Mahalliy

Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Темиров Анвар Бекмуродовичнинг “Президентимизнинг соҳага доир фармон ва қарорлари ижроси» юзасидан берган ахбороти

Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Темиров Анвар Бекмуродовичнинг  марузаси

Ассалому алайкум ҳурматли матбуот анжумани иштирокчилари Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ўзига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Қашқадарё вилояти 2 та шаҳар ва 13 та туманлардан ташкил топган бўлиб, 1939 та кўп қаватли уйлар мавжуд, шундан  1058 таси 2 қаватли,  92 таси 3 қаватли, 659 таси 4 қаватли,  113 таси 5 қаватли,  2 таси 6 қаватли.  15 таси 7 қаватли. Ушбу кўп қаватли уйларда 48912 та хонадонлар мавжуд бўлиб, ушбу кўп қаватли уйларга 13 та бошқарув компаниялари, 73 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади. Бошқарма таркибий тузилмасида  “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУК, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ва “Иссиқлик манбаи” ДУК фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида қўп қаватли уйларни бошқарув тизимини такомиллаштириш, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Юнисобод туманлари тажрибасидан келиб чиқиб, ширкатлар ўрнига бошқарув компанияларини ташкил этиш ва сохага замонавий ахборот технологияларини жалб этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бирқатор ишлар амалга оширилди шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг   2019 йил 7 ноябрдаги  “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида” ги ЎРҚ-581-сонли қонунида белгиланган тартибда Қарши шаҳридаги 694 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиб келгпн 88 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тугатилиб, 12 та Бошқарув севис компанияларини ташкил этилди.

Вилоятда кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, 2020 йилда 208 та кўп қавати уйларда  таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб,амалда 222 та (107 %) кўп қаватли уйларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2922-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятда 2021 йилда кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича аниқ манзилли  чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш учун жами  18,680 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб:

Ушбу маблағлар ҳисобидан вилоятдаги 68 та кўп қаватли уйлар мукаммал ва  80 та уйлар жорий жами 148 та кўп қаватли уйлар таъмирланади ва унга туташ ҳудудлари ободонлаштирилади. Бундан ташқари 58 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмини тартибга келтириш, 446 та кириш йўлакларни таъмирлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда вилоятда жами 1939 та кўп қаватли уйлар бўлиб, шундан  617 та (32%) кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланган. Шундан 148 та (24%) кўп қаватли уйларга марказлашган иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда. Қашқадарё  вилоятидаги бугунги кунда 8 та (50%) 2 та марказий ва 6 та локал қозонхоналар фаолият юритмоқда

2020 йил давомида  Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан  404 та мурожаатлар келиб тушган.

404 та мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 78 таси ижобий ҳал қилинган, 326 та мурожаат бўйича ҳолатлар ўрганилиб,  ҳуқуқий маълумот бериш орқали қаноатлантирувчи жавоблар берилган ва  тушунтириш   ишлари олиб борилган.

Эътиборларингиз учун катта рахмат.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *