Mahalliy

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Агентлик томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Агентлик Қашқадарё вилояти филиали раҳбари ўринбосари Тўйчи Ёқубовнинг бу борадаги ахбороти тингланди. Сўнгра мавзу доирасида берилган саволларга масъуллар жавоб қайтардилар. Айниқса, имконияти чекланган фуқароларнинг ишга жойлашиши, олийгоҳлар битирувчилари бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан айтиб ўтилган тушунчалар кўпчиликни ўйлантириб келаётган саволларга муносиб жавоб бўлди.
Тадбир иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *