Вилоят ҳокими БАА вакилларини қабул қилди
Зойир Мирзаев Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари билан учрашиб, ижтимоий-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги масалалари юзасидан музокаралар олиб борган, — дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Агар музокаралар ўзининг ижобий ечимини топса, қашқадарёликлар БААда тиббиёт, савдо-сотиқ, шахсий қўриқчи ва хонадон хизматларида қонуний тарзда ишлашлари, шунингдек, ушбу давлатда ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда фаолиятларини олиб бориши мумкин бўлади. Фақат улар вилоятнинг ўзида ўқитилган ҳолда юборилади.
Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилдан ушбу давлат ва вилоятимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзолашга келишиб олинди.