Mahalliy

ҚОЗОҒИСТОН, ҚИРҒИЗИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВОМ ЭТТИРИШИ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишни республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга руҳсат берилди.
Қўшни давлатлардаги ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини республика олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз кўчириш бўйича Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида тузилган ишчи гуруҳ ўз фаолияти бошлади. Талабгорлар педагогика, математика, табиий фанлар, ишлаб чиқариш технологиялари, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, ветеринария, ирригация ва мелорация, муҳандислик иши, гуманитар фанлар, социология ва психология, журналистика ва ахборот, иқтисод, ҳуқуқ, компютер технологиялари ва инфонматика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, архитектура ва қурилиш, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш соҳаси, транспорт, атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, санъат ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича юздан ортиқ таълим йўналишларига ўқишни кўчиришлари мумкин.
Ўқишни кўчириш истагини билдирган фуқаролар ишчи гуруҳга ариза (жойида тўлдирилади), рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси ва паспорт нусхаси тақдим этилишлари шарт.
Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар (якшанба дам олиш куни; шанба — соат 9:00 дан 15:00 га қадар) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар ҳужжатларни қабул қилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *