Mahalliy

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Журналистлар уйида Транспорт бошқармаси иштирокида «Соҳага оид ҳукумат қарорларининг ижроси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Вилоят марказида транспорт воситалари тирбандлигини бартараф этиш мақсадида шаҳарнинг 5 та ҳудудида автостанция барпо этиш белгиланди.
Ҳусусан, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Ғузор ҳамда Қарши туманларидан келувчи йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун мулжалланган автостанция Қарши шаҳар Отчопар маҳалласи ҳудудидан, Деҳқонобод, Ғузор, Қарши туманларидан ҳамда Сурҳондарё вилоятидан келувчиларга Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган «GRAND MEBEL DEZAYN» МЧЖ нинг бўш турган ҳудудидан, Муборак, Косон, Қарши, Чироқчи туманларидан ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларидан кириб келувчи йўловчи ташувчиларга Қарши-Косон йўли, «Ерқурғон» деҳқон бозори атрофидан автостанция қурилиши белгиланган ва тадбиркорлар танланиб қурилиш ишлари бошланган.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *