Mahalliy

Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди. Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади.

Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади.

Банкларга давлат кафолати остида кредит линияларини жалб қилиш амалиёти тўхтатилади.

“Ҳар бир банк ўз бизнесини мустақил равишда ўзи тортиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *