Mahalliy

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Жорий йилнинг 24 сентябр куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан пандемия даврида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида Қарши шаҳридаги вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли сунъий қопламали мини футбол майдонида давлат ва жамоат ташкилотлари, корхона ва муассасалар ходимлари ўртасида мини футбол бўйича “Раҳбар кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Унда, вилоят ДХХ бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Гиссарнефтгаз” корхонаси жамоалари қуръа натижаларига кўра баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз учрашувлар якунида вилоят давлат хавфсизлик хизмати жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин “Гиссарнефтгаз” корхонаси вакилларига, учинчи ўрин вилоят ИИБ футболчиларига насиб этди.

Шунингдек, шу куни Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол академиясининг футбол майдонида вилоятимиз маҳалларида истиқомат қилувчи 15-16 ёшлар ўртасида футбол бўйича “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Якуний босқичда Нишон, Касби, Шахрисабз ҳамда Ғузор тумани ёш футболчилари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Учрашувлар кутилмаган натижаларга бой бўлди. Уйин бошиданоқ ташабусни ўз томонларига оғдириб олган Шағрисабз тумани вакиллари дастлаб Касби тумани футболчиларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишган бўлса, якунда Ғузор вакилларига имкониятни бой бериб қўйишди.

Якуний натижаларга кўра ғузорлик ёш спортчилар биринчи, Шаҳрисабз тумани вакиллари иккинчи, Касби тумани жамоаси учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндорлик қилган спортчиларга ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва кубоклар топширилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *