Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида Қашқадарё вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Юртбошимиз ўз маърузасида Қашқадарё вилоятидаги мавжуд муаммолар, воҳа аҳли ўз салоҳияти доирасида яшамаётганлиги, одамларнинг ишончини қозониш учун нима қилиш кераклиги хусусида тўхталиб, жумладан қуйидагиларни таъкидлаб ўтдилар:
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш талаб даражасида эмас. Қувурлар эскирганлиги боис 50 фоиз сув йўлда йўқолаяпти. Канализация, йўл, кўприк қурилишлари қониқарсиз аҳволда.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш саноати деярли йўқ. Муборак туманида 82%, Ғузор, Нишон туманларида 65%, Косон туманида 64% ерлар шўрланган. Аҳволи яхши эмас.
Вилоят эҳтиёжи доирасида 4 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари етишмайди. Ерларни суғориш учун 20 — 25 фоиз ортиқча сув исроф қилинмоқда. Вилоятда томчилиб суғориш атига 2,4 фоизни ташкил этади.
88 та мактабда ўқиш 2 — 2,5 сменада олиб борилади.
Олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича Қашқадарё вилояти республикада 13 ўринни эгаллаган. Жорий йилда вилоятдаги 191 та мактабдан бирорта ўқувчи олийгоҳга кира олмаган. Мактабларда 10 мингдан ортиқ ўрта махсус маълумотли мутахасислар дарс беришмоқда.
Тиббиёт соҳасида ҳам олий маълумотли кадрлар етишмайди.
Вилоят республикамизга 63 фоиз газни етказиб берсада, аҳоли истеъмоли учун газ таъминоти қониқарсиз аҳволда.
Қашқадарёда вилоятни барча соҳаларда ривожлантириш учун тизим яратиш керак.