Миришкор тумани ҳокимининг аҳолига мурожаати
Миришкор тумани ҳокими Санаев Шерали Чориевичнинг
2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари
ҳамда келгуси йилги режалари юзасидан мурожаати:
Маълумки, яқинда 12-13 ноябрь кунлари Давлатимиз раҳбари ҳурматли Ш.М.Мирзиёев вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш, Миришкор тумани бўйича оғриқли нуқталарини халқ дарди ва менинг дардим деб билиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз кераклиги бизнинг муҳим вазифамиздир.
Маълумки, Пандемиянинг туман иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини юмшатиш бўйича самарали чоралар кўриш, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, нефт газ ва тўқимачилик саноати каби тармоқларини қўллаб-қуввватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони билан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда Миришкор туманида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритиши ва энг асосийси тадбиркорлик ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.
- Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши бўйича 2020 йил 11 ойликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 275,8 млрд.сўм (ўсиш суръати 100.4 фоиз)ни, аҳоли жон бошига эса 2 млн 280 минг. сўмни ташкил этди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 101,1 млрд.сўм
(ўсиш суръати 103.3 фоиз)ни, аҳоли жон бошига нисбатан
836 минг. сўмни (ўтган йили шу даврда 418 минг. сўм) ташкил этди.
2020 йил 11 ойликда хизмат кўрсатиш ҳажми 172,9 млрд.сўм
(ўсиш суръати 100,5 фоиз) ни, аҳоли жон бошига эса 1 млн. 430 минг.сўмни (ўтган йили мос равишда 945 минг.сўм) ташкил этди.
Чакана товар айланмаси эса 283,7 млрд.сўм (ўсиш суръати
100,0 фоиз) ни, аҳоли жон бошига 2346 минг.сўмни (ўтган йили мос равишда 1466 минг.сўм)ташкил этди. - Ҳорижий инвестиция бўйича. 2020 йилда туманнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида “Литае текстил оверсеас” ХК томонидан 940 минг Ақш долларга 4 дона замонавий “БАШИРАН” русумли замонавий пахта териш машиналари ва 3 та фермер хўжаликларга 560 минг АҚШ долларга чэтдан наслли чорва моллари олиб келинди. 2021 йилда эса 15,0 млн АҚШ доллар хорижий инвестицияни жалб қилиш бўйича хисоб-китобларимиз бор.
1) “Литае текстил оверсеас” Х/К томонидан 940 минг. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.
2) “Бегалиев Ғайрат”, “Эргашев Рахматилло” ва “Шодиёр Очилов” фермер хўжаликларига чэтдан наслли сут йўналишидаги чорва моллари олиб келиш учун 560 минг. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. - Кичик саноат зоналарни ташкил этиш, уларда юқори технологик ишлаб чиқаришлар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида, Янги Миришкор МФЙ ҳудудидаги 1,35 гектар майдонига кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.
- Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-кувватлаш ва ривожлантириш бўйича туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
ПҚ-4498-сонли қарорига асосан “Халқ банки” ҳамда “Агробанк” томонидан аҳоли ва тадбиркорларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш белгиланган.
Ушбу тижорат банклари томонидан 2020 йил декабрь ойига қадар 307 та юридик ва жисмоний шахсларга жами 18 млрд. 297 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи жумладан,
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида- 14 млрд 905 млн. сўм;
• Фермерлар кенгаши жамғармаси ҳисобидан- 100 млн. сўм;
• Республика Бандлик жамғармаси ва маҳаллий ҳокимлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан- 390 млн. сўм;
• Ҳунармандчиликни ривожлантиришга- 680 млн. сўм;
• Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича- 742 млн. сўм
• “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида- 1 млрд. 480 млн. сўм кредитлар ажратилиб, 614 та янги иш ўрни яратилди. - Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг хусусийлаштирилиши натижасида эришилган самарадорлик натижалари бўйича туманда 3 та давлат улиши бор корхоналар хусусийлаштириш бўйича таклифи берилди.
- Экспорт. Миришкор туманида 2020 йилда жами 9 млн. 687 минг доллар қийматида экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан
3 минг доллар саноат маҳсулотлари, 6 млн. 687 минг доллар мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ташкил қилади.
Бугунги кунда, тумандаги 5 та экспортёр корхоналар томонидан жами 2 млн. 475 минг долларлик махсулотлар экспортга чиқарилиб, белгиланган режа 26 % (мева-сабзавот 21 %, саноат 35 % )га бажарилди. - Аҳоли бандлиги. Бугунги кунда туман аҳолиси 120,4 минг нафарни ташкил этиб, меҳнат ресурси 68.0 минг нафар, шундан: иқтисодий фаол аҳоли 52.5 минг нафар, нофаол аҳоли 15.4 минг нафарни ташкил этиб, ишсизлар сони 4.5 минг нафар (7.4%) ни ташкил этади.
Банд аҳоли сони 48.6 минг кишини ташкил этиб (шундан: расмий секторда банд аҳоли 22.1 минг нафар, норасмий секторда банд аҳоли 26.7 минг нафарни) ташкил этади. - Банд аҳолининг 3.5 минг нафари (6.9 фоизи) Республикадан ташқарида меҳнат фаолиятини юритаётганлар ҳисобига тўғри келади.
Туманда ишсизлик даражасини пасайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ой мобайнида 3 183 нафар ишсизларни бандлигини таъминлашга эришилди.
Мисол учун: ПҚ-4716-қарор ижроси юзасидан туманда хитой тажрибаси асосида 4 та кооперация ташкил этилиб, мева-сабзавотчилик йўналишида
200 нафар ишсиз ёшларни бандлиги таъминланди.
- 1122 нафари янги иш ўринларига;
- 458 нафари ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринларига доимий ишларга;
- 1123 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига;
- 164 нафарига субсидиялар ажратиш орқали бандлиги таъминланди;
- 116 нафар касб-хунарга эга бўлмаган ишсиз фуқаролар меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга ўқитилмоқда.
Касб-хунарга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан тумандаги “Айзабод” МФЙ маъмурий биносида ишсиз оғир турмуш шароитидаги 10 нафар хотин-қизларни касб ҳунарга ўқитилмоқда.
Бундан ташқари уста-шогирд асосида миллий ҳунармандчилик йўналишида 30 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга қайта ўқитилмоқда. Келгусида 210 нафар ўқитиш режалаштирилаётган ишсиз ёшлар ва хотин қизларни касб-ҳунарга ўргатиб, меҳнат бозорида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, бандлиги таъминланиши билан бирга оиласининг даромади оширишига эришилади.
Субсидия ва грандлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 31 майдаги 3163-сонли “Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия грандлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2020 йилнинг 10 ойи мобайнида
5 млн. сўмлик субсидиялар ажратиш орқали 141 нафар эхтиёжманд оила аъзоларининг шахсий томорқа хўжалигида бандлиги таъминланишига эришилди.
Шу жумладан:
- ихчам иссиқхоналар қурилиши учун 9 нафар фуқароларга 60.2 млн.сўм;
- суғориш воситалари билан таъминлашга 132 нафар фуқарога 125.4 млн.сўм;
- “Темир дафтар” бўйича. Туманда 21266 та аҳоли хонадонларида, 25 541 та оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда 120 945 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
Коронавирус пандемияси даврида темир дафтарга 1 129 та оила – (жами оилаларнинг – 4,4 фоиз) киритилди (шундан, 1-секторда -534 та оила, меҳнатга лаёқатли аъзолари – 537 та).
Шунингдек, хориждан қайтган ва иш жойини йўқотган оилалар аниқланиши натижасида 417 та оила янгидан “темир дафтар”га киритилди.
“Темир дафтар”га киритилган 1 546 та оилаларда 6 059 нафар
(жами аҳолининг – 5,0 фоиз) аҳоли истиқомад қилиб, шулардан
1 658 таси меҳнатга лаёқатли аъзолар ҳисобланади.
Биз, 4 та сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда ушбу фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олдиқ ва шунга асосан тизимли ишларни ташкил қилган холда 1 470 нафари (94,1) ни бандлиги таъминланди.
Шунингдек, пандемия даврида эҳтиёжманд аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 780 млн. сўм маблағлари ҳисобидан 1 512 та оилага озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа ёрдамлар берилди. Шунинг билан бирга, ушбу оилаларни қўллаб-қувватлаш учун Республика бюджетидан – 1,7 млрд. сўм (“Қурбон Ҳайити” байрами арафасида 1,0 млн сўмдан жами 880 млн. сўм, 0-ёшдан 16-ёшгача бўлган фарзандлари учун 500 минг сўмдан жами 453 млн. сўм ва ҳар бир оила аъзоларига 220 минг сўмдан жами 404 млн. 800 минг сўм) ажратилди.
Бандлиги таъминланмай аргос дастурида қолаётган 100 нафар ишсиз фуқароларни (5,9 фоиз) бандлигини таъминлаш бўйича аниқ хисоб-китобларимиз бор:
Йил якунига қадар-ногиронлиги, якка-ёлғизли, меҳнатга лаёқатсизлиги, боқувчисини йўқотганлиги сабабли жами 136 та оила “Темир дафтар” да қолади.
Уларни “саҳоват ва кўмак” жамғармасига ўтказилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади.
Бундан ташқари “Янги йил” байрами арафасида “Темир дафтар” даги 136 нафар эхтиёжманд оилаларни 465 нафар аъзоларига 250 минг сўмдан жами 116 млн. 250 минг сўм бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади.
- “Ёшлар дафтари” бўйича, туманда 18-30 ёшдаги ёшлар 18 108 нафарни мавжуд бўлиб. “Ёшлар дафтари”ни ташкил қилиш бўйича 21 028 та хонадонда жами 18 108 нафар (87%) ёшлар хатловдан ўтказилиб, 2250 нафари расмий банд бўлганлар,
2150 нафари норасмий банд бўлганлар ҳамда 3989 нафар (20%) банд бўлмаган ёшлар аниқланди.
Шундан,
v 10 251 нафари (56,6%) – оилали
v 6 751 нафари (37,2%) – оила қурмаган
v 98 нафари (0,5 %) – ажрашган
v 7 нафари (0,03%) – ёлғиз она (ота)
v 97 нафар (0,5%) – бева аёл
v 12 нафар(0,06%)-боқувчисини йўқотганларни ташкил этади.
Ижтимоий аҳволи бўйича, жами хатловдан ўтган
18 108 нафар ёшларнинг оилавий ижтимоий аҳволи:
яхши – 11 202 нафар
қониқарли – 5 799 нафар
қониқарсиз – 232 нафарни ташкил қилади
Банд бўлмаган жами 3 989 нафар ёшларнинг– 1 690 нафарини (42,3%) ишлаш истаги йуқ.
Ø уй бекалар– 103 нафари (6,0%)
Ø қушимча даромад манбаига эгалар– 163 нафари (9,6%)
Ø чет элга кетмоқчи бўлганлар– 109 нафари (6,4%)
Ø оиласи ўзига тўқ ёшлар– 1 055 нафари (62,4%)
Ø ногиронлиги бор– 55 нафари (3,2%)
Ø бола парваришидагилар– 205 нафари (12,1%)
Ишлаш истагини билдирган банд бўлмаган ёшлар–
2 299 нафар (57,6%)ни бандлигини таминлаш бўйича: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
12 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларнинг тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли Қарорига асосан касб ва маълумотга эга бўлмаган ёшларнинг 537 нафари (13,4%)ни
касб-ҳунарга ўқитиш орқали банд қилиш: - Тадбиркорлик соҳаларига жалб қилиш орқали 126 нафар (23,4%) ёшларни бандлигини таъминлаш;
- Тумандаги ташкилот ва корхоналарга бириктирилиб, ушбу ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳамда квоталанган иш ўринларига ишлаш истаги бор ёшларнинг 241 нафари (44,8%) ўз мутахассислиги бўйича доимий ишларга жойлаштириш;
- Қишлоқ хўжалик корхоналарида ва туман захирасида бўш турган майдонлардан 105 нафар (19,5%) ёшларни ҳар бирига
1 гектардан ер майдони ажратилиб, уруғ ва кўчатларини
АТ “Агробанк”дан микрокредитлар ажратиш орқали таъминланиб, бандлигини таъминлаш; - Бандлик жамғармасидан ажратилаётган субсидиялар ажратиш орқали шахсий томорқа хужалигида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш орқали 50 нафари (9,3 %)ни бандлигини таъминлаш;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасига ёшларни жалб қилиш орқали
231 нафар (43,0%) бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. - Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 72 нафар (13,4%) ёшларни жалб қилиш орқали багндлигини таъминлаш кўзда тутилган.
- Қурилиш соҳаси бўйича 61 нафар (1,3%) ёшларни жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
- Жейнов ММТП худудидан ҳозирги вақтда кичик саноат зонаси ташкил қилиш бўйича дастлабки хужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
- “Аёллар дафтари” бўйича, Давлатимиз Раҳбари томонидан 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича намуна сифатида танлаб олинган 28 та туманда, жумладан
Миришкор туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини жорий этиш бўйича туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Тумандаги мавжуд 35 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳар бир хонадонга кириб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда 30 ёшдан юқори бўлган жами 16 486 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди.
Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражасининг долзарблигидан келиб чиқиб, кўмак кўрсатилиши зарур бўлган қуйидаги тоифадаги аёллар белгилаб олинди:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар (фақат бандлиги таъминланган ҳоллардагина оиласини боқиш мумкин бўлган, бошқа даромади бўлмаган, нафақа олмайдиган аёллар);
2) боқувчиси йўқ аёллар (турмуш ўртоғи вафот этган, қарамоғида бир ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари бўлган, оилани боқиш мажбурияти фақат ўзининг зиммасида бўлган ҳамда боқувчисини йўқотганлик нафақасининг миқдори оила аъзоларининг сонига нисбатан етмайдиган аёллар);
3)нотурар жойларда (касб-ҳунар коллежларининг бўш хоналари, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, дала шийпонлари, чойхона, чиқиндихона кабиларда) истиқомат қилаётган ҳамда ўзининг бошқа жойда турар жойи мутлақо бўлмаган аёллар;
4) бандлигини таъминлаш зарур бўлган 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар(ногиронлик нафақаси олмайдиган, меҳнат қилиш қобилятини қисман йўқотган, аммо ишлашга ҳоҳиши бор аёллар);
5)касб-ҳунарга ўқиш ҳоҳишини билдирган аёллар;
6)тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар;
7)ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлари бўлган аёллар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, лекин ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган аёллар);
8) уй-жойи таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлари бўлган аёллар(меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган ва ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган, шунингдек оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва уй-жойини таъмирлаш имконияти йўқ бўлган аёллар).
Тумандаги ҳар бир сектор кесимида “Аёллар дафтари” га қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни киритиш ҳамда мутасаддилар томонидан улар билан манзилли ишлаш чора-тадбирларини ташкил этиш белгилаб олинди.
Ўрганиш якунлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра туман бўйича жами 16 488 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз аёллар, 173 нафар касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлганлар, тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратишни сўраганлар 771 нафари аниқланди.
Туман бўйича Касаба уюшмалари томонидан 16 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган кўп болали оилаларни уйлари 330,0 млн сўм маблағ ҳисобидан таъмирлаб берилди. Бундан ташқари 32 та касалманд аёлларга 35,7 млн сўмлик даволанишлари учун бир марталик нақд пул берилди. Шунингдек, 8 та ногиронларга 11,2 млн. сўм маблағ ҳисобидан ногиронлар аравачаси, 5 нафар аёлларга 725,0 минг сўм маблағ ҳисобидан эшитиш апаратлари олиб берилди. Ҳозирги кунга қадар 63 нафар аёлларга 1 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредитлар чиқарилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, туманда жорий йилнинг 03-05 декабр кунлари спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Хусусан туманнинг 4 та сектор ҳудудидаги 18-30 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида стол теннис ва волейбол спорт турларини туман очиқ биринчилиги ташкил этилди ва мусобақада ғолиб бўлган совриндорлар туман ҳокимлиги томонидан медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бундан ташқари Аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан бепул шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, тумандаги мавжуд 39 та мактаб ва 2 та касб-ҳунар мактаби ва туман болалар ўсмирлар спорт мактабининг спорт залларини кеч соат 16:00 дан 22:00 га қадар маҳалладаги ёшлар шуғулланишлари учун очиб қўйиш борасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан биргаликда қўшма қарор қабул қилинди ва ушбу спорт майдончаларида ҳозирда минглаб аёллар ва ёшлар спорт билан шуғулланиб келишмоқда.
- Ижтимоий соҳа бўйича
Тиббиёт.
Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси. Туманимиз ахолисига 298 ўринли Марказий шифохона ва 39 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси, 3 та Қишлоқ врачлик пункти, 4 та Қишлоқ Оилавий поликлиника 1 та Помуқ шифохона, 2 та қишлоқ участка шифохоналари тиббий хизмат кўрсатмокда.
Ўтган вақт мобайнида, тиббиёт бирлашмаси томонидан 90 мингдан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрикдан ўтказилган аҳолининг ҳар 100 000 тасидан 13 500 та касал топилиб, аниқланган беморларнинг 12 275 таси ёки 92,6 % соғломлаштирилди.
Миришкор туманида 2020 йил 1 декабрда бошланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғликни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида” ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1-16 декабр кунлари тумандаги 116 573 нафар ахоли тиббий хатловдан ўтқазилди.
Бунга туман бўйича ташкил этилган 47 тиббий бригадага кушимча равишда Вилоят ССБнинг ташаббуси билан вилоят психиатрия клиникаси ходимларидан иборат 12 киши ҳам жалб этилиб бригадалар сони 50 тага етказилди. Туман хокимлиги томонидан карийб 30 млн сўмлик қўшимча 40 дона тарози, 129 дона пульсоксометр харид қилиниб, барча бригадаларнинг эхтиёжлари таъминланди.
Олинган дастлабки натижаларга кўра тумандаги жами ахоли орасида 35 372 (30,3%) нафар соғлом ахоли аниқланган (1-гурух). 24620 (21,1%) нафар ахолида 2-гурух, яъни паст хавф гурухи аниқланган. Ўрта даражадаги хавф бўлган 3-гурухга мансуб 9 948 (8,5%) ҳамда юқори хавфга эга бўлган 4-гурухга 1 196 (1%) ахоли мансублиги хатлов жараёнида аниқланди.
Келгусида режаланаётган бирламчи ва иккиламчи профилактика ишлари, тиббий кўрик ва скрининг тадбирлари айнан шу мезонлар асосида йўлга қўйилиши белгилаб олинди.
Маданият ва спорт сохасини ривожлантириш бўйича:
2021 йилда туманда замонавий кутубхоналар ташкил этишни режалаштирганмиз.
Туманда спортни ривожлантириш бўйича:
Тумандаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларида алоҳида
“Work aut” ва “Stressboll”замонавий спорт майдончалари қуриш ишлари олиб борилади. Ушбу масала юзасидан тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Ҳар бир маҳалла, ташкилот ва муассасаларда бошланган 5000 қадам пиёда юриш ишлари кўчайтирилади.
Аҳоли саломатлигини мустахкамлаш мақсадида ҳар чоракда “Соғлом оила-Соғлом маҳалла” танлови ташкил қилинади. Танлов ғолибларига 10 млн сўмгача пул мукофоти берилади.
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 90-сонли йиғилиш баёнида Миришкор туманида 2021 йилда Соғлом турмуш тарзини амалга ошириш учун Миришкор намунаси сифатида 2,0 км югуриш ва велосепедда юриш йўлакчаларини ташкил қилинади.
Мактабгача таълим. Туманда ҳозирги кунда 11 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти (қамрови 1020 нафар), 52 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти (қамрови 1260 нафар) фаолият олиб бормоқда.
Миришкор туманида 2018-2020 йилларда 1 та давлат, 13 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги (2 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда), 52 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 9393 нафар
3-7 ёшдаги болалардан:
- 3140 нафари 19 та давлат мактабгача таълим ташкилотига;
- 1020 нафари 11 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотига;
- 1260 нафари 52 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниб, қамров даражаси ҳозирда 57,7% ни ташкил этмоқда.
2021 йилда тумандаги 19 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қўшимча гуруҳ хонларини таъминлаш, давлат хусусий шерикчилик асосида 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 20 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш эвазига мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини 70 % га (6650 нафар) етказилиши режалаштирилган.
Халқ таълими йўналиши бўйича, туманда халқ таълими бўлимига карашли муассасалар жами 49 тани ташкил этади. Шундан 38 та умумтаълим мактаби, 2 та давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, 1 та “Баркамол авлод болалар маркази” фаолият олиб боради. Жами ўқувчилар сони: – 21707 нафар, шундан:
1-4 синфларда: 8568 нафар, 2193 нафар ўқувчи илк бор 1 синфга мактабга келди. Жами фаолият кўрсатаётган жами педагоглар сони 1860 тани ташкил қилади.
2021 йил Инвестиция дастурлари асосида 8 млрд. 612 млн. сўм маблағлар эвазига 2 та 3 ва 28-сонли умумтаълим мактаблари тўлиқ таъмирланади. Бундан ташқари Обод қишлоғидаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти 4 млрд. 800 млн. сўм инвестиция маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланади. Жейнов-Қамаши-Таллиюлғун 4К-346- автомобил йўлидаги ҳозирда яроқсиз ҳолга келган кўприк 2 млрд. 700 млн. сўм республика бюджети маблағи ҳисобидан тўлиқ таъмирланади.
Зиёрат туризми бўйича
Тумандаги мавжуд 2 та Помуқ қўрғонида жойлашган “ИСОҚ ОТА” ва Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган “ХОЖА АБДУКАРИМ БАЗДАВИЙ” зиёратгохларига 2021 йилда зиёратчилар ва чэт эллик сайёҳларни жалб қилиб зиёратчилар сонини қарийиб 20 мингдан оширишни режалаштирганмиз.
- Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича:
Тиббиёт муассасаларида 150 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди, 3 дона газ тақсимлаш мосламаси таъмирлаш ва табиий газ билан ишлайдиган 28 та иситиш қозонлари профилактик кўрикдан ўтказиш ишлари бажарилди ҳамда 373 тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.
Умумий ўрта таълим мактаблари:
Миришкор туман халқ таълими бўлимига қарашли ижтимоий соха объектларини 2020/2021 ўқув йиллар бўлим тассаруфидаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мавсумда барқарор ишлашни таъминлаш мақсадида қиш мавсумда иситиш тизимида фойдаланиш учун 804 тонна кўмир ва кўмир брикет маҳсулоти заҳираси жамғарилди.
Мактабгача таълим ташкилотлари: Мактабгача таълим бўлимига қарашли 19 та мактабгача таълим ташкилотларига жами 275 тонна кўмир ёқилғисини заҳираси жамғарилди.
Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти:
Туман бўйича 2020/2021-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, “Янги Миришкор” шаҳарчаси ва “Помуқ” шаҳарча ларида табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 13 км газ қувурларини тартибга келтириш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона юқори ва 36 дона ГРПлар техник таъмирланиб хатловдан ўтказиш ишлари бажарилди. “Янги Миришкор” МФЙ А.Темур кўчасида намунавий лойиҳалар асосида қурилган 2 та 4 қаватли 48 хонадонга мулжалланган уй-жойлар табиий газ тармоғига улаб берилди ҳамда 35 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2020 йилда 2 310 дона маиший газ баллонлари етказиб берилиши кўзда тутилган бўлиб ҳозирги кунда 345 дона маиший газ баллонлари аҳоли хонадонларига етказиб берилди ҳамда 8,0 км газ қувурларини бўёқлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилда 348 дона замонавий АСКУГ-автоматлаштирилган газ ҳисобдонлари аҳоли хонадонларига ўрнатилиб, ҳозирги кунда автоматлаштирилган тизимда ишламоқда. Туман ҳудудидаги 6 та махсус автомашиналар ёрдамида суюлтирилган газга мослаштирилган 35 та маҳаллаларга газ баллонлар белгиланган график асосида таъминланиб келмоқда.
2021 йилда Миришкор тумани “Янги Миришкор” МФЙ Янги Миришкор шаҳарчасига келувчи Д-219 мм ли ер ости L-3,1 км узунликдаги метал газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, газ таъминотини бунданда яхшилаш мақсадида қурилиш монтаж ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
Шу билан биргаликда тумандаги Янги Миришкор ва Помуқ шаҳарчаларидаги табиий газга мослаштирилган хонадонларни замонавий АСКУГ-автоматлаштирилган 1 054 дона газ ҳисобдонларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Тоза ичимлик суви таъминоти:
Туманда ичимлик усуви таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 1 млрд 970 млн. сўм маблағ эвазига “Автономов” сув йиғиш ва тарқатиш иншоотини қайта реконструкция қилинди, 2 дона сув ҳайдаш насоси ўрнатилди ҳамда сув иншоотига келувчи Д-250 ммли марказий сув қувурининг 5,5 км қисмини янгисига алмаштирилди.
Шу билан бирга, 905 млн. сўм маблағлар эвазига эса “Тошкент” сув йиғиш ва тарқатиш иншоотига 2 дона сув насоси ўрнатиш, Навбахор ҚФЙ худудига 7,2 км ички ичимлик сув қувурларини тортиш ишлари йилдан-йилга ўтувчи объект бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари 1 млрд 700 млн. сўм маблағ эвазига “Гулшанбоғ” сув йиғиш ва тарқатиш иншоотига келувчи ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолган марказий ичимлик сув қувурининг Д-200 ммли 2,8 км қисмини янгисига алмаштириш, 1,5 км ички сув тармоғи тортиш, 100 м3 ли резурвар қуриш, 2 дона насос ўрнатиш бўйича ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
2021 йилда эса қўшимча яна 1 та “Оқмачит” қишлоғининг 2 100 нафар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 дона сув сақлаш ҳовузини янги қуриш, 0.5 км сув тармоғини тортиш, “Бўстон” ва “Махтумқули” худудларидаги сув сақлаш ҳовузларини реконструкция қилиш, 0,6 км янги сув тармоғини тортиш, 8 дона сув кўтариш насос станцияларини қуриш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилади.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш:
Аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2020 йилда туманда 8 та янги трансформатор ўрнатилиб, 23,4 км электр хаво тармоқлари реконструкция қилинди. 10-0,4 кВ Электр узатиш тармокларидан 68,7 км мукаммал, 147,1км жорий таъмирланди. Шунингдек, 191 та трансформатор пунктлари жорий ва мукаамал таъмирдан чиқарилди. 2021 йилда 15 та янги трансформатор пунктлари ва 45,0 км хаво тармоқлари қурилди. - Қишлоқ хўжалиги. Жорий йилда туманда пиллачилик соҳасида жами 1327 та ф/х-ги томонидан, 1290 қути пилла қуртини парваришлаб, 60,0 тонна пилла хом-ашёси етиштириш бўйича шартномалар имзоланди. “Ҳар бир оилага бир қути” тамойилининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 1290 та қурт боқувчи звено ва касаначилар билан 1290 қути пилла уруғини парваришлаш бўйича фермер хўжаликлари билан ички меҳнат шартномалари имзоланиб пилла қурти парваришланди. Жами 67,2 тонна пилла хом-ашёси етиштирилиб, белгиланган режа 112,0% га бажарилди.
Ғаллачилик соҳасида жорий йил ғалла ҳосили учун 601 та фермер хўжаликлари томонидан 24650 гектар суғориладиган майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, давлат харидлари учун 57 820 тонна товар, 2 500 тонна уруғлик дон, жами 60 320 тонна дон сотиш бўйича контрактация шартномалари имзоланиб, амалда 57 841 тонна товар (100,0%), 2 074 тонна уруғлик (83,0%), жами 60 321 тонна дон сотилиб, белгиланган режанинг 100,0 % га бажарилиши таъминланди.
Пахтачилик соҳасида жорий йил ҳосили учун 987 та фермер хўжаликлари томонидан 19 050 гектар майдонга чигит экиб, 53 700 тонна пахта етиштириш бўйича шартномалар имзоланиб, 53 716 тонна пахта хомашёси қабул масканларига топширилиб, белгиланган режа 100,0 % га бажарилди. “Миришкор текстил гроуп кластер” МЧЖ томонидан 517 та фермер хўжаликлари билан 10 096 гектар майдонга 28 767 тонна пахта етиштириш бўйича шартнома тузилган бўлиб амалда 32 811 тонна, белгиланган режага нисбатан 114,1 % га бажарилди, “Литае текстил оверсеас” ХК томонидан 470 та фермер хўжаликлари билан 9 296 гектар майдонга 24 933 тонна пахта етиштириш бўйича шартнома тузилган бўлиб амалда 20 905 тонна, белгиланган режага нисбатан 83,8 % га бажарилди.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича:
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда 26 та фермер хўжаликлари томонидан 122 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.
Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида 2020 йил 14 апрель куни коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманида дастлабки қиймати 1 млрд. 370 млн. сўм бўлган жами 7,5 км, шу жумладан, “Дўстлик” ҳудудида 7,5 км суғориш тармоқлари реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгилаб берилди.
Туманда “Гидротехникаирригация” МЧЖ томонидан капитал таъмирлаш ҳисобига “Дўстлик” массиви ҳудудида фойдаланишдан чиқиб кетган 509 гектар ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш имконияти пайдо бўлди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сонли қарорининг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда жорий йилда гўшт ва сут йўналишида 3 та лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан “Бегалиев Ғайрат” фермер хўжалиги томонидан 99 бош, “Эргашев Раҳматилло” фермер хўжалиги томонидан 44 бош ва “Шодиёр Очилов” фермер хўжалиги томонидан 121 бош жами 264 бош четдан зотли сут йўналишидаги қорамоллар олиб келинди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
2020 йил туманимиз халқи учун энг қувончли воқеа бўлди, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасини қарор лойиҳаси тайёрланиб тақдим этилди.
- Аҳолини табиий газ билан таъминлаш масаласида 2 та
(Янги Миришкор ва Помуқ) маҳалла фуқаролар йиғинларини икки босқичли тизимга ўтказиш орқали табиий газ таъминотини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. - 2021-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалар тўғрисида.
2021-2022 йилларда қиймати 496,1 млрд. сўмлик 77 та лойихалар ҳисобига 990 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жумладан:
Саноат соҳасида умумий қиймати 343,3 млрд.сўмлик жами 9 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 724 та янги иш ўринлари яратилади. (шундан 2021 йилда 9,2 млрд.сўмлик 7 та лойиҳа, 19 та янги иш ўрни. 2022 йилда 332,6 млрд.сўмлик 1 та лойиҳа, 700 та янги иш ўрни)
Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 9,5 млрд.сўмлик жами 10 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 52 та янги иш ўринлари яратилади. (шундан 2021 йилда 8,8 млрд.сўмлик 9 та лойиҳа, 49 та янги иш ўрни.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 143,3 млрд.сўмлик жами 58 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 214 та янги иш ўринлари яратиш. (Шундан 2021 йилда 132,3 млрд.сўмлик 48 та лойиҳа, 184 та янги иш ўрни яратиш. 2022 йилда 8,2 млрд.сўмлик 5 та лойиҳа, 15 та янги иш ўрни).
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2021 йил якунларига кўра:
- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 287 млрд. сўмга етади,ўсиш суръати 104,2 фоизга оширилади;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
1007 млрд.сўмга етади,ўсиш суръати 102,5 фоизга оширилади; - Хизматлар ҳажми 175 млрд. сўмга етади, ўсиш суръати
101,3 фоизга оширилади; - Чакана савдо айланмаси 296,3 млрд.сўмга етади, ўсиш суръати 104,3 фоизга оширилади;
Қурилиш пудрат ишлари 100,4 млрд. сўмга етади, ўсиш суръати 102,3 фоизга оширилади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йил Қашқадарё вилоятида «Тадбиркорликни ривожлантириш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг тизимли дастурини ишлаб чиқдик. Жумладан:
Хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш
Туман ҳудудидан А380 ва М39 халқаро йўллар ўтганлиги сабабли йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш.
Бунда, меҳмонхона, ошхона, автотураргоҳ, дўкон, автохизмат, хожатхона ва хаммом, банкомат ва бошқа объектлар ташкил қилишни режалаштирганмиз.
2021 йилда 507 та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалигида йўналишида
Туман бўйича оборотдан чиққан ер майдонларидан 5 624 гектар (шундан 2021 йилда 1684 гектар) ер майдони қўшилади. Ушбу 1 684 гектар қўшиладиган ер майдонларни 300 гектарига иссиқхона, 135 гектарига замонавий интенсив усулдаги боғ, 180 гектарига томчилатиб суғориш технологияси асосида узумзор, 200 гектарига соя экини, 100 гектарига маккажўхори, 100 гектарига кунжут, 100 гектарига бошқа мойли экинлар экиш, 569 гектар чорвачилик қилишни режалаштириб олганмиз.
Туманда “The best agrohim klaster” МЧЖ шаклидаги ғаллачилик кластери томонидан 100 гектар мойли экин (кунгабоқар), 100 кунжут, 100 гектар маккажўхори, 200 гектар соя экиш.
Фермер хўжаликлари томонидан 1500 гектар майдонда томчилатиб суғориш ва 465 гектар ер майдонида ёмғирлатиб суғориш техлогиялари жорий қилинади.
2021 йилда ҳам Турон АТБ томонидан ажратилган имииёзли кредит асосида “бир гектар бир тадбиркор тамойили” остида 25 млрд. сўмлик имтиёзли кредит асосида 20 гектар майдонда лимончилик иссиқхоналари қуриш;
Шунингдек, туманда иссиқхоналар ва парниклар шаҳарчасини яратиш мақсадида Миришкор массиви ҳудудидан фойдаланишга киритилган 300 гектар майдонда ҳам замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш;
Россия Федерациясининг “Щёлоково Агрохим” корхонаси томонидан 100 гектар майдонда ўз маблағи ҳисобидан 160 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий иссиқхона қуриш;
Механизация даражасини ошириш учун 70 та янги замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш;
“Бобурбек Муртазаевич” МЧЖ томонидан 4000 тонна маҳсулот сақлашга мўлжалланган совуткичли омборхона ташкил қилииш