Mahalliy

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини давлатимиз раҳбари катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *