Рашид Алимов: ШҲТ ҳарбий-сиёсий иттифоқ эмас
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) янги халқаро муносабатларнинг шаклланиши шароитида ўз салоҳиятини оширмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси профессори, ШҲТнинг собиқ Бош котиби Рашид Алимов баёнот берди.
Алимовнинг сўзларига кўра, ташкилотнинг дунёдаги аҳамияти ўсиб бормоқда. Унинг нуфузини Самарқанд саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари таркиби ҳам тасдиқлайди.
«ШҲТ саммити нафақат Эронни ташкилотга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши, балки, катта эҳтимол билан, кейинги номзодни қабул қилиш тартибини бошлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда», — деди Алимов.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ташкилотга аъзо бўлишни истаган давлатларнинг 10 га яқин аризаси «иш столи”да.
«ШҲТ на ҳарбий-сиёсий, на иқтисодий иттифоқдир. Унинг кучли жиҳати — иштирокчи давлатларнинг тенглиги ва бирлигидир»,- дея таъкидлади эксперт.
Ташкилотнинг Самарқанд саммити дунё тинчлиги, халқаро хавфсизлик ва бутун инсоният цивилизациясининг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, — деб гапини якунлади эксперт.
https://t.me/times_officialuz dan