Mahalliy

Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун бўйича банкрот деб топилган корхоналарнинг банкротлик ишлари таҳлили юзасидан йиғилиш

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 27 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган Раёсати йиғилишида ҳамда 5 март куни вилоят судининг Раёсат йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, тумалараро ва туман иқтисодий судларининг “Йўл харитаси”нинг 9-банди ижросибўйича банкрот корхоналарни тугатишга доир ишлари таҳлили бўйича жорий йил 2 апрел куни туман ва туманлараро иқтисодий суди судьялари, Қашқадарё вилоят прокурутураси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси мутахассислари, суд тугатиш бошқарувчилари ҳамда вилоят солиқ бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда раислик этувчи вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси М.Астанов сўзга чиқиб, 2021 йил 26 март ҳолатида вилоят иқтисодий судларида тугатиш ишлари олиб борилаётган корхоналар 153 тани, шундан жорий йил бошидан бугунги кун ҳолатигача банкрот деб топилган ишлар 46 та ёки 30,07 фоизни, аввалги йилларда банкрот деб топилган корхоналар сони 107 та ёки 69,9 фоизии ташкил этганлигини, 2021 йил 26 март куни ҳолатида тугатиш муддати бир йилдан ошган ва тугатиш ишлари ҳамон давом этаётган корхоналар сони вилоят бўйича жами 48 тани ташкил этиб, судлар кесимида: вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида жами 7 та, Қарши туманлараро иқтисодий судида 15 та, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судида 8 та, Ғузор туманлараро иқтисодий судида 8 та, Косон туманлараро иқтисодий судида 3 та, Чироқчи туман иқтисодий судида1 та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судида6 та тугатишга оид тамомлаш ишлари олиб борилаётганлигини билдирди.

Бундан ташқари,йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси мутахассислари, суд тугатиш бошқарувчилари ҳамда вилоят солиқ бошқармаси ходимларининг банкротлик ишлари бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги бажарилиши лозим бўлган режалар келишиб олиниб, вилоят суди томонидан тугатишга оид банкротлик ишлари доимий назорати ўрнатилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *