✅Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш статистикаси
🟢Марказий сайлов комиссиясининг 14 апрель куни ўтказилган мажлисида қабул қилинган қарорга кўра 17 та маҳаллий ОАВ ташкилотидан 144 нафар, 2 та хорижий ОАВ ташкилотидан 11 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
📃Эндиликда, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 651 нафарни ташкил этмоқда.
✅Маҳаллий ОАВдан:
47 та телерадиоканал, 36 та босма ОАВ, 9 та интернет нашрлари ҳамда 2 та ахборот агентлигининг 614 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
✅Хорижий давлатларнинг 21 та ОАВнинг 37 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
📃Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.
✅ Аккредитациядан ўтказишга доир батафсил маълумот.