона янги транформаторлар қўйилди.
Тумандаги уй-жой курилиши бўйича:Туман Марказидан кам таъминланган оилалар учун 2020 йилда 4 та кўп каватли
96 хонадонга мўлжалланган, 12 та 2 сотихли уйлар қуриб битказилди.
Кўп каватли хонадонларнинг 21 тасига кам таъминланган оилаларга давлат томонидан бошланғич тўловлари берилди.
Шахар кўчаларига 900 млн сўм маблағ ажратилиб, 165 та ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Ёшлар боғи ташкил килиш учун 900 млн сўм маблағ ажратилиб, боғ барпо этилди. Тадбиркорларнинг ўз маблағлари хисобидан йирик маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
8.Хусусийлаштириш бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда Давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонига асосан иқтисодиётда давлат аралашувини қисқартириш, давлат улуши бўлган корхоналарни хусусийлаштириш ва келгусида самарали фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган бўлиб, туманда
3 та йирик корхоналарнинг давлат акция пакетлари оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланди.
“Косон махсус механизациялашган” МЧЖ, давлат улуши 29,7%, “Нефт ва газ қудуқларини синаш”АЖ, давлат улуши 73,9%, Ўзбурғунефтгазга қарашли “Косон нефт-газ қидирув экспедитцияси” МЧЖ, давлат улуши 100%.
Биз 4 та сектор раҳбарлари ушбу топшириқлар ижросини самарали ташкил этиб, туманда тадбиркорликни ривожлантириш орқали туман аҳолисини ижтимоий ҳаётини янада яхшилаш учун бор кучимиз билан халқимизга хизмат қиламиз.
- Тадбиркорликни ривожлантириш буйича;.
Туманда жами 5639 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан: (3498 таси юридик, 2472 таси ЯТТ),Саноат йўналишида 208 та, савдо сохасида -2134 та, қурилиш йўналишида -104 та. Хизмат кўрсатиш сохасида 1013 та. Қишлоқ хўжалиги йўналишида 2006 та субъектлар фаолият юритиб келишмоқда. Ушбу субъектлар томонидан жорий йилда бюджетга 93 млрд.
400 млн сўмлик солиқ тушумлари амалга оширилган.
Фаолияти тўхтаб қолган корхоналар бўйича; Туманда аниқланган 178 та фаолияти тўхтаб турган корхоналарни фаолиятини тиклаш бўйича ишчи гурухлари тузилди, корхоналарга иқтисодий комплекс ходимлари бириктириб чиқилди ва ойма-ой режа график асосида фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан шу кунга қадар 51 та корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, йил охиригача яна 127 та корхонани фаолияти тикланади.
Янги субъектлар ташкил этиш режаси жорий йилда
378 тага белгиланган бўлиб амалда бугунги кунга кадар, 460 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди ва режа 121% га бажарилди.
10.“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан туманда “Халқ”, “Микрокредит” ҳамда “Агробанклар томонидан аҳоли ва тадбиркорларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш белгиланган бўлиб, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишлари бўйича 796 та юридик ва жисмоний шахсларга жами 29 млрд 82 млн.сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилди ва 858 та янги иш ўрни яратилди.
- Аҳоли бандлиги бўйича;
Туман аҳолиси 288.8 минг нафарни ташкил этиб, меҳнат ресурси 158.1 минг нафар, шундан: иқтисодий фаол аҳоли
115.3 минг нафар, нофаол аҳоли 42.7 минг нафарни, банд аҳоли сони 101.9 минг кишини, ишсизлар сони 13.5 минг нафарни ташкил этади. Ишсизлик даражаси 11.7%
Туманда ишсизлик даражасини пасайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда 4989 нафар ишсизларни бандлигини таъминлашга эришилди. Соҳалар кесимида айтадиган бўлсак:
-120 нафари 2 та кооперацияларга;
-1925 нафари янги иш ўринларига;
-1606 нафари ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринларига доимий ишларга;
-2220 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига;
-110 нафарига субсидиялар ажратиш орқали бандлиги таъминланди;
-337 нафар касб-хунарга эга бўлмаган ишсиз фуқаролар меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга ўқитилмоқда.
Бундан ташқари, уста-шогирд анъанаси асосида миллий ҳунармандчилик йўналишида 37 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга қайта ўқитилмоқда. Ушбу ишсиз ёшлар ва хотин қизларни касб-ҳунарга ўргатиб, меҳнат бозорида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, бандлиги таъминланиши билан бирга оиласининг даромади оширишига эришилади.
Аҳолини бандлик даражаси хисобот даврида 88,3 фоизни ташкил этиб, йил якунига кадар 92,3 фоизга ошириш кўзда тутилган.
Ташқи мехнат миграция масалаларида чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улушини 14,3 фоиздан 10,7 фоизга тушириш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг ўтган январь-октябрь ойларида 1662 нафар чет элда ишлаб қайтган фуқаролар учун иш ўринлари яратилиб, уларни иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 1,4 фоизни ташкил этди.
Меҳнат бозорининг кескинлик даражаси ҳисобот даврида бўш иш ўринлари сони 230 тани, ишга жойлашишга мухтож шахслар сони 13469 нафарни ташкил этиб, бир бўш иш ўрнига ишсизлар сони 58 тани ташкил этган. Йил якунига кадар бир бўш иш ўрнига ишсизлар сонини 32 тага камайтирилади.
- Субсидия ва грантлар бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 31 майдаги 3163-сонли Низомга асосан
2020 йилнинг 10 ойи мобайнида 411.8 млн.сўмлик субсидиялар ажратиш орқали 110 нафар эхтиёжманд оила аъзоларининг шахсий томорқа хўжалигида бандлиги таъминланишига эришилди.
- Темир дафтар” бўйича.
Туманда 50 102 та хонадон, 59 188 та оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда 288 856 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Коронавирус пандемияси даврида темир дафтарга 2 733 та оила — (жами оилаларнинг — 0,04 фоиз) киритилди
“Темир дафтар”га киритилган 2 733 та оилаларда
12 180 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шулардан 2 943 таси меҳнатга лаёқатли ишсизлардир.
Биз, 4 та сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда ушбу фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олдик ва шунга асосан тизимли ишлар амалга оширилиб, 2 590 нафари
(88 фоиз)ни бандлиги таъминланди.
Шунингдек, пандемия даврида эҳтиёжманд аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 3,5 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан
2 737 та оилага озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа ёрдамлар берилди.
Бандлиги таъминланиши лозим бўлган 807 нафар ишсиз фуқароларни (22 фоизини) бандлигини таъминлаш бўйича аниқ хисоб-китобларимиз бор:
Жумладан:
- 41нафар фуқароларни оилавий тадбиркорликга
- 89 нафар фуқароларнижамоат ишлари
- 23нафар фуқароларнисаноат лойиҳалари
- 58нафар фуқароларниқишлоқ хўжалиги сохасида
- 36нафар фуқароларниқурилиш сохасида
- 241нафар фуқароларнирасмий ўзини-ўзи банд қилиш
- 319нафар фуқароларни норасмийўзини-ўзи банд қилиш
Йил якунига қадар — ногиронлиги, якка-ёлғизли, меҳнатга лаёқатсиздиги, боқувчисини йўқотганлиги сабабли жами 195 та оила «Темир дафтар»да қолади.
Уларни “саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади
- “Ёшлар дафтари” бўйича
Туманда 18-30 ёшдаги 48355 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, Ишлаш истагини билдирган банд бўлмаган – 5037 нафар ёшларни бандлигини таминлаш бўйича дастур ишлаб чикилиб: дастурга асосан 2021 йилда ёшлар ва аёллар дафтари бўйича бир қатор вазифалар қуйилди;
— Касб ва маълумотга эга бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали 137 нафарини;
-Тадбиркорлик соҳаларига жалб қилиш орқали
1168 нафарини;
-Тумандаги ташкилот ва корхоналарга бириктирилиб, ушбу ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳамда квоталанган иш ўринларига ишлаш истаги бор ёшларнинг 519 нафари ўз мутахассислиги бўйича доимий ишларга жойлаштирилади;
-Қишлоқ хўжалиги соҳасига 1327 нафарини;
-Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 253 нафарини;
-Қурилиш соҳаси бўйича 194 нафар ёшларни жалб қилиш орқали бандлигини таъминланади.
-Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича 42 нафарини;
-Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 49 нафарини;
-Ўз-ўзини банд қилиш орқали 1282 нафарини; Бошқа ижтимоий холатида банд бўлмаган ёшларни Бандлик жамғармасидан ажратилаётган субсидиялар ажратиш орқали шахсий томорқа хўжалигида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш орқали 60 нафарини;
Бугунги кунда банд бўлмаган ёшларнинг 304 нафари жумладан:
— 82 нафар ёшларга “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 1-гектардан 82 гектар ер ажратиб берилди
— 28 нафар ёшларга 606 млн 250 минг сўм миқдорида кредит ажратилди
— 47 нафар ёшлар буш иш ўринларига жойлаштирилди
— 50 нафар ёшлар ўзини-ўзи бандлиги таъминланди
— 60 нафар ёшларга Бандлик марказининг субсидия маблағи хисобидан 1-сотихдан иссиқхона қурилиши учун 400 млн сўм ажратилиб қурилиш ишлари бошланди
— 37 нафар ёшлар 1-сонли касб-ҳунар мактабида пайвандчилик, миллий ширинликлар, тикувчилик йўналишлари бўйича касбга ўқитилиш орқали бандлиги таъминлашга эришилди
- “Аёллар дафтари” бўйича
Давлатимиз Раҳбари томонидан 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд 68 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳар бир хонадонма-хонадон кириб чиқилиб, 30 ёшдан юқори бўлган жами 40 124 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди.
Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражасининг долзарблигидан келиб чиқиб, кўмак кўрсатилиши зарур бўлган қуйидаги тоифадаги аёллар белгилаб олинди:
-ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар;
-боқувчиси йўқ аёллар;
-нотурар жойларда истиқомат қилаётган ҳамда ўзининг бошқа жойда турар жойи мутлақо бўлмаган аёллар;
-бандлигини таъминлаш зарур бўлган 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар;
-касб-ҳунарга ўқиш ҳоҳишини билдирган аёллар;
-тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар;
-ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлари бўлган аёллар;
-уй-жойи таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлари бўлган аёллар;
Тумандаги ҳар бир сектор кесимида «Аёллар дафтари»га қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни киритиш ҳамда мутасаддилар томонидан улар билан манзилли ишлаш чора-тадбирларини ташкил этиш белгилаб олинди.
Ўрганиш якунлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.Унга кўра туман бўйича жами ҳозирги кунда 1180 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз аёллар дафтарига рўйхатга олинди.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Хотин — қизларга оилавий тадбиркорлик доирасида 786 млн. сўм кредит ажратилди ва аёллар дафтарига киритилган 41 нафар хотин-қизлар ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашди ва ишсиз аёллар учун 92 та иш ўрни яратилди.
Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сонли қарор асосида сектор раҳбарлари томонидан уй-жой шароитлари ўрганилиб 6 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминланиш учун тавсия қилинди.
Тасдиқлаган манзилли дастурга кўра оғир ижтимоий шароитда яшаётган 12 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари қурувчи ташкилотлар томонидан таъмирлаб берилди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисида
Реабилитация маркази томонидан 2020 йилда 11 ой давомида
66 нафар хотин-қизлар қабул қилинган, шундан тиббий ёрдам кўрсатилганлар 1 та, психологик ёрдам кўрсатилганлар 8 та, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлар 2 та, яраштирилган оилалар 6 та, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар жами 54 нафар бўлиб, уларга ҳимояга ордери берилди.
Жорий йилнинг 24 июнь-10 июль кунлари туман бўйича тавсиянома олишни сўраб 210 нафар хотин-қизлар мурожаат этишди.
Ҳужжат тақдим этганларнинг 5 нафари кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар, 117 нафари тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар,
7 нафар ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар, 6 таси чин етимлар.
75 нафар ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизларни ташкил этди.
Натижаларга кўра 80 нафар хотин-қизларнинг тақдим этилган ҳужжатлари Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилди. Булардан 7 нафари Республикадаги нуфузли олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.
16.Ижтимоий соҳа бўйича;
Мактабгача таълим ташкилотлари туманда 2017 йилда
38 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг декабрь ойига келиб
191 тага етказилди. Шундан 40 таси давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 15 таси давлат хусусий шерикчилик асосида ҳамда 136 таси оилавий уй боғчаларини ташкил этади. Ҳозирги кунда
3-7 ёшли болалардан 11 616 нафарни ёки 48% ни қамраб олинган.
Халқ таълими тизимида 102 та умумий ва 2 та давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларида
4 376 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Туманда ўтган ўқув йили якуни бўйича битирувчиларни олий ўқув юртига киритиш даражаси паст бўлган 29, 22, 48, 56, 58, 59, 86, 96-сонли умумтаълим мактабларда ўқитувчи ва ота-оналар билан суҳбат ўтказилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифалар ҳақида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тиббиёт сохасида; Туманда 250 ўринли марказий шифохона ва 125 ўринли юкумли касалликлар шифохонаси, 90 ўринли болалар шифохонаси, 6 та қишлоқ врачлик пункти, 5 та қишлоқ оилавий поликлиникалари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмокда.
Ўтган вақт мобайнида, тиббиёт бирлашмаси томонидан
164 минг 352 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрикдан ўтказилган аҳолининг 109 минг 967 нафарида касал аниқланиб, беморларнинг –57876 таси ёки 53 % соғломлаштирилди.
Маданият соҳасида тумандаги 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Нурли наволар” ва “Келажак” фольклор фестивалларини туман босқичи ўтказилди.
“Нурли наволар” фольклор фестивалининг туман босқичида Косон туман Дўстлик маданият маркази қошида ташкил этилган “Гулёр” фольклор жамоаси, Косон кўзи ожизлар маданият маркази қошида ташкил этилган “Оқтепа оҳанглари” фольклор жамоаси, тумандаги 9-сон умумий ўрта таълим мактабининг фольклор жамоалари иштирок этдилар.
“Нурли наволар” фольклор фестивалининг туман босқичида Косон туман Дўстлик маданият маркази қошида ташкил этилган “Гулёр” фольклор жамоаси 1-ўринни эгаллади.
“Келажак” фольклор фестивалининг туман босқичида туман маданият маркази қошида ташкил этилган “Бойчечак” болалар жамоаси, 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг «Нихол» фольклор жамоаси, тумандаги 8-сон Мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиларининг “Қалдирғочлар” жамоаси иштирок этдилар.
“Келажак” фольклор фестивалининг туман босқичида тумандаги 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг «Нихол» фольклор жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Косон туман 94 — мактабнинг «Айланай» фольклор жамоаси жорий йили ўтказилган «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фистевалининг туман, вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиб, Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига сазовор бўлди ва июнь ойида ўтказилган Республика босқичида хам ғолибликни қўлга киритди.
- Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича.
Тиббиёт муассасаларида 150 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди, 5 дона газ тақсимлаш мосламасини таъмирлаш ва табиий газ билан ишлайдиган 16 та иситиш қозонларида профилактик кўрикдан ўтказиш ишлари бажарилди ҳамда
200 тонна ёқилғи захираси яратилди.
Умумий ўрта таълим мактабларида 2020/2021-ўқув йилида бўлим тассаруфидаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида иситиш тизимида фойдаланиш учун 1 380 тонна кўмир заҳираси жамғарилди.
Мактабгача таълим ташкилотларига қарашли 40 та муассасада жами 320 тонна кўмир заҳираси жамғарилди.
Газ таминоти бўйича: Қуйбог, Арабхона, Пахтазор, Лолазор, Чорбоғ махаллаларидаги аҳоли хонадонларининг газ таъминотини яхшилаш учун 2,6 км 219 диаметрли газ қувурлари алмаштирилди.
Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 540 дона газ тақсимлаш пунктлари техник таъмирланиб, хатловдан ўтказиш ишлари бажарилди.
Туман ҳудудидаги суюлтирилган газга мослаштирилган маҳалларга махсус автомашиналар орқали газ баллонлар белгиланган график асосида таъминланиб келинмоқда.
Электр таминоти бўйича: 2020 йилда тумандаги маҳаллаларга электр таъминоти корхонаси томонидан жами 67 км ҳаво линиялари алмаштирилиб, 20 та янги трансформаторлар ўрнатиб берилди.
2021 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР;
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Туманимизда 2020 йилда барча сохаларда ютукларга эришдик, лекин шу билан бирга камчиликларимиз хам мавжуд. ушбу камчиликларни кейинги йилларда такрорламаслигимиз учун кейинги йиллар учун пухта ва мукаммал режа тузиб олишимиз лозим. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишини таминлаш учун қуйидаги ишлар амалга оширилади;
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда
1 триллион 42.млрд.сўм (ўсиш суръати 102.0 фоиз)ни, аҳоли жон бошига нисбатан эса 3 млн 690 минг сўмдан тўғри келган.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 520 млрд сўмни (ўсиш суръати 103.0. фоиз)ни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 1 млн 800 минг сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.
Хизмат кўрсатиш ҳажми 2021 йилда 536 млрд.сўм (ўсиш суръати 103.фоиз)ни, аҳоли жон бошига нисбатан эса 1 млн
856 минг сўмни ташкил этиши кўзда тутилган
Чакана товар айланмаси ҳажми 2021 йилда 1 триллион
12 млрд. сўм (ўсиш суръати101.2 фоиз)ни ташкил этиб, аҳоли жон бошига нисбатан 3 млн 504 сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 2 триллион 187 млрд.сўм (ўсиш суръати
102.1 фоиз)ни, аҳоли жон бошига нисбатан эса 7 млн 574 минг сўмни ташкил этиши кўзда тутилган
Пудрат ишлари ҳажми 2021 йилда 503 млрд. сўмни, (ўсиш суръати 100,9 фоиз)ни аҳоли жон бошига нисбатан эса 1 млн
741минг сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, туманда 2021 йилда йирик саноат ишлаб чиқариш лойихаси доирасида “Бунёдкор” МЧЖ корхонасининг
15 млн. 370 минг евро хорижий кредит асосида 854 ўринли пахта хом ашёсидан экспортбоб ип-калава, трикотаж мато, тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойихасини ишга тушириш орқали хориж бозорларида экспорт географиямизни кенгайтириб, саноат маҳсулотлари экспортини камида 2 баробарга ошириб,
10 млн.АҚШ долларга етказиш кўзда тутилган.
“Косон Замин Экспорт” МЧЖ корхонасини дуккакли дон махсулотларини саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш ҳисобига қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт ҳажмини ошириш кўзда тутилган.
Турон ҳудудидаги 1000 гектар, Гувалак ҳудудидаги
520 гектар лалми ерларни ўзлаштириш ҳисобига экспортбоб махсулотлар етиштирилади.
“Косон Агро Трединг” МЧЖ томонидан логистика маркази ва қўшимча 50 гектар майдонда мева-сабзавотчик ташкил этилади.
2021 йилда туманда жами 61 та қиймати 181 млрд.
305 млн. сўмлик чорвачилик лойихалари ишга туширилиши ҳисобига 225 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан:
Йирик шохли: 39 та лойиха қиймати 145,5 млрд.сўм, 5292 бош йирик шохли моллари келтирилади 144 нафар иш ўрни яратилади.
Қўйчилик: 11 та лойиха қиймати 16 млрд.сўм, 5470 бош майда шохли моллари келтирилади 44 нафар иш ўрни яратилади.
Йилқичилик: 2 та лойиха қиймати 7 млрд.сўм, 330 бош йилқилар келтирилиши ҳисобига 12 нафар иш ўрни яратилади.
Туячилик: 1 та лойиха қиймати 7 млрд.сўм, 200 бош йилқилар келтирилиши ҳисобига 4 нафар иш ўрни яратилади.
Паррандачилик: 6 та лойиха қиймати 2,8 млрд сўм,
45500 бош паррандалар келтирилиши ҳисобига 13 нафар иш ўрни яратилади.
2021-2022 йиллар учун худудий инвестиция дастурлари доирасида 98 та, қиймати 525,4 млрд. сўмлик лойихалар тасдиқланиб, 1418 нафар иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Жумладан:
—Саноат сохасида: 16 та лойиҳа, қиймати 381,3 млрд.сўм, 972 нафар иш ўринлари.
—Хизмат кўрсатиш сохасида: 45 та лойиҳа, қиймати
80,2 млрд.сўм, 294 нафар иш ўринлари.
—Қишлоқ хўжалиги сохасида: 37 та лойиҳа, қиймати
64 млрд.сўм, 152 нафар иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш мақсадида 2021 йилда 250 та фермер хўжаликлари томонидан 5000 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади.
Оборотдан чиққан ер майдонларини 2000 гектари ўзлаштирилиб, сув чиқариш орқали фойдаланишга киритилади.
Аҳолининг ичимлик суви ва оқова сув таъминотига бўлган талабини яхшилаш бўйича 23 та ичимлик суви объектларида 150 км ичимлик сув тармоқларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига 3,6 млрд.сўм ҳамда 2 та оқова сув тозалаш иншоотлари ва тармоқларини 4,7 млрд.сўм маблағ ҳисобига қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.Туман аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлашда 2022 йилгача
150 км сув тармоқлари ўтказилиб, таъминланиш даражаси
65.3 фоизга етказилади.
Давлат инвестиция дастурига 2021 йилда жами 3 та объект 12 млрд 508 млн сўмга, 3 та мактаб (9-мактаб 420 ўринли қўшимча бино қурилиши жами 4 млрд 620 млн сўм, 41-мактаб 300 ўринли қўшимча бино жами 5 млрд 358 млн сўм, 61-мактаб 220 ўринли қўшимча бино жами 2 млрд 530 млн сўм). обектлари таклифи берилган.
Спорт сохасида 2021 йилда 70 та маҳаллалар ҳудудида “Workout” спорт майдонлари ва 6 та маҳаллада мини футбол майдончалари ташкил этилади. 77 та умумтаълим мактабларининг спорт иншоотларида 341 та янги спорт секциялари ташкил этиш орқали спорт билан шуғулланувчи аҳоли сони 17593 нафар (18-30 ёшгача ёшлар сонига нисбатан 27,0 %) га оширилади.
Шунингдек, спорт оммавий тадбирлар календарь режасига мувофиқ аҳолининг барча қатламлари ўртасида 200 та оммавий спорт мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш орқали 25593 нафар (39 %) аҳоли вакиллари оммавий спортга жалб этилади.
Ободонлаштириш бўйича Туман марказиий кўчаларини узунлиги 20.97 км бўлган қисмини. Қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларининг 44.6 км масофасини шаҳар типидаги посёлка кўчаларининг 18.5 км масофасини хўжаликлараро қишлоқ автомабил йўлларини 34.5 км масофасини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда Алишер Навоий ва Садриддин Айний кўчасида 7 км лик асфалтлаштириш ишлари бажарилди.
Туман маҳаллий бюджетидан 1970 йилда курилган кинотеатр биносига 1 млрд 600 млн. сўм маблағ ажратилиб, Маданият саройи биносининг таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Насаф” ва “Мустақиллик”шох кўчаларини кенгайтириш ҳамда йўл чеккасида жойлашган бино иншоотларини замонавий архитектура талабларига мослаштириш бўйича бош режага асосан “Насаф” кўчасида 10 та “Мустақиллик” шох кўчасида 8 та жами
18 та кўп қаватли уй жойлар қурилиши режалаштирилиб бугунги кунда лойиҳалар тасдиқланган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Ахборот-коммуникация технология тизимларини яхшилаш мақсадида Пахтазор махалласида MSAN (Outdor) № 300 портли станциясини ўрнатилади. Узмобайил GSM стандартида ишловчи
3 дона таянч станцияси қурилади. Пахтазор махалласида кўп қаватли ўйларда 72 портли FTTх техналогиясида асосида алоқа хизматларини кўрсатиш кўзда тутилган.
Туманда 24365 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, 2021 йилга келиб жами 3-7 ёшли болаларнинг
14742 нафарини (59%) мактабгача таълимга қамраб олиш режалаштирилган.
Туризм бўйича:
Туманда кейинги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш, зиёратгоҳлар ва маданий мерос объектларига, хорижий туристлар оқимининг кўпайишга алоҳида эътибор қаратилиб, ички ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, Туман маҳаллий бюджетидан 600 млн сўм маблағ ажратилиб “Қусам Шайх” зиёратгоҳида тиклаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда..
Барпо этилган замонавий меҳмонхоналар ва логистика хизматлари кўрсатиш мақсадида туманда бугунги кунда 75 ўринли 2 та мехмонхона, 1 та туристик автотранспорт корхонаси, 2 нафар гид таржимонлар фаолият кўрсатиб, Косон туманига ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари “Оқ олтин маркет” МЧЖ томонидан Косон Муборак тумани йўлида 40 ўринли кемпенг хизмати умумий овқатланиш ҳамда туяга миндириб сайоҳат қилдириш, шифобахш туя сутидан истеъмол қилиб дам олиш маскани ташкил этилмоқда.
Туманда ер қаридан чиқаётган иссиқ сувдан даволаш мақсадида “Турон Маданий” иссиқ сув санаторияси ташкил этилган.
Шунингдек, Майдаёбу, Уйрот, Обод, Халқобод маҳаллалари ҳудудларида ер қаридан 1700-1800 метр чуқурликдан чиқаётган иссиқ сув булоқлари атрофидан “Тиббиёт туризми” масканларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.