“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
Бугун Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйи» да Қашқадарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Кашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Б.К.УЗАКОВ сўзга чиқиб, анжуман қатнашчиларига ID-карталарни жорий этиш тартиблари ва қулайликлари ҳақида гапирди.
Матбуот анжуманида журналистлар, блогерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.