Mahalliy

Китоб туман ҳокимининг Халк депутатлари туман Кенгаши ва туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Хабарингиз бор 2020 йил бошида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш буйича Сизларга мурожаат қилиниб, туманимиз аҳолисига ваъдалар берилган эди. Бугун Сиз депутатларимиз олдида 2020 йилги фаолият натижаларимизни таҳлил қилиб, йил давомида қабул қилган мажбуриятларимизнинг натижалари ҳақида ҳисобот берсам.

Албатта, олдимизга қуйилган вазифаларни амалга оширишда муҳтарам Президентимиз томонларидан яратиб берилган барча шароитлар, эътибор, «узоқни кўриб» қабул қилинган 55 та қонун, 121 та Фармон, 320 та қарор, 55 та фармойишлари ва жами 1800 дан ортиқ норматив-хуқуқий ҳужжатлар  фаолиятимизда қўлланма бўлгани ва бу йилги оғир Пандемия шароитида ўзининг ижобий натижаларини берганлигини тан олиб айтишимиз керак.

Эришилган натижаларда бугун бу залда ўтирган ҳурматли депутатларимиз, фаолларимиз, меҳнаткаш халқими, қолаверс, бугун бизни кузатиб турган оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва фаол блогерларимизнинг ҳам ҳиссалари бор.

Рухсатларингиз билан қисқача 2020 йилги фаолиятимиз натижаларига тўхталиб ўтсам.(1-слайд)

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11 ойда 281,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 102,2 фоизга ўсиб, йил якунида ўтган 2019 йилга нисбатан 114,9 фоизга ўсиш кутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11 ойда  1 трлн. 639 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 103,1 фоизга ўсиб, жорий йил якунида 2019 йилга нисбатан 101,2 фоизга ўсиш кутилмоқда.

Қурилиш-пудрат  ишлари ҳажми 11 ойда 249,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 103,5 фоизга ўсиб, жорий йил якунида 2019 йилга нисбатан 100,2 фоизга ўсиш кутилмоқда.

Чакана савдо айланмаси 11 ойда 915,8 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йил якунида 2019 йилга нисбатан 102,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Хизматлар кўрсатиш ҳажми 11 ойда 393,6 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 103,0 фоизга ўсиб, жорий йил якунида 2019 йилга нисбатан 102,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 1064 минг.сўм, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳажми 6 млн. 195 минг сўм, қурилиш пудрат ишлари 945 минг сўм, чакана савдо айланмаси 3 млн. 463 минг сўм, хизматлар ҳажми 1 млн. 488 минг сўмга тўғри келди.

2020-2021 йилларда ҳудудий инвестиция дастури бўйича қиймати 1946,9 млрд. сўмлик 108 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, 2020 йилда қиймати 90,6 млрд.сўмлик  64 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган эди. Амалда қиймати 70,9 млрд. сўмлик 68 та лойиҳа ишга туширилиб, 270 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан,

Саноат йўналишида 28,2 млрд.сўмлик 16 та лойиҳа, 58 та иш ўрни;

Хизмат кўрсатиш йўналишида 17,2 млрд.сўмлик 19 та лойиҳа, 116 та иш ўрни;

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 25,5 млрд.сўмлик 33 та лойиҳа, 96 та иш ўрни яратилди.

Жорий йилда 63,0 млн АҚШ доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштириш режалаштирилиб,  11 ойда 34 млн. 61 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция  маблағлари ўзлаштирилиб, йил якунига қадар белгиланган режа тўлиқ ўзлаштирилади.

Жумладан, “Qarshi  Conch Cement” МЧЖ шаклидаги хорижий (Хитой) корхона  томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 2020-2022 йилларда 150,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 10 ойида 34,0 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Жорий йил  якунига қадар яна 29 млн. АҚШ доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилади;

“AD ENJOY LIFE” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси томонидан минерал сув ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 2020 йилда 100,0 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 10 ойида 61,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Туманда ташкил этилган Кичик саноат зонасида қиймати 24,2 млрд.сўмлик 20 та лойиҳадан 13 та лойиҳа амалга оширилиб, 14,8 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилди ва 191 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан 1,3 млрд.сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат махсулоти ишлаб чиқарилди. Бундан ташқари жорий йилда Шарқ Юлдузи МФЙни Темирчи қишлоғидан янги Кичик Саноат зонаси ташкил этиш учун 2,5 гектар ер майдони ажратилиб, 17 та лойиҳа тузилди. Бугунги кунда инфратузилма (электр энергия, ичимлик суви) қурилиш ишлари якунланмоқда. 2021 йилда  импорт ўрнини босувчи тоғ кон саноати хом-ашё материалларини қайта ишлаб, тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиш лойиҳалари амалга оширилиб, 300 та янги иш ўринлари яратилади.

Тадбиркорлик соҳасида гапирадиган бўлсак, туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 4559 тани (шундан: ЯТТ 2917 та, юридик кичик бизнес корхоналари 1642 та) ташкил этиб, жорий йил якунига қадар, 401 та юридик мақомдаги янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, белгиланган йиллик режа бажарилади.

Жорий йилнинг 11 ойи якуни билан, фаолият кўрсатмаётган 51 та корхонанинг фаолияти тикланиб, натижасида 128 та иш ўринлари тикланиб, бюджетга 45  млн.сўм даромад солиғи тушумлари тушиши таъминланди.

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган, “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” тадбиркорларнинг асосий молиявий кўмакчисига айланди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида Жамғарма томонидан тумандаги 367 та тадбиркорлик субъектига 14 млрд. 952 млн.сўмлик молиявий ёрдам асосида кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 47 нафар тадбиркорларнинг 9 млрд. 341 млн.сўмлик кафиллик ва 320 нафар тадбиркорнинг ажратилаётган 5 млрд. 611 млн.сўмлик кредитларининг фоиз тўловлари қоплаб берилди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг ўтган даврида тижорат банклари томонидан 1206 та жисмоний ва юридик шахсларга 25,9 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан:

  1. “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида 1003 та лойиҳага 20,5 млрд. сўм;
  2. “Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 95 та лойиҳага 3 млрд. 201 млн. сўм;
  3. Аҳоли бандлигини таъминлаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 57 та лойиҳага 1 млрд. 77 млн.сўм;
  4. “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 46 та лойиҳага 582,0 млн. сўм;
  5. “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида 5 та лойиҳага 529 млн.сўм миқдорида ажратилган.

Тадбиркорлик субъектларига мазкур кредитлар ажратилиши ҳисобига жами 1320 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

 Экспорт салоҳияти буйича 2020 йилда экспорт прогнози  12,672 млн. АҚШ доллари белгиланган бўлиб, 11 ойда 8,353 млн. АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди (72%). Шундан, мевасабзавотлар экспорти – 6,625 млн. АҚШ доллари, саноат маҳсулотлари экспорти 1,727 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

2020 йил январ-ноябрь ойларида экспорт қилинган товарлар таркибининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, янги бозорларни ўзлаштириш ва экспортёр корхоналарларнингкўпайиши натижасида товарлар таркибида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўзгаришлар қайд этилди. Жумладан, янгидан 4 та экспортёр корхона ташкил қилиниб, янги махсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Экспортёр корхоналар томонидан экспорт қилинадиган давлатлар географияси кенгайиб, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Эрон, Хитой ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 31,7 млрд.сўмлик 9 та ижтимоий соҳа объектларида янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди. Булардан  4 таси умумтаълим мактаби, 2 таси мактабгача таълим ташкилоти, 3 таси соғлиқни сақлаш объектларидир.

Аҳолини ўй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида жорий йилда Янгиобод массивидан 8 та 192 хонадонли 4 қаватли уйлар “Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида  туманимиздаги қурилиш пудратчи корхоналари томонидан қуриб, фойдаланишга топширилади.

Туманда ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш мақсадида жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари  ҳисобидан, яъни, 1 млрд. 850 млн. сўмга 18 та маҳалла ҳудудидаги  14,9 км ички йўллар таъмирланди. Шундан, 5,6 км асфальт қопламали, 9,3 км ГПС ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Катта йўл ва Буюк Ипак йўли кўчасини бирлаштирувчи 0,62 км янги йўл қуриб битказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида  Катлос, Қайнар, Санам, Навбаҳор, Қашқадарё, Жилисув, Паландара, Кухсор, Сурум, Денов маҳаллаларида 17 та янги трансформатор ўрнатилиб, 11 км янги ҳаво электр узатиш тармоғи ўрнатилди ва 24 км мавжуд ҳаво электр узатиш тармоғи реконструкция қилинди. Шунингдек, 42 та трансформатор мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари, Катлос, Варганза, Шарқ юлдузи, Анорзор, Мустақиллик, Пахтаобод, Ҳамид Олимжон, Кухсор маҳаллаларида 12,9 км янги ҳаво электр узатиш тармоғи ва 8 та янги трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.

Тумандаги 59 та маҳалладан (49250 та хонадон) 5 таси (1122 та хонадон) табиий газ билан мавсумий (ноябрь-март ойлари) таъминланган, қолган хонадонларга (48128 та хонадон) суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Жорий йилда аҳоли хонадонларига 5136 тн суюлтирилган газ етказиб берилди. Суюлтирилган газ истеъмолчиларга 10 та замонавий газ балонлари ташувчи ISUZI махсус юк автомашинаси, 1 та КАМАЗ (вездеход) русумли автомашина, 2 та ЗИЛ-138  ва 3 та ГАЗ-52 русумли автомашиналари орқали етказиб берилмоқда.

Туманда “Бандлик” дастури доирасида 1988 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 11 ойда 2900 та (йиллик режа            146 фоизга) янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилди. Хусусан, (4-слайд)

  • Тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига – 102 та ёки режага нисбатан 170 фоиз;
  • Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига – 835 та ёки режага нисбатан 146 фоиз;
  • Янги кичик бизнес ва микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига – 818 та ёки режага нисбатан 119 фоиз;
  • Якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ)ни ривожлантириш ҳисобига – 1145 та ёки режага нисбатан 208 фоиз ни ташкил этади.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида, 2 ҳафтадан кам бўлмаган 3 ой муддатда мавсумий тарзда 3415 та ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилиниб, уларга 2,2 млрд. сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди.

Пандемия шароитида асосий эътиборимиз камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” доирасига қаратилди.

Бу йўналишдаги ишимизнинг ҳам таг заминини ҳурматли Президентимиз олдиндан яратиб бердилар. Натижада туманимиз бўйича 4 та сектор ва кенг жамоатчилик, депутатларимизнинг фаол иштирокида бирмунча ижобий кўрсаткичларга эришдик.

Туманда 4 та сектор бўйича “Темир дафтар”га киритилди 5365 та камбағал, эҳтиёжманд оиланинг 23408 нафар аъзоси бор. 

Пандемия даврида умумий ҳисобда туман бўйича эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 6 млрд. 143 млн. сўмдан зиёд маблағлар тарқатилди. Шундан, туман бўйича саховатпеша ҳомийлар томонидан бугунги кунга қадар “Темир дафтар”га киритилган 5365 та оилага 7 хил йўналишдаги жами 3 млрд. 192 млн.сўмдан ортиқ озиқ-овқат, дори-дармон,  йирик шохли қорамол, қўй-эчки, парранда, қуён ва асалари уялари тарқатилди.

Муқаддас Қурбон Ҳайити арафасида “темир дафтарга” киритилган 880 та эҳтиёжмандларга муҳтарам Президентимиз томонидан юборилган бир миллион сўмдан жами 880 млн.сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлиқ тарқатилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йилнинг 30 июлдаги ПФ-6038 Фармонларига асосан янгидан шакллантирилган рўйхат бўйича 1491 та оиланинг 6233 нафар аъзолари ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 1 млрд. 371 млн. 260 минг сўм маблағ тарқатилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли қарорида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг болаларига бир марталик моддий ёрдам ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди. Темир дафтарга киритилган оилаларнинг 3338 нафар 16 ёшгача бўлган фарзандлари рўйхатлари шакллантирилиб, 1 млрд 669 млн сўм пул  маблағи тарқатилди.

Туманда “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд 5365 та оиладан ҳозиргача 5084 тасининг бандлиги таъминланди.

Йил якуни билан, “Темир дафтар”га киритилган 174 та оиланинг 653 нафар аъзоси  (2,8 %) қолади.

Булар:

  • Якка-ёлғизлар – 45 та (25,9%);
  • Ногирони бор оилалар – 49 та (28,2%);
  • Боқувчисини йўқотган оилалар – 41 та (23,5%);
  • Оғир касаллиги бор оилалар – 17 та (9,8%);
  • 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар – 22 та (12,6%)ни ташкил этади.

Пандемия шароитида мазкур 174 та оилани доимий равишда моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги саховатпеша тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ва ҳомийларга бириктириб чиқилган. Улар 4 та сектор раҳбарлари томонидан мунтазам назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг
8 октябр куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олишни самарали ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

Туманда “Аёллар дафтарини ташкил этишда туман ҳокимининг ўринбосарлари (ёшлар ва маҳалла бўйича), ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича масалаҳатчиси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг ёшлар етакчилари, туман тиббиёт бирлашмасининг патронаж ҳамширалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, маҳаллаларга бириктирилган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат инспекторларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Ўрганиш давомида, туманданинг мавжуд 59 та маҳалласидаги 49250 та хонадон, 67026 та оилада 265112 нафар киши истиқомат қилмоқда. Шундан аёллар 130568 нафарни ташкил этади.

Маҳаллаларда 30 ёшдан юқори бўлган 49745 нафар аёллар рўйхати шакллантирилди. “Аёллар дафтари”ни ташкил этишда  49745 нафар аёлдан анкета-сўровнома тўлдирилиб, бугунги кунда электрон базага 31126 нафар (62,6 фоиз) аёл киритилди.

Туманда 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 51096 нафарни ташкил этади. “Ёшлар дафтари”ни ташкил этишда 27964 нафар ёшлардан анкета-сўровнома тўлдирилиб, бугунги кунда электрон базага 18552 нафар ёшлар (66 фоиз) киритилди.

Бюджет даромадларини кўпайтириш, қўшимча манбалар топиш  борасида Ҳурматли Президентимиз томонидан берилган топшириқларда махаллий бюджетларнинг мустақиллиги таъминланганлиги, ҳар бир ошириб бажарилган маблағ маҳаллий ҳокимликларнинг ўзлари томонидан сарфланишига шароит яратилганига эътибормизни қаратиб, бундан самарали фойдаланишни қайта-қайта такрорлаб келдилар.

Туман бюджетига жорий йилда 96,3 млрд. сўм маблағ тушириш белгиланиб, шундан 11 ойлик режа 81,7 млрд. сўмни ташкил этади. Амалда бюджетга 91,5 млрд.сўм ёки режага нисбатан 9,8 млрд.сўм ортиқча маблағ туширилди (112,0%). (6-слайд)

Ноябрь ойига белгиланган 10,8 млрд.сўмлик прогноз амалда 12,3 млрд.сўмга (113,7%) бажарилиб, прогнозга нисбатан 1,5 млрд.сўм кўп тушум таъминланди.

Бюджетга йил якуни билан қўшимча заҳираларни аниқлаган ҳолда яна 5,7 млрд.сўм тушум таъминланади.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан “темир дафтар”га киритилган кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 200,0 миллион сўм, “Ёшлар дафтари”га киритиладиган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун 100,0 миллион сўм, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 200,0 миллион сўм, жами 500,0 миллион сўм маблағ ажратилди.

Жорий йил 8 апрель кунида туманимиз ҳудудларида кучли қор ёғиши ва об-ҳавонинг кескин пасайиб минус даражада бўлиши ҳамда 8 май куни ёққан кучли дўл ва жала таъсирида мавжуд боғ ва узумзорларнинг ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетди. Шундай бўлишига қарамасдан боғ ва узумзорлардан ҳосил олишга, уларнинг қатор оралиғига бошқа экинлар экиб пандемия шароитида аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қисман бўлсада қондиришга эришилди.

Туманда 3000 гектар сувли ҳамда 3500 гектар лалми ерларга 464 та фермер хўжаликлар томонидан бошоқли дон экинлари экилиб, баҳор ойларида об-ҳавонинг ноқулай келишига қарамасдан давлат хирмонига 13 минг 781 тонна дон топширилди ва белгиланган режа 141 фоизга бажарилди.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 806-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг Жилисув ҚФЙ ҳудудида жойлашган 503 гектарга ғалла эккан 43 та фермер хўжаликлари туман ҳокимининг қарорига асосан “Китоб агро инвест продукт” МЧЖга бириктирилиб, ғаллачилик кластери ташкил этилди. Кластер томонидан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, экилган ғалла майдонлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида қўшимча 15 тонна 30 млн сўмлик минерал ўғитлар ҳамда 5 тонна 28.5 млн сўмлик ёқилғи мойлаш материаллари олиб берилди. Кластерга бириктирилган айрим фермер хўжаликлари дала майдонлари табиий офат натижасида зарар кўришига қарамасдан кластер белгиланган 1841 тонна режа ўрнига 1987 тонна бошоқли дон топшириб, режани 108 фоизга бажаришди.

Туманда боғ ва узумзорлар 7093 гектар бўлиб, боғзор 3342 гектар (сувли 3013 га, лалми 329 га), токзор 3750 гектарни (сувли 3057 га, лалми 693 га) ташкил этади.(7-слайд)

Жорий йилда 170 гектар янги боғлар ташкил этилиб, шундан 145 гектари ёнғоқзор, 5 гектари олхўризор ва 20 гектарига унаби экилди.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий суғориш усулларидан фойдаланиш мақсадида бугунги кунга қадар жами  351 гектар сув ресурсларини тежовчи технологиялар жорий қилиниб, интенсив боғлар барпо қилинди.

Узумчиликни ривожлантириш мақсадида 185 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси асосида замонавий, интенсив узумзорлар барпо қилинди.   2021 йилда туманнинг Мейлиқул Бобоев ҳудудида 20 гектар Раззоқ Шайманов ҳудудида 200 гектар, Навбаҳор ҳудудида 140 гектар, Навоий ҳудудида 100 гектар, Каромат Рустамова ҳудудида 100 гектар, Зарафшон ҳудудида 20 гектар, жами 580 гектар узумзорлар томчилатиб суғориш тизими асосида барпо этилади. Мазкур узумзорларда узумнинг экспортбоп кишмиш, Ризамат ота, Суғдиёна-гранд, Мерседес навлари экилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сонли қарори ижросини таъминлаш, боғдорчилик ва узумчилик соҳасида кооперация тизимини жорий қилиш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш, интенсив боғ ва узумзорлар барпо қилиш мақсадида туманнинг Раззоқ Шайманов ҳудудида “Бештерак боғ-узумзорлари” МЧЖ, Навоий ҳудудида “Хўжаилмкони узумзорлари” МЧЖ, Каромат Рустамова ҳудудида “Панжи кишмишзорлари” МЧЖ, Қишлиқ ҳудудида “Қайнар кишмишзорлари” МЧЖ, Варганза ҳудудида “Варганза боғ узумзорлари” МЧЖ, Навбаҳор ҳудудида “Сарой агро бирлашма” МЧЖ кооперативлари ташкил этилди.

Жорий йилда асосий экин сифатида туманда 750 гектар, шундан, очиқ майдонларга 450 гектар, боғ ва ток қатор оралиғига 300 гектар картошка экилди. Такрорий экин сифатида барча тоифа хўжаликларида 1496 гектар картошка экилиб 20 минг 350 тонна картошка етиштирилди.

Кузги шудгорлаш ишларини сифатли ва узлуксиз ташкил этиш учун барча чоралар кўрилди. Туманимизда жорий йилда 2600 гектар қишлоқ хўжалик экин майдонларида кузги шудгорлаш ишлари тўлиқ ва сифатли якунланди.

Чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик соҳасида қўшилган қийматни кўпайтириш, ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида четдан 8 та фермер хўжалиги  ва МЧЖлар томонидан 8,5 млрд.сўмлик 179 бош наслли чорва моллари олиб келинган. “Шарипов Ҳамроқул” фермер хўжалиги  томонидан Германия давлатидан 30 бош, “Шерали Шерзод” фермер хўжалиги Германия давлатидан  33 бош семинтал зотли, “Даврон ота Захриддин” фермер хўжалиги  томонидан Австралия давлатидан 25 бош голштейн зотли, “Отамурод ўғли Асқаржон” фермер хўжалиги Германия давлатидан  16 бош семинтал зотли, Махмудова Зебохон фермер хўалиги Германия давлатидан 33 бош гольштен зотли қора моллар олиб келинди.

Туман мактабгача таълим муассасаларида ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳусусан, нодавлат, давлат хусусий шерикчилик ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 88 тага етди.

Тумандаги 26 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 62 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида  18476 нафар 3-6 ёшли  боладан 7926 нафари қамраб олиниб, 43,0 фоизни (йил бошида 38 фоиз) ташкил этди.

Инвестиция дастури асосида 2 та бўш турган собиқ боғча бинолари реконструкция қилиниб, 300 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Жумладан, Обиканда қишлоғидаги 23-сонли ва Гулшан қишлоғидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилотлари капитал таъмирдан чиқарилиб, бунинг учун давлат бюжетидан 6,1 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, тумандаги 2- ҳамда 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари 750 млн.сўмлик  маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланиб, қўшимча 125 ўрин ташкил этилди.

Жорий йилда жами 27 та 875 ўринли нодавлат, давлат ҳусусий шерикчилик ва оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди. Шундан 1 та нодавлат 150 ўринли, 1 та давлат ҳусусий шерикчилиги асосидаги 100 ўринли ва 25 та 625 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Таълим йуналишида туманда 94 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда ўқувчилар сони 49230 нафарни ташкил килади.

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўртатаълим мактабларида 4500 нафар педагог  ходимлар  фаолият  юритиб, уларнинг 3243 нафари олий маълумотли ва  217 нафари тугалланмаган олий ҳамда 1040 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлган педагог ходимлардир. Жами педагог ходимларнинг 154 нафари олий тоифали, 463 нафари биринчи тоифали, 1085 нафари иккинчи тоифали ва 1758 нафари мутахассис тоифали ўқитувчиларни ташкил этади.

Таълим олишнинг навбатлилиги–бугунги кунда 94 та мактабнинг барчасида 100 фоиз (85 та мактаб) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган.

“Инвестиция дастури” бўйича жорий йилда 4 та (39-, 65-, 87-, 85-) умумтаълим мактабларида реконструкция, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 4 млрд. 885 млн.сўм ажратилиб, ҳозирги кунда фойдаланишга топширилди.

Тиббиёт сохасида.

Туман тиббиёт муассасаларида 4077 нафар тиббиёт ходимлари бўлиб, шифокорлар 439 нафарни, ҳамширалар 2412 нафарни, кичик тиббий ходимлар 1102 нафарни, бошқа ходимлар 124 нафарни ташкил этади.

Туман тиббиёт бирлашмаси таркибида 4 та шифохона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та оилавий поликлиника, 1 та тез тиббий ёрдам бўлими ва СЭОМ фаолият юритмоқда.  (9-слайд)

Аҳолини, айниқса, ёшларни спорт билан шуғулланиши учун 365 та спорт майдончаси бўлиб, шундан 219 таси футбол, волейбол, гандбол, баскетбол, теннис каби спорт иншоотлари, 94 та умумтаълим мактабидан 63 тасида спорт зал, 7 тасида оғир атлетика спорт зали, 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва 1 та ёпиқ турдаги сув спорт мажмуаси фаолият кўрсатмоқда.

Туманимиздаги маҳаллаларда 19 та сунъий қопламали футбол майдони бўлиб, шулардан 5 таси жорий йилда қурилган.

Ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги 6099-сонли Фармонига мувофиқ аҳоли манфаатини ўйлаб, пиёда кўп юрганларни пул мукофотлари билан тақдирлаш, спортга бўлган қизиқишини ошишига эришиш мақсадида ҳар бир корхона, ташкилотда дастур ишлаб чиқилиб, спорт етакчилари белгилаб олинди ва спорт етакчилари учун 20 % устама тўловлари жорий қилинди.

Китоб туманида Улуғбек айланма йўли бўйлаб 3,3 кмли юриш ва велойўлакчалари ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Туманимизга янги спорт тури – камондан ўқ отиш спорти кириб келди, бу спорт турига ёшларнинг қизиқиши ортиб бормоқда.

Туманда 6 та спорт турини ихтисослаштириш белгилаб олинди: Сузиш, камондан ўқ отиш, кураш, ММА жанг санъати, волейбол ва футбол.

Ҳар бир ташкилот иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун ҳар шанба соат 14:00 дан кейин ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, футбол, бадминтон, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди.

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича хонадонларда хатлов ўтказилмоқда ҳамда анантропометрик кўрсаткичлари (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатлик мустаҳкамлаш) ва овқатланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони 53152 нафарни ташкил этиб, аҳолининг 20,0% қамраб олинди. 2021 йил якунига қадар 79590 нафар (30%)га етказиш режалаштирилди.

Жиноятчилик борасида хам кискача тўхталсам. Бу борадаги ишларга етарлича эътибор қаратила олмаётганлигимиз  сабабли 2020 йилнинг 11 ойида барча соҳалар бўйича жами 158 та жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, шулардан 4 таси фош этилмасдан қолмоқда, (2019 йилнинг 11 ойида эса 109 та қайд этилган шулардан 2 таси фош этилмасдан қолган) бу турдаги жиноятлар ўтган йилнинг 11 ойи даврига нисбатан 49 тага ёки 44,9 фоизга ошиб кетиб, очилиш фоизи эса 2 тага, ёки 100,0 фоизга ошган.

Туманда меҳнат муҳожирларини кайтариш борасидаги ишлар, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини руёбга чикаришга қулай шароит яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда узоқ муддатга яшаш жойларидан чиқиб, қайтиб келган фуқаролар билан марказ ходимлари ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йил 1 декабрь ҳолатида туман бўйича 3117 нафар фуқаро чет давлатлардан қайтиб келган. Улардан 1645 нафари ўртасида марказ ходимлари томонидан мониторинг ўтказилиб, бугунги кунда 1014 нафарининг (марказ йўлланмаси орқали, мустақил тарзда ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаганлар) бандлиги таъминланди, 74 нафари ўз касбларни ўзгартириш учун қайта касб-ҳунарга йўналтирилди, 6 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлади, 23 нафар мигрантларга имтиёзли равишда кўп қаватли уйлар олиш учун рўйхатга киритилди. Фуқароларга қонуний йўл билан четга чиқиш тартиблари ҳақида маълумотлар берилиб, уларни иш билан таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда. Жумладан, декабрь ойи якунига қадар яна 30 нафар меҳнат мигрантларининг Шаҳрисабз шаҳри ҳудудидаги “KOICA” ўқув марказида касб-ҳунарга қайта тайёрлашга жалб этиш режалаштирилди.

2021 йилга мўлжалланган режалар, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича янги мажбуриятлар тўғрисида

Китоб туманини 2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа асосан туманнинг ўсув нуқталари (ДРАЙВЕР таклифлар) белгиланиб олинди.

Булар:

  1. Туманда Туризмни ривожлантириш.

Тахтақорача довони, Варганза, Хазрати Башир қишлоқлари, Аёқчи, Жовуз, М-39 йўли бўйи ҳудудларидан 3400 гектарда “Китоб” эркин туристик зонаси ва миллий табиат боғини ташкил этиш;

  1. Туманда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш.

Туманда ғалладан бўшаган ва оборотдан чиққан ерларда интенсив усулда узумчилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик кооперацияларини  ташкил этиш;

1-ЎСУВ НУҚТАСИ –  ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Китоб туманини Сиз яхши биласиз, жуда катта туризм имкониятлари бор. Туманида бугунги кунда 142 ўринли 3 та меҳмонхона, 526 ўринли 12 та оилавий меҳмонхона уйлари меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

2019 йилда 36,1 минг нафардан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, 2018 йилга нисбатан 1,7 бараварга ошишга эришилган. Ички сайёҳлар сони 2019 йилда 450 минг нафарни ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 160 минг нафарга ошган.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатида туманга 606 нафар хорижий сайёҳлар, 55,6 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган.

Туман марказида  лойиҳа қиймати 3,0 млрд.сўмлик 48 ўринли  уч юлдузли “Gissar Asia Tour” меҳмонхонаси ишга туширилди.

Шунингдек, Кайнар қишлоғи Тахтақорача довонида барча қулайликларга эга 70 ўринли “Мингчинор-Шўртан” меҳмонхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Туманда чет эллик сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билдирилаётган “Китоб сайёҳ” корхонасига қарашли 24 ўринли миллий анъаналаримизга хос кўринишдаги чодирли ўтов меҳмонхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Туманда зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширамиз.

Китоб туманида 6 та йирик зиёратгоҳ (Ҳазрати Башир, Сайид Неъматулло, Хўжа Имканагий, Оқсув, Ҳазрати Султон  ва Қабри Охун зиёратгоҳлари) ва 305 та маданий обида бор.

Ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ушбу зиёратгоҳларда инфратузилмалар талаб даражасига жавоб бермайди. Жумладан: таҳоратхона, ҳожатхона, шунингдек қурбонлик қилиш учун қушхоналар ташкил этилмаган. Сайёҳлар учун автотураргоҳлар ва хизмат объектлари ҳамда ҳунармандчилик расталари ташкил этиш, арзон ва қулай барча шароитларга эга меҳмонхона, хостел ва мотелларни қуриш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ишларни олиб боришимиз керак.

Туман ҳудудидан ўтувчи Халқаро М-39 автомобил йўл ёқасида сайёҳлар учун шарт шароитлар яратиш, жумладан: инфо-центрлар ташкил этиш, йўл курсаткичлар ўрнатиш, автобил тўҳташ ва сервис кўрсатиш объектларни жойлаштириш. Тахтақарача довони бўйлаб 30 дан зиёд умумий овқатланиш корхоналари замонавий куринишда қайта реконструкция қилиш ва жихозлаш, арзон мотел ва хостеллар қуриш орқали туристларни 2-3 кунгача олиб қолиш бўйича хизмат турини кўпайтириш.

Китоб геологик қўриқхонаси Китоб геология Миллий табиат боғига айлантирилгани бизда туризмнинг янги имкониятларини яратди. Миллий табиат боғига Рекреация ҳудуди учун 400 гектар ер майдони ажратилди ва туристик харита ишлаб чиқилди. Ушбу рекреацион зонага келадиган меҳмонларни табиатдан завқланиши ва ҳордиқ чиқаришига хизмат сервислари ташкил этилади. Миллий табиат боғини ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича Туризм Қўмитаси билан иш олиб борилмоқда.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобга кўра туманда туризмни ривожлантириш, яъни, инфраструктура объектлари учун  (йўл, сув, автотураргоҳ, бекат,  интернет)  9 млрд 300 млн сўм маблағ ҳамда  туризм объектлари лойиҳалари учун 15 млрд сўм имтиёзли кредит талаб этилади.

Бу ишлар амалга оширилиши натижасида 1 нафар сайёҳга кўрсатилаётган хизмат 150 минг сўмдан камида 400 минг сўмга ошиши, йиллик туризм хизмати ҳажми 15,0 млрд сўмга ва бюджетга ўртача 2,5 млрд сўм қўшимча солиқ тушуми туширишга эришилади ҳамда 1000 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

2-ЎСУВ НУҚТАСИ – ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Туманимизда жуда катта табиий минерал хом ашё заҳираси ҳам мавжуд. Ҳозир табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 100га яқин кичик саноат корхоналари фаолият кўрсатяпти.  Улардан атиги 15 таси тайёр қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаряпти, қолганлари  фақат хом ашё ва ярим хом ашё билан чекланмоқда. Яширин иқтисод билан шуғулланиш ҳолатлари ҳам бор.

Қурилиш материаллари саноатида қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида 60 та лойиҳа ишлаб чиқдик. Лойиҳанинг қиймати              257,8 млрд сўм бўлиб,  шундан  тижорат  банклари кредити 62,3 млрд сўмдан иборат. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 10 дан ортиқ янги маҳсулот (водоэмулсия, лак бўёқлар, қуруқ шпакиловка, травантин, кафел клейи, ротбан) ишлаб чиқарилади, 667 та янги иш ўрни яратилади ва 1,5 миллион долларлик  янги қурилиш саноати маҳсулотлари экспорт қилинади.

 Мисол учун: “Бимакс” МЧЖ (қурилиш материаллари ишлаб чикариш) лойиха кимати 12,5 млрд.сум, иш жойи – 50 та; “Тяншан” МЧЖ (охак ишлаб чикариш) лойиха кимати 16 млрд.сум, иш жойи – 35 та; “Блек авто” МЧЖ (микрокальцид ишлаб чикариш) лойиха кимати 8,8 млрд.сум, иш жойи – 25 та;

 3-ЎСУВ НУҚТАСИ – ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН ВА ОБОРОТДАН ЧИҚҚАН ЕРЛАРДА ИНТЕНСИВ УСУЛДА УЗУМЧИЛИК, БОҒДОРЧИЛИК ВА САБЗАВОТЧИЛИК КООПЕРАЦИЯСИ ТУЗИШ

Туманда ғалладан бўшаган ва оборотдан чиққан 1600 гектар майдонга 500 гектар узумзор,  900 гектар интенсив боғ, 200 гектар сабзавотчилик ташкил этиш бўйича кооперация тузиляпти. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 78 млрд сўм бўлиб,  шундан 50 млрд сўм имтиёзли банк кредити ресурслари талаб этилади.  Бундан ташқари, томчилаб суғориш технологиясини жорий этиш натижасида 12,5 млрд сўм субсидия лозим бўлади. Ушбу лойиҳалар туфайли 3200 нафар доимий иш ўрни яратилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *