Dunyo,  Mahalliy

БМТ вакили Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши Миллий стратегиясини эътироф этмоқда

🎤 БМТ Бош котиби ёрдамчиси (АҚШ) Александр Зуев:

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш, шу орқали БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим босқич бўлади.

Шунингдек, Миллий стратегияда Ўзбекистон келажакда қўшилиши мумкин бўлган истиқболли кўп томонлама халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилган.

Албатта, бу мамлакатнинг гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида эришилган ижобий салоҳиятини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Миллий стратегия Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги стратегик ва кўп векторли ҳамкорликнинг навбатдаги энг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

https://t.me/hudud_inform

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *