Mahalliy

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2021 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотлар

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 9 ой давомида қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши таъминлаб келинмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 9 ойида Агентлик тизимига жами 616 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 385 таси (62,8 %) Президент виртуал қабулхонасидан, 3 таси (0,02 %) бош вазир кабулхонасидан, 227 таси (37%) бевосита жисмоний ва юридик шахслардан, шундан 53 таси (23%) «Ишонч телефон» ва 1т аси электрон почта орқали қабул қилинган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 322 таси (66 фоиз) қаноатлантирилган, 258 таси (29 фоиз) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Бошқарма томонидан аҳолининг мурожаатларига тезкорлик билан сифатли жавоб қайтариш, шунингдек, уларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳисобот даврида Агентлик томонидан 14 та давлат хизматлари жорий қилиниб, 5 та давлат хизмати оптималлаштрилди, ҳозирда давлат хизматлари турлари сони 170 тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, 6 та бепул хизматлар жорий қилиниб, бугунги кунда ДХМ лар орқали бепул кўрсатиладиган хизматлар сони 49 тага етди.

Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ 14 та маъмурий регламентлар ва низомлар ҳукумат қарори билан тасдиқланиб, уларнинг сони 100 дан ошди.

Вилоятдаги Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари орқали аҳолига 2,5 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Маълумот учун, 396 та мактабгача таълим муассасаларида, 1079 та ўрта таълим мактабларида, 20 та лицей ва касб-ҳунар коллежларида 1520 та ўқув-семинарлари ўтказилди. Уларда тарбиячи, ўқитувчи ва таълим муассасалари ходимлари, шунингдек ўқувчи, талабалардан иборат бўлган жами 72 мингдан ортиқ тингловчилар қатнашди. Семинарлар давомида тингловчилар 785 та давлат хизматларидан фойдаланишди.

Бундан ташқари, вилоят ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 4 млн 704 минг та архив маълумотларини рақамлаштириш ишлари тўлиқ якунланди. Эндиликда оила таркиби (шажара)ни шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Архив маълумотларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация  рақамлари (ЖШ ШИР) бириктирилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш экстерриториал тамойили асосида амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *