Қашқадарё вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбари Раҳимов Бекмурод Қурбоновичнинг 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2021 йилда белгиланган вазифалар тўғрисида ахбороти
Қашқадарё вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш бўйича “2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2021 йилда белгиланган вазифалар” ҳақида
МАЪЛУМОТ
Вилоят ҳудудида 21563 км автомобиль йўллари тармоғи мавжуд бўлиб, шундан 3427 км умумфойдаланув (425 км халқаро, 890 км давлат, 2112 км маҳаллий аҳамиятдаги) ва туман ва шаҳар ҳокимликлари Ободонлаштириш бошқармалари ҳисобида бўлган 18136 км (21,2 км цементобетон, 4986 км асфальтобетон, 503,2 км қора, 6381 км шағал ва 6245 км тупроқ қопламали йўллар) ички хўжаликлараро автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ2776-сонли қарори бўйича вилоятда қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишларига ихтисослашган 13 та туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ТЙФУК), 1 та йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси, 1 та кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси, 1 та Қашқадарё Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси ва вилоятда фаолият юритадиган Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли Қашқадарё ва Китоб йўл қурилиш-таъмирлаш унитар корхонаси хамда “Қашқадарёйўлкўкалам” унитар корхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу корхоналарда жами бўлиб, 2097 нафар (516 нафар муҳандис-техник ходимлар ва 1581 нафар ишчи хизматчилар) ходимлар фаолият кўрсатмоқда.
2020 йилда тегишли қарор ва дастурлар аcосида вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида 602,4 км (263,6 млрд.сўм) қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 12 ойликда 623,4 км йўллар таъмирланиб, 268,7 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди.
Жумладан:
- Инвестиция дастури асосида 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарор бўйича вилоятда 8 та объектда (йилдан-йилга ўтувчи объектлар) умумфойдаланув автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун 17,5 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 21,4 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди ва 17 км узунликдаги (М39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўли 1173-1184 км,4Р79 “Қарши-Шахрисабз” автомобиль йўли 4-10 км) автомобиль йўлида қайта қуриш ишлари якунланди.
- Тасдиқланган манзилий дастур асосида вилоятда умумфойдаланув автомобиль йўллари бўйича 4 та объектда (йилдан-йилга ўтувчи) тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жорий йилда 16,9 млрд. сўм маблағ ажратилиб, амалда 17,2млрд сўмлик тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди.4р87 “Қарши-Еттитом” автомобиль йўли 35-40 км орлиғида 4 км автомобиль йўлида тўла таъмирлаш ишлари якунланди.
- Умумфойдаланув автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун 97,2 млрд сўм маблағ ажратилиб, амалда 12 ойликда 97,1 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди.
Бажарилган ишлар натижасида 225,0 км узунликдаги автомобиль йўлларининг қатнов қисми яхшиланди. Сел сувларидан зарар кўрган объектлар учун 19,8 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, 19,4 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди ва 6 та кўприкда ишлар якунланди.
Ички хўжалик йўлларини таъмирлаш
Жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 182,5 км (40,1 км асфальтбетон ва 142,4 км қум-шағал аралашмаси ётқизиш) узунликдаги ички хўжаликлараро автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 24,1 млрд сўм маблағ ажратилган. 12 ойликда ички хўжалик йўлларида
23,2 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб,
182,5 км ички йўллар таъмирлаб чиқилди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ишлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 майдаги 13-сонли йиғилиш баёнига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва кўприкларни қайта қуриш учун
70,0 млрд.сўм маблағ ажратилган.
Шундан:
—97,5 км умумфойдаланув автомобиль йўлларини ва 3 дона кўприкни таъмирлаш учун 20,0 млрд сўм ажратилиб, ҳозирги кунга қадар 20,0 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди ва 97,5 км автомобиль йўли ва 3 дона кўприк таъмирланди.
—75,4 км ички йўллар ва шаҳар кўчаларини таъмирлаш ва ички хўжалик йўлларида жойлашган 7 дона 203 пм узунликдаги кўприкларни қайта қуриш учун 50,0 млрд сўм ажратилган бўлиб, амалда 12 ойликда 50,6 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди ва 79,4 км узунликдаги ички йўллар ва шаҳар кўчалари таъмирлаб чиқилди.
Тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ишлар
Умумфойдаланув автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ишлари учун 20,0 млрд сўм маблағ ажратилиб, амалда 12 ойликда 20,0 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Йўл корхоналари балансидаги мавжуд йўл қурилиш техникалари ва машина-механизмлари тўғрисида.
Бошқарма тасарруфида бўлган йўл корхоналарида жами 412 турдаги автотранспорт воситалари ва машина-механзмлари мавжуд бўлиб, охирги уч йилда Молия вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари ҳисобидан йўл корхоналарига 61 дона (2018 йил 24 дона, 2019 йил 27 дона ва 2020 йилда 10 дона) автотранспорт воситалари ва машина-механизмлари харид қилинди.
Мавжуд ишлаб-чиқариш бўлимлари тўғрисида маълумот (асфальтбетон заводлари ва каръерлар)
Тизимдаги йўл корхоналарида жами 8 та асфальтбетон заводлари мавжуд бўлиб, заводларнинг ўртача кунлик ишлаб чиқариш қуввати 3000 тн ташкил қилади.
2020 йил давомида вилоятга 12520 тн йўлбоп битум маҳсулоти қабул қилиниб 278,7 минг тн асфальтобетон қоришмаси ишлаб чиқарилди.
2021 йилда белгилаб олинган вазифалар тўғрисида:
Инвестиция дастури асосида вилоятда 4 та объектда (йилдан-йилга ўтувчи объектлар) умумфойдаланув автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун 30,0 млрд.сўм маблағ ажратилган.
57 млрд 400 миллион сўм ҳисобига автомобиль йўлларида жойлашган 39 дона 1658 пм кўприкларни таъмирлаш режалаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига Қашқадарё вилоятидаги кўприклар ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида қилинадиган ишлар аниқлаб олинди.
Жумладан: Қарши туманида – 2 дона, Ғузор туманида – 6 дона, Қамаши туманида – 5 дона, Косон туманида – 3 дона, Муборак туманида – 2 дона, Нишон туманида – 2 дона, Шаҳрисабз туманида – 2 дона, Яккабоғ туманида – 3 дона, Китоб туманида – 5 дона, Касби туманида – 3 дона, Чироқчи туманида – 3 дона, Деҳқонобод туманида – 1 дона, Миришкор туманида – 2 дона, Қарши шаҳрида – 2 дона жами вилоят бўйича 39 дона кўприклар таъмирланади.
2021 йилда белгиланган барча объектлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоблар қилиниб, керакли материаллар заҳиралари яратиш ишлари жадал суръатларда олиб борилиши зарур.
Кўприк қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда бажарилаётган ишларни сифатли бажарилишига алоҳида аҳамият бериш, халқаро стандартларга тўлиқ риоя қилган ҳолда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ўртасида ФИДИК (FIDIC) тизимини тадбиқ этиш зарур.
Ушбу тизим орқали ҳар бир бажарилган иш махсус мутахассислар назоратида бўлиши, бажарувчи бажарган ишининг сифатига шартнома орқали жавобгарлиги белгиланиши, унга тўлиқ жавоб бериши, агарда у ўз шартномасини бузса, молиявий жавобгар бўлишини англатиш зарур.
Яна бир муҳим масала — ҳар бир янги бошланаётган лойиҳа қайта кўриб чиқилиши, максимал даражада лойиҳаларнинг сифати бузилмаган ҳолатда оптималлаштириллиши зарур.(Маълумот учун.Лойиҳалар қийматини оптималлаштириш асосан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиб, уларга ўзгартиришлар киритиш ҳисобига амалга оширилади. Жумладан, инерт материаллари олинаётган карьерлар масофаларини камайтириш, янги технологияларни жорий этиш, транспорт ва механизмлар харажатларини камайтириш ҳисобига эришилади)