Mahalliy

“Татар” қишлоғи аҳолисига кўчма кутубхона совға этилди.

Яккабоғ туманиниг олис “Татар” қишлоғи аҳолисига кўчма кутубхона совға этилганлиги ёшу -қарини бирдек хурсанд қилди, десам хато бўлмайди. Вилоят ҳокими томонидан тақдим этилган жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир дурдоналарини қўлга олар экан, бу китобни уйга олиб кетсам бўладими, — деб сўраган онахоннинг сўзи хаёлимни ўзига тортди.
— Албатта бўлади? Узр неча ёшдасиз?
— Олтмиш еттига кирдим.
— Ҳали ҳам китоб ўқийсизми?
— Ибей, бу нима деганингиз ўғлим? Китобсиз яшаб бўларканми? Фақат битта муаммо қишлоғимизда кутубхонанинг йўқлиги эди. Шундай бўлсада мактабдаги кутубхоначидан сўраб китоб олиб турардик, невараларимизни номига ёздириб бўлса ҳам. Бир куни денг “Ўтган кунлар”ни сўрасам кутубхоначи бермади. Нимага, -десам сизни ёшизга тўғри келмайди, — дейди. Ибей ёшимга нима қилибди, бешта фарзандим бор худога шукур десам. – Йўқ тушунмадингиз китобни неварангизни номига олаяпсиз. У ҳали 5-синфда ўқийди. Шунинг учун бу китобни сизга ёзиб бера олмайман. Мана эртак, кичик ҳикоялар олинг, деса бўладими? На кулишни, на йиғлашни билмагандим ўшанда. Энди беминнат китоб ўқийдиган бўлдик. Раҳмат сизларга болам.
Шу куни мени қувонтирган яна бир жиҳат Яккабоғда туғилиб ўсган, бугунги кунда устозлик, олимлик мақомига эришган ака-ука Абдулла ва Лутфулла Ёзиевларнинг ўз шахсий кутубхоналари ҳисобидан қишлоқдошларига юзга яқин китобларни совға қилганликлари бўлди.
Вилоят раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисига совға қилинган иккинчи кутубхона бўлди бу. Ҳали бундай тадбирлар Қашқадарёда яна давом этади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *