Mahalliy

«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов

Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади.

Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ.

Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси, ҳужжатлар, энг асосийси, Самарқанд декларациясида ҳам ҳеч қандай геосиёсий мақсадларни кўзлайдиган баёнот, чақириқлар йўқ ва бўлмайди ҳам.

Ҳа, бу бўйича ахборот фони бўлиши мумкин, бундан қочиш имконсиз, аммо яна бир марта таъкидлайман – ШҲТ Ғарбга ёки бошқа ташкилотларга қарши тузилма эмас», – деди Нуримбетов.

 

https://t.me/times_officialuz dan

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *