Mahalliy

2021 йил 9 ойлиги давомида (1-октябрь ҳолатида) Қашқадарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

1. Нашриёт ва матбаа корхоналаридаги аҳволни ўрганиш ва ривожлантириш бўйича.

— Қашқадарё вилоятида 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 8 та нашриёт (“Насаф нашриёти” МЧЖ, “Қашқадарё кўзгуси ОАВ” МЧЖ, “Тафаккур чаманзори” МЧЖ нашриёт,  “Дамента” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти, “Интеллект” нашриёти, Қарши Давлат университети нашриёти ва “Ҳамкор Нурбек Асилбек”), 84 та матбаа   корхонаси мавжуд.

2. Ҳудудларда нашр этилаётган босма оммавий ахборот воситаларидаги аҳволни таҳлил этиш ва таклифлар тайёрлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани тўғрисида.

Вилоятда давлат рўйхатидан ўтказилган босма ОАВ сони — 44 та.

Ҳудуддаги газета ва журналлар билан боғланиш учун ОАВ реестри Агентлик тасдиқлаган шакл бўйича шакллантирилган ва юритилмоқда.

Босма ОАВларнинг 39 таси газета, улардан давлат нашрлари — 17 та, нодавлат газеталар — 22 та. Журналлар –5 та. Шундан 2 та давлат, 3 та нодавлат.

2021 йил 2-ярим йилликда  2 та босма оммаий ахборот воситаси (газета) фаолияти ихтиёрий тугатилган.

Давлат ва нодавлат газета-журналлар ходимлари, журналистларнинг малакасини ошириш, шунингдек, таҳририятларда юзага келган муаммолар, уларни бартараф этишга қаратилган 8 та ўқув-семинари ўтказилди.

3. Ҳокимлик, давлат идоралари ва ташкилотлардаги ахборот хизматларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари  раҳбарининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш учун номзод тавсия этиши лозим бўлган ташкилотлар сони – 47 та. Шундан:

15 таси давлат ҳокимияти органи, 32 таси вилоят ташкилотлари.

Ҳозирга қадар 42 нафар номзоднинг 41 нафари суҳбатдан муваффақиятли, 1 нафари шартли равишда (3 ойлик синов муддати билан) суҳбатдан ўтказилган ўтган.

Суҳбатдан ўтказилган номзодларнинг 15 нафари шаҳар ва туман ҳокимликларидан, 27  нафари ташкилот ва корхоналардан тавсия  этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йилнинг 13 ноябрида 405-сонли буйруғи асосида 2019 йил 19-20 декабрь ва 2020 йил 22 декабрда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди. Аттестацияга 36 нафар ахборот хизмати раҳбарлари қатнашиб, 35 нафари аттестациядан мувофаққиятли ўтди. 1 нафари ўта олмади. 2021 йил декабрь ойида ахборот хизмати лавозимига янги тайинланган ва аттестациядан ўтмаган ахборот хизматлари раҳбарларини ҳам аттестациядан ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4366-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида аниқланган камчиликлар юзасидан Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор туман ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматларининг фаолияти ва уларга яратиб берилган шарт-шароитлар ўрганилди. Бу бўйича агентликка ёзма равишта маълумот тақдим этилди.

4. Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ўрганиш, жойларда китобхонликни тарғиб этиш ва Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусининг тўртинчи йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар.

  

    Маънавий-маърифий, китобхонликка жалб қилиш, тарғиб этиш тадбирлари.

Вилоятда 1208 та кутубхона мавжуд эди. Яна 27 таси фойдаланишга топширилиб,  жами 1235 та кутубхона фаолият олиб боряпти.

Вилоят кутубхонаси базасига 100 мингдан ортиқ QR-кодли электрон китобларнинг махсус таблоси жамланиб, барча туман ва шаҳар секторлари томонидан  ҳудудларда ўрнатилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижроси бўйича қилинган ишлар:

Вилоятдаги 13 та шаҳар ва туманларда Ахборот-кутубхона марказлари Давлат хизматлари маркази томонидан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилиб, штат бирликлари жамланди.

9 ой давомида вилоят АКМ томонидан 9 та лойиҳа амалга оширилди.

Ҳозирда “O‘qituvсhi” бренди остида 2 та ва 20 дан ошиқ енгил конструкцияли кўчма китоб дўконлари фаолият олиб бормоқда.

5. Ҳудудларда кенг оммалашган Интернет-ОАВ, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар (“Facebook”, “Instagram”, “Twitter”, “Telegram” ва ҳ.к.) блогерлар фаолиятини ўрганиб бориш ва улар билан ҳамкорликни ўрнатиш бўйича.

Ҳудудда фаолият кўрасатаётган интернет-нашрлар сони — 4 та. teleradio.uz, nasafnews.uz, uzfakt.uz, 24-7news.uz интернет нашри билан фаол ҳамкорлик ўрнатилган.

Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда 10 та facebook саҳифаси, 50 дан ортиқ telegram канал, 4 та веб-сайт (интернет-ОАВ) мавжуд. Уларда ҳудудга оид ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ёритиб борилмоқда.

6. Бошқарма томонидан Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ билан ҳамкорлик ҳақида.

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказнинг минтақавий бўлинмаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳудуддаги оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича мониторинг ишлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари таҳлил қилиб борилмоқда.

2021 йилнинг 9 ойи давомида 34 та газета-журналга тавсия ва огоҳлантириш хатлари чиқарилган.

Аксарият ОАВ фаолиятида кузатилган бир-бирига ўхшаш қонунбузилиш ҳолатлари муҳокамаси ва тегишли тушунтириш ишлари бўйича таҳририят ходимлари  иштирокида 20 маротаба йиғилишлар ўтказилган.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *