Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Касби тумани Кенгашининг навбатдаги IХ сессияси тўғрисида
2020 йилнинг 3 октябрь, шанба куни соат 15:00 да халқ депутатлари Касби тумани Кенгашининг 1Х сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, тўртта сектор ҳамда тумандаги барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари, шунингдек, босма ва электрон ОAВ вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.
Сессияда дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Т.А.Мейлиев сўзга чиқди.
Рейтинг даражаси паст бўлган кўрсаткичларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқдик ва туманни қизил ҳудуддан ҳоли қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ўсув нуқталарини белгилаб олдик.
Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича:
— “Индорама агро” МЧЖ томонидан 2020 йилда 61 минг тонна
200 млрд. сўмдан ортиқ пахта хом ашёси қайта ишланиб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарорига асосан “Индорама агро” МЧЖ Касби туманида етиштирилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаш мақсадида, пахта тозалаш заводини шартнома асосида ижарага олган ва 2020 йил январь ойидан ишга туширди.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги “Республика ҳудудларида тикув – трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4341-сонли қарори билан туманда 2020 – 2021 йилларда 2 та енгил конструкцияли корхона қуриш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги Месит МФЙ худудида “Касби текстель ҳаёт” МЧЖ янгидан ташкил этилди. Корхона томонидан 3,5 млрд. сўм инвестиция эвазига, йилига 1,5 млн. донадан ортиқ тайёр кийим — кечак ишлаб чиқарилади.
Лойиҳа бўйича 2 сменали иш ташкил этилиб, 1 сменада
150 нафар доимий иш ўринлари яратилади йиллик қуввати
50,0 млрд.сўмдан ортиқ бўлиб, 1.0 млн. долларлик саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилади. Лойиҳани ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган.
Корхона, ноябрдан бошлаб, ижтимоий солиқ ва ишчи – хизматчиларнинг даромад солиғидан бир ойга 27,0 млн сўм тўловларни амалга оширади. Йил охиригача бюджетга қўшимча 55 млн. сўм маблағ туширилади.
— шунингдек, 2020 йил охиригача жами саноат йўналишида 195 та янги иш ўринларини яратиш ҳисобига қиймати 12 млрд. сўмлик 15 та лойиҳалар ишга туширилади.
Масалан: «Саид Алихон» ф/х сутни қайта ишлаш лойиҳаси бўйича лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари ҳисобидан сутни қайта ишлаш технологияси олиб келинди. Бугунги кунда корхонада қурилиш монтаж ишлари давом этмоқда. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 4 та янги иш ўрни яратилади.
«Мега Дента мед» хусусий корхонаси томонидан қиймати
400.0 млн.сўм. (ўз маблағидан 100.0 млн.сўм. банк кредит
300.0 млн.сўм) бўлган тиббиёт ватаси, қадоқланган исириқ ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади ва 6 та янги иш ўрни яратилади.
Шу билан бирга, 2021 йилда тумандаги Шакаржўй дон қабул қилиш маскани худудида кунига 50 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган лойиҳа қиймати 1.7 млрд сўм бўлган “Касби тегирмон” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилади.
«Каsbi silк» МЧЖ да лойиҳа қиймати 350.0 минг.АҚШ доллар бўлган (ўз маблағидан 350.0 минг.долл) пиллани қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилиб, 40 та доимий, 120 та мавсумий иш ўрни яратилади.
Корхона йилига 220 тонна пилла хом ашёсини қайта ишлайди. Қайта ишланган маҳсулот 100% экспорт қилинади.
Ушбу лойиҳа бўйича шуни алоҳида қайд этиш лозимки, корхонанинг бино масаласи бўйича “МТ АМIR ТЕХ” хорижий корхонаси билан муаммоси бор эди.
Корхонанинг Туркия давлатидаги хорижий инвесторлари билан музокара олиб бориб, ҳар иккала корхона учун ҳам маъқул бўлган шартларда бино масаласини ҳал этдик.
“МТ АМIR ТЕХ” хорижий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 1.0 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади ва
100 нафар доимий иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, “Алтай рай” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 1.0 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига кунига 60.0 тонна ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади ва 50 та янги иш ўринлари яратилади.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида
2021 йилда тумандаги “Агро томорқа хизмат таъминот” МЧЖ томонидан аҳоли истеъмоли учун сув ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳа қиймати 1.2 млрд. сўм бўлиб, шундан 700.0 млн сўми тижорат банкларининг кредит маблағлари орқали молиялаштирилади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 5 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, лойиҳа қиймати 800.0 млн сўм бўлган, йиллик қуввати 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Қатағантекстил” МЧЖда тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.
Журналистлар матбуот анжумани давомида туманнинг тўрта секторлари раҳбарларидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Матбуот анжумани якунида туманнинг тўрта сектор раҳбарлари аҳолидан узр сўраб, Касбини “қизил” ҳудуддан олиб чиқа олишларини, айтдилар.