Mahalliy

СУВ ОМБОРЛАРИ УЧУН ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан яқин кунларда кузатилган фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ бўлган долзарб янгилик. Иншоотнинг мустаҳкамлигига таҳдид солувчи авариявий вазиятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди.

Дастур сув сатҳининг максимал меъёрдан ошмаслигини таъминлайди ва сум омборининг иш режимини юқори аниқлик билан бошқаради.

Дастур муаллифлари – Фурқат Ғаффаров, Азамат Исмоилов, Адҳам Боймуродов ва Анвар Ҳуррамовларга Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ, DGU 07858-сонли гувоҳнома берилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *