Mahalliy

Таниқли театр ва кино актёри, режиссёр ва педагог, профессор Турғун Азизов 1934 йил 30 ноябрда Тошкентда туғилган.

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 1956 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг ( ҳозирги Тошкент Давлат санъат институти) актёрлик бўлимини тугатган. Турғун Азизов талабалик йилларидаёқ ўзига топширилган ҳар бир роль ижросига алоҳида ихлос ва меҳр билан ёндашган. Бу иқтидорни илғаган устози Т.Хўжаев ўзи бошчилик қилаётган Ҳамза номидаги (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига ишга таклиф этади. Ўшандан бери у академик театрнинг етакчи актёрларидан бири сифатида қизғин фаолият кўрсатиб келмоқда.

Турғун Азизов асосий театрдан ажралмаган ҳолда Тошкент Давлат санъат институтида ҳам педагогик фаолият олиб боргани эътиборга молик. Профессор Турғун Азизов қўлида таълим-тарбия олган Мирза Холмедов, Мадина Мухторова, Абдурайим Абдуваҳобов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Равшан Жўраев кабилар бугунги кунда театр санъатида ўз ўринларига эга бўлдилар.

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 2001 йилда “Меҳнат шуҳрати“ ордени билан ҳам мукофотланди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *