Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан «Қашқадарё вилоятидаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишдаги амалга оширилган ишлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш натижадорлиги» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан 2020 йил 30 июнда“Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6017-сонли Фармонлари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4768 сонли Қарорлари асосида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Президентимизнинг вилоятимизга ташрифларида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини самарали ўтказиш бўйича берган топшириқларидан келиб чиқиб, 1-чоракда Агентликнинг вилоят бошқармаси, қўйи тизимлари ва ҳамкор ташкилотлар томониданбир қатор ишлар амалга оширилди:
- Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишда амалга оширилаётган ишлар борасида.
Бугунги кунда, вилоят аҳолиси 3млн 334минг480 нафарни ташкил этиб, (0-30 ёшдаги)ёшлар – 1 млн. 971 минг 282нафар (61%) шундан, 18-30 ёшгача бўлган ёшлар590минг 838нафар (30%)ни ташкил этади.
Вилоятда муайян фаолият тури билан банд бўлган (уюшган) ёшлар 223 минг 770 (37,8%) нафар, уюшмаган (банд бўлмаган) ёшлар 70 минг 948 (12%) нафар, шундан хорижга чиқиб кетганлар 34 минг 428 (5,8%) нафарни ташкил этади.
ОТМ битирувчилари 6 минг 716 нафар, шундан ишсизлари 1896 (28,2%) нафарни ташкил этади.
Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташки этиш, ёшлар банлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дастури” ва “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши бўйича вилоят штаби ҳамда туман (шаҳар)ларда штаблар фаолиятини йўлга қўйилди. Чорак якуни бўйича соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак,
- Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш бўйича;
Маданият ва таълим муассасаларига 70 млн. сўмлик 45 дона инвентар ва жиҳозлар ажратилиб, 193 та тўгаракларга 3965 нафар ёшлар қамраб олинди.
Вилоят мусиқали драма ҳамда қўғирчоқ театр жамоаси иштирокида 42 маротаба Ш.Маҳкамов асари асосида саҳналаштирилган “Хазина”ҳамда Мансур Курязов асари асосида саҳналаштирилган “99 тилло танга” спектакли намойишлари туман (шаҳар) миқёсида намойиш этилди. Спектакль доирасида 1860 нафар ёшлар қамраб олинди.
Вилоят тарихи ва маданият давлат музейи ҳамда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонасига 66 маротаба ўқувчи ёшларнинг саёҳатларини ташкил этилиши натижасида, 2800 нафарга иштирок этди.
Ёшларни маданият санъат ва адабиёт соҳасига жалб қилиш мақсадида “Бахшичилик” кечаси, “Ижод кечаси” доирасида рассомлар кўргазмаси ва мастер-класс, ёш ижодкорлар иштирокида “Шеърият кечаси”, “Ёшлар модаси ва дизайн” лойиҳаси, ёш санъаткорларнинг “Жонли ижро” танлови, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови сингари танлов, фестивал, викторина, интелектуал ўйинлар жами 109 маротаба ўтказилди ҳамда “Абул Муин Насафий” зиёратгоҳи, “Одина” мажмуаси, вилоят “Ўлкашунослик” музейи, “Қатоғон қурбонлари” музейларига ёшлар саёҳатлари ҳамда Лангар ота зиёратгоҳига ички саёҳатлар ташкил этилди.
Ундан ташқари, М5 телеканали билан ҳамкорлик Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Ёш журналистлар кастинги бўлиб ўтди. Бунда вилоят бўйича 1200 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Кастинг жараёнида иқтидори бор, аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож ва тўлов қобилиятига эга бўлмаган 2 нафар (Шаҳрисабз тумани Раупова Дилдора, Нарзуллаева Фарангиз)га вилоят Агентлиги томонидан ҳамда 8 нафарига М5 томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланди.
- Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш борасида;
Спорт мактаблари ва умумтаълим муассасаларига 5 млрд. 43 млн. сўмлик 6735 дона инвентар ва жиҳозлар ажратилиб, 2 050 та тўгаракларга 32 800 нафар ёшлар жалб этилди.
Вилоятдаги таълим муассасаларини 1 376 та спорт заллари дарс вақтдан бўш вақтда яъни 16-00 дан 23-00га қадар ёшларга ажратиб берилди, 501 та маҳаллаларда кўча фитнеси (Workоut) майдончалари қўрилди.
Шунингдек, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида уюшмаган ёшлар ва аҳоли ўртасида“маҳаллабай” спортнинг 25 тури бўйича“Маҳаллада футбол”, “Ҳоким кубоги” ва “Раҳбар кубоги” мусобақалари ташкил этилди ҳамда ушбу мусобақаларга 20 388 нафар маҳалла ёшлари қамраб олинди.
Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлариспортнинг юриш-югуриш, арқон тортишиш, тош кўтариш, куч синашиш (армрестлинг), футбол, волейбол, бадминтон) турлари бўйича маҳаллалар, кўчалар, хонадонлар, корхона ва ташкилотлар ўртасида 654 маротаба спорт мусобақаларини ўтказилди, уларда 76 455 нафар ёшлар иштироки таъминланди.
Вилоятдаги туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида пиёда ва велосипедда юриш учун 45 км дан иборат “Саломатлик йўлаклари”чизилди.
“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остидаги оммавий юриш тадбирлари 64 маротаба ўтказилиб, 9 400 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.
Спортнинг аралаш жанг санъати турига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида MMA (аралаш жанг) спорт заллари фаолияти қуйилди, уларда 400 нафарга яқин ёшлар шуғулланиб келмоқда.
- Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида;
Вилоятдаги таълим муассасалари ва ташкил этилган IT марказларига 1 млрд. 780 млн. сўмлик 187 дона комьпютер жамланмалари ажратилди ва 2 304 та тўгаракларга 30 656 нафар ёшлар қамраб олинади.
Ҳудудларда 6 та рақамли технология ўқув марказлари фаолияти йўлга қуйилди. Мазкур марказларда доимий равишда IT соҳасига қизиқувчи ёшлариштирокида мастер-класс дасрлари доимий ўтказилмоқда. 370 та мактабларва 60 та боғчалар эса юқори тезликдаги интернет тармоқларига уланди.
- Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида;
Ушбу йўналишда вилоят бўйича 305 млн. сўмлик 11 258 дона бадиий адабиётлар ажратилиб, 1 094 та тўгаракларга 26 904 нафар ёшлар қамраб олинди.
Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида 47 маротаба маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб,
2 930 нафарга яқин ёшлар жалб этилди.
Шунингдек, ёшлардан тушган мурожаатлар қаноатлантирилиб, Ғузор туманида яшовчи Ҳилола Чориевага 50 турдаги бадиий ва жаҳон адабиёт асарлари топширилди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида;
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 1828 маротаба тадбирларташкил этилиб, 70100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Бундан ташқари, “Миллий армия байрами менинг байрамим” “Ватан улуғ — муқаддас бурч”, “Ёшлар тарбиясида армиянинг ўрни” “Шу азиз ватан барчамизники” шиори остида мактаб, лицей, коллеж ҳамда олий таълим муассасаларида давра суҳбатлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда жами 4528 нафар ёшлар қамраб олинди.
Ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ўқувчи ёшлар учун 27 маротаба “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилиб, 4050 нафар ёшлар жалб этилди.
Шунингдек, Қарши шаҳрида барпо этилган “Ватанпарвар боғи”га январь-март ойлари давомида 24 маротаба барча таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ҳамда уюшмаган ёшлар саёҳати ташкил этилиб, 8400 нафар ёшлар қатнашди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш натижадорлиги тўғрисида
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хоҳиш истакларини инобатга олиб, шакллантирилган рўйхат қайтадан кўриб чиқиш натижаларига асосан вилоят бўйича жами 59 593 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди.
Шундан:
— 18 367 нафарини бандлигини таъминлаш;
— 15 097 нафарини бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
— 8 467 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш;
— 3 038 нафарини “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мадаткор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктириш;
— 9 159 нафарини Қишлоқ хўжалиги йўналишида ёшларга экин майдонларидан ажратиш;
— 1 285 нафарини “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш;
— 4 180 нафарини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш орқали “Ёшлар дафтари”дан чиқариш белгиланган.
Жорий йилнинг 1 апрельҳолатида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Бандлигини таъминлаш борасида туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда,“Ёшлар дафтари”га киритилган 18 367 нафар ёшларнинг (1 чоракда 4 751 нафар) бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 5 542 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
Бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 15 097 нафар (1 чоракда 3 072 нафар) ёшларга тадбиркорликка кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 2 050 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди.
Касб-ҳунарга ўқитиш борасида туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда,“Ёшлар дафтари”га киритилган 8 467 нафар (1 чоракда 2 243 нафар) ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 1 799 нафар ёшлар қайта касб-ҳунарга ўқитилди.
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 038 нафар (1 чоракда 920 нафар) ёшларни тадбиркорларга бириктириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 1 703 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида “Ёшлар дафтари” га киритилган 9 159 нафар (1 чоракда 4 819 нафар) ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1 гектардан ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш тартиби белгиланган бўлиб бугунги кунда 6 117 нафар ёшларга ер ажратилди.
“Устоз-шогирд” анъанаси доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 285 нафар (1 чоракда 471 нафар) ёшларни уста-ҳунармандларга бириктириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 474 нафар ёшлар уста-ҳунармандларга бириктирилди.
Ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 180 нафар (1 чоракда 854 нафар) ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 747 нафар ёшларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари ҳал этилди.
III. Ёшлар “Кичик саноат зоналарини” ташкил этиш борасида:
Ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳалар ташкил этиш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Қарши шаҳридаги “Хонтепа” МФЙ, Соҳибкор кўчаси, 7-уйда жойлашган “Техник таъминлаш ва бутлаш” МЧЖ га қарашли маъмурий бино, ёрдамчи бинолар ва омборхона биноларининг ер майдонида “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этилди.
Бугунги кунда, умумий қиймати 55,1 млрд. сўмлик (ўз маблағи 20,3 млрд. сўм, банк кредити 34,6 млрд.сўм) жами 30 та ташаббускорлар рўйхати шакллантирилиб, 3 нафар ёш тадбиркорлар ўз фаолиятларини бошлаш эвазига 22 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси билан ҳамкорликда туман (шаҳар)ларда Ёшлар “КСЗ” ларни ташкил этиш бўйича ишлар жадал равишда олиб борилаётган бўлиб, ҳозирда 13 та туман шаҳарларда Ёшлар “КСЗ” ларни ташкил этиш учун жойлар аниқланди ва тегишли инфратузилма тармоқларини тортиш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоби (33,7 млрд. сўм) ишлаб чиқилмоқда.
Бугунга қадар фаолиятим даврида ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 42 та. Шундан, 25 таси ижобий ҳал этилиб, 17 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, соҳа мутахассисларига йўналтирилди.
Хулоса қилиб айтганда, бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз жуда кўп. Лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиб, уларга хизмат қиладиган давр келди.