Mahalliy

«ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди», – Содиқ Сафоев

Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади.

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барқарорликни таъминловчи куч сифатида тан олинган. Кузатилаётган таҳдидлар фонида айнан Самарқанд саммитидан бутун дунё аҳолиси кўп нарса кутмоқда. Халқлар бугун рўй бераётган можаролар, қуролли тўқнашувлар, мамлакатларни зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

 

Дарҳақиқат, дунё ўзгарди. Аммо охирги йилларда Ўзбекистон ҳам ўзгарди. Бугунги Ватанимизни беш йил олдингиси билан таққослаб бўлмайди. Мамлакатнинг мавқеи ҳам, унинг таъсир кучи ҳам ортиб боряпти.

 

Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб, уларнинг бошини қовуштириш юксак дипломатик маҳоратни ва мезбон давлатнинг обрўси юқориши бўлишини талаб этади.

 

Ҳеч шубҳасиз, ШҲТ саммити натижадор бўлади. У фақат учрашувлар, муҳокамалардан эмас, амалий ишларга эришилади», – таъкидлади Сафоев.

 

ШҲТ / ШОС дан

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *