Mahalliy

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ферузбек Жабборовнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижроси» ҳамда “Мактабгача таълимда 2020 йил якуни ва 2021 йил режалари” мавзусида берган ахбороти

2021 йил аввалида турибмиз. Сарҳисоб ва режалар учун айни фурсат. Гарчи тугалланган йилда пандемия туфайли вазият бироз мураккаблашган бўлсада, ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида зарур чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда ўтган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.

Президентимиз бу йилги Мурожаатида қатор соҳалар каби мактабгача таълим соҳасида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, мактабгача таълим соҳасида хусусий сектор улуши оширилиши ҳақида гапирди.

Таъкидлаш жоизки, бу борада Қашқадарёда ҳам қувонарли натижаларга эришилмоқда. 2020 йилда жами 483 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. Шундан, 20 таси давлат, 18 таси давлат-хусусий шерикчилик ва 445 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, Вилоятдаги 3-7 ёшдаги болалардан  125 100 нафари (41,1 %) мактабгача таълимга қамраб олинган. 2017 йилда бу кўрсаткич атиги 13,3 % ни ташкил қилган.

Вилоят миқёсида 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш учун жорий йилда 400 та гуруҳлар иш фаолияти бошлади. Бунинг натижасида мактабгача таълимга қамралмаган 6 ёшли 12 000 нафар болалар бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрловга қамраб олинмоқда.

Вилоятда 5 та педагогика коллежлари мавжуд. Ушбу педагогика коллежларида 69 та гуруҳлар ташкил этилиб, уларда 2070 нафар болалар бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрловга қамраб олинмоқда.

Қарши Давлат университетида кундузги таълим шаклида 365 нафар, сиртқи таълим шаклида 620 нафар, махсус сиртқи таълим шаклида 166 нафар талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг олий маълумотга эга бўлишлиги орқали тизимда 1 151 нафар олий мутахассислар салмоғи ортади. Университет ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Мактабгача таълим, Амалий психология ва дефектология йўналишларида 1536 нафар олий маълумотли педагог ходимлар қайта тайёрлов курсларида ўқитилди.

Йиллик режа асосида мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари  тегишли тартибда Аттестациядан ўтказилди. 17 нафар ходимларга малака тоифалари бўйича малака сертификатлари тақдим этилди.

“АҚЛВОЙ” лойиҳаси асосида вилоятнинг Касби, Муборак ва Чироқчи туманларига 1 тадан 3 та махсус жиҳозланган автобуслар берилиши орқали олис ҳудудлардаги 112 нафар болаларга мактабгача тайёрлов бўйича ўқув тарбия ишларини олиб бориш йўлга қўйилди.

Вилоятнинг ҳудуди катталиги, тоғли ва чўл ҳудудларини ҳисобга олганда МТТлари тарқоқ жойлашган, улардан овқат тайёрлаш учун 89 таси табиий газ, 226 таси суюлтирилган газ баллон ва 111 таси электр энергияси билан таъминланган бўлсада, бугунда 36 та МТМ ларида овқат тайёрлаш учун ўтиндан фойдаланиб келинмоқда.

Вилоятдаги ота-оналар бадал тўлови арзонлаштирилган 8 та (Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманлари) туманларда бир кунда таомнома бўйича озиқ-овқат учун бир болага ўртача 7200 сўм маблағ сарфланади.

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2019” касбий кўрик-танлови Республика босқичида Шаҳрисабз шаҳридаги 25-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Тошпўлатова Наргиза фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, Республика Мактабгача таълим вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди ҳамда Олий ўқув юртига имтиҳонсиз қабул қилиш грантини қўлга киритди.

2020 йилда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 млрд. 84 млн. 755 минг сўмлик ўйин ва ўйинчоқлар жамланмаси, ўқув дидактик адабиётлар, кўргазмали қуроллар ва мусиқа хоналари учун пианинолар вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларига берилган.

Вилоятимизда 3 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, улар Қарши шаҳрида, Касби ва Ғузор туманларида ташкил этилган бўлиб, уларда 5 хил касалликка мойил бўлган 152 нафар болалар таълим тарбия олмоқдалар. Бу эса вилоятдаги 3-7 ёшдаги 5 хил касалликка мойил бўлган жами 1035 нафар болаларга нисбатан 14,7% ни ташкил этади.

150 ўринли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти 2021 йилда фойдаланишга топширилади. Ушбу ИМТТ ишга туширилиши орқали болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш ҳамда имкониятлари чекланган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш орқали уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитларни таъминланиб ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб қилиш, соғломлаштириш имконияти яратилади.

2020 йилда 30 та МТТнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 98,4 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Шундан:

— Инвестиция дастури асосида 25 та (1 та янги қурилиш, 24 та реконструкция) МТТларининг қурилиш-таъмирлаш ишларига 81,8 млрд.сўм маблағ ажратилган.

— Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 2020 йилда Республика бўйича жами 5 та реконструкция таълим муассасаларига 10,5 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида 5 та МТТларига жами 1,77 млрд.сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2021 йил Инвестиция дастурида 16 та объектларининг қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларига 57,78 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Жумладан, 2 та янги қурилиш, 14 та реконструкция. Ушбу объектлар топширилгандан кейин қўшимча 1 380 та ўрин яратилади.

2021 йил Инвестиция дастурида 16 та объектларининг қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларига 57,78 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Жумладан, 2 та янги қурилиш, 14 та реконструкция. Ушбу объектлар топширилгандан кейин қўшимча 1 380 та ўрин яратилади.

Президентимиз навбатдаги Мурожаатномасида 2021 йил охиригача мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охиригача эса 75 фоизга етказилиши белгиланди. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилиши ҳам айтиб ўтилди.

Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси жамоаси ҳам ўз олдига мазкур йилда қамровни 52 фоизга етказишни мўлжалламоқда. Албатта, қамров ошишида нодавлат мактабгача таълим улуши салмоқли бўлишига шубҳа йўқ.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *