Қарши Давлат Университети профессор-ўқитувчиларидан хайрия ёрдами
Халқимиз табиатида саховатпешалик ва бағрикенглик хислатлари мужассам. Сирдарёда вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган ҳодиса халқимизни бирлаштирди. Бугунги синовли дамларда барча инсонлар тобора жипслашмоқда, бир-бирига кўмакдош бўлаётир. “Сардоба” сув омборида келиб чиққан фалокатдан жабр кўрган сирдарёликларга Қарши давлат университети жамоаси томонидан май ойининг бир кунлик иш ҳақи беғараз ёрдам сифатида ўтказиб берилди.