«Сарчашма»да янги кутубхона
Тоғлик аҳолининг илмга, аниқроғи китобга меҳри бу қадар баланд эканлигини тасаввур этмаган эдим. Шаҳрисабз туманининг қўшни Тожикистон Республикасига туташ бўлган чекка ҳудудларидан бири “Сарчашма” қишлоғида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан кўчма кутубхонанинг етказиб берилиши қишлоқ аҳли учун катта бир байрамга айланиб кетди. Бу ерга ўзбек, рус ва тожик адабиётининг нодир намуналари, жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат мингга яқин бадиий адабиётлар ва ўқув хонаси сифатида жиҳозланган мазкур жамланма ёшу-қарини бирдек хурсанд этди, деб айтишга ҳақлиман.Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанада сўз олган қишлоқ аҳлининг фикрларидан буни англаш қийин эмас. Қолаверса воҳанинг чекка ҳудуди бўлишига қарамасдан мазкур қишлоқдаги мавжуд мактабда таҳсил бераётган ўқитувчиларнинг барчаси олий маълумотга эга эканликларининг ўзиёқ бу ерда илм-маърифатга бўлган катта эътиборнинг ёрқин кўринишидир.
Олти мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган бу қишлоқда уюшмаган ёшлар икки мингдан зиёдни ташкил этар экан. Мазкур кутубхона улар учун катта совға эканлигини ёшлар очиқ айтишда. Шунингдек, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ва бир қатор вилоят ташкилотларининг бадиий адабиётлар тўпламлари ҳам китобхонларга тақдим этилди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг сўзларига кўра бу каби ташаббус воҳанинг барча чекка қишлоқларида яшовчи аҳоли учун ҳам амалга оширилади